Sayt test rejimida ishlamoqda

Фозилов Азамат Собировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Оҳангарон ҳавзаси ер ости сув ресурсларига Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг таъсирини баҳолаш», 11.00.05 - Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Gr234.
Илмий раҳбар: Холиқулов Шоди Турдиқулович, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эшонқулов Равшан Абдуразақович техника фанлари доктори, доцент, Аманбаева Зиёда Абдубаисовна география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Оҳангарон ҳавзаси ер ости сув ресурсларининг шаклланиши ва уларга антропоген таъсирни аниқлаш, ер ости сувлари режимини, гидрокимёвий таркиби ва хусусиятларини ҳамда уларга Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК) нинг таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ГИС технологиялари асосида Оҳангарон ҳавзаси ер юзаси (ландшафтлари) нинг 2012–2022-йилларда содир бўлган ўзгаришларини кўрсатувчи 1:600 000 масштабдаги картаси яратилган;
Оҳангарон ҳавзасининг ер ости сув ресурслари сатҳи ва кимёвий таркиби таҳлилига таяниб, 12 та қудуқ гуруҳлари бўйича 1:600 000 масштабдаги карталар яратилган;
иқлим ўзгариши шароитида Олмалиқ КМК ҳудуддидаги ер ости сувларининг гидрокимёвий режими ўрганилган ва 12 та қудуқ гуруҳлари (жами 46 та қудуқ) бўйича 2012-йилдан 2022-йилгача бўлган ўзгаришлари аниқланган;
Олмалиқ КМК тасарруфидаги сув олиш иншоотлари ер ости сувлари сатҳининг атмосфера ёғинлари ва буғланиш натижасида йиллик тебранишлари амплитудаси аниқланган;
Оҳангарон ҳавзаси ер ости сув ресурсларининг техноген омиллар таъсирида ифлосланиш даражаси аниқланган ва улардан фойдаланиш сифат жиҳатидан баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оҳангарон ҳавзаси ер ости сув ресурсларига тоғ-кон саноати таъсирини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
ер ости сувларининг ифлосланиши ва таркибининг ўзгариш тенденсиясига Олмалиқ кон-металлургия комбинати таъсирини 2000-2022-йиллар бўйича таққослашга доир карталаридан “Олмалиқ КМК” Аксионерлик Жамияти амалиётига жорий қилинган (“Олмалиқ КМК” АЖ нинг 2023-йил 12-январдаги №63-01-сон маълумотномаси). Натижада, техноген ва антропоген омилларнинг ер ости сувларига таъсирини аниқлашнинг ноаниқлик индексини аниқлаш имконини берган;
техноген таъсир натижасида ер ости сувлари ифлосланишини ўрганишда замонавий усуллар ёрдамида аниқланган инфилтрация ва уларнинг картасидан “Олмалиқ КМК” Аксионерлик Жамияти амалиётида фойдаланилган (“Олмалиқ КМК” АЖ нинг 2023-йил 12-январдаги №63-01-сон маълумотномаси). Натижада, ер ости сувлари ифлосланишини аниқлашда замонавий усулларни қўллаб бурғу қудуқлар инфилтрацияси аниқлигини ошириш имконини берган;
ер ости сувлари ўзгаришининг комплекс таъсири таҳлиллари, уларни ифлословчи табиий ва антропоген манбааларнинг аниқланган ўринларидан “Олмалиқ КМК” Аксионерлик Жамияти амалиётида фойдаланилган (“Олмалиқ КМК” АЖ нинг 2023-йил 12-январдаги №63-01-сон маълумотномаси). Натижада, ер ости сувлари таркибининг ҳудуд экологик ҳолатига ва ландшафтларига таъсирини яхшилаш чора-тадбирларини амалиётда кенг қўллаш имконини берган;
замонавий географик ахборот технологиялари (ГАТ) ёрдамида ҳамда ерни масофадан зондлаш усуллари асосида яратилган карталаридан “Олмалиқ КМК” Аксионерлик Жамияти амалиётида фойдаланилган (“Олмалиқ КМК” АЖ нинг 2023-йил 12-январдаги №63-01-сон маълумотномаси). Натижада, ер ости сувларини тезкор мониторинг қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish