Sayt test rejimida ishlamoqda

Нураддинова Моҳира Баҳодировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Эупҳорбиа Милии ўсимлиги кимёвий таркиби ва биологик фаоллигини текшириш», 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/К541.
Илмий раҳбар: Хаитбаев Алишер Хамидович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.05.01.
Расмий оппонентлар: Шомуротов Шавкат Абдуганиевич, кимё фанлари доктори; Нишонов Миркозим Фозилович техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент фарматсевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона, Тошкент ва Хоразм вилоятларида ўсувчи Эупҳорбиа милии ўсимлигининг кимёвий таркибини ҳамда ўсимлик экстрактларининг биологик фаоллигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ўсувчи Эупҳорбиа милии ўсимлиги таркибида 8 хил макро ва 30 хил микроелементлар, апигенин, гиперозид ва гиполеотинин каби флавоноидлар, В2, РР, В9, В12 C сувда эрувчан витаминлар, 6-7% умумий полисахаридлар мавжудлиги шунингдек, ўрганилган моддаларнинг сифат ва миқдорий таркиби вилоят (Тошкент, Хоразм ва Фарғона) лар кесимида фарқ қилиши аниқланган;
компютер дастурлари ёрдамида α- ва β-амирин моддаларининг инсулин промоторлиги, гепатопротектор, антибактериал, яллиғланишга ва вирусига қарши биологик фаолликлари назарий аниқланиши ва таққосланиши натижасида β-амириннинг фаоллиги юқорилиги исботланган;
Эупҳорбиа милии ўсимлиги экстрактларини таркибий қисмларга ажратилиб ГC-МС ёрдамида идентификатсияланиши асосида Фарғона, Тошкент ҳамда Хоразм вилоятида ўсувчи ўсимликларнинг пояси ва барги таркибида фитол, сқуалин, токоферол, тарахерол, каротиноид, α-амирин, β-амирин, тунбергол, фенантрен, лупеол, нафталин ва β-ситостерол моддалари мавжудлиги аниқланган;
Эупҳорбиа милии ўсимлиги таркибидан β-амирин моддаси ажратиб олишнинг янги иқтисодий самарали усули ишлаб чиқилган;
Эупҳорбиа милии ўсимлиги хлороформли экстрактининг токсикологик таъсирини аниқлаш орқали ВИ гуруҳга, яъни заҳарсиз бирикмалар синфига тегишли эканлиги экспериментал исботланган;
Эупҳорбиа милии ўсимлиги этанолли экстракти ва β-амирин моддасининг антиоксидантлик хоссаси мавжудлиги, этанолли экстрактининг антибактериал ва хлороформли экстрактининг замбуруғларга қарши таъсир кўрсата олиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эупҳорбиа милии ўсимлиги кимёвий таркиби ва биологик фаоллигини текшириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Эупҳорбиа милии ўсимлигидан олинган β-амирин учун ташкилот стандарти Оʻзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тасдиқланган (Тс 200845944-111:2023-сонли ташкилот стандарти). Натижада, β-амирин моддасини қисқа фурсатда ҳамда иқтисодий жиҳатдан самарали усулда олиш имконини берган.
Эупҳорбиа милии ўсимлик турлари таркибидан флавоноидлар, аминокислоталар, ёғлар ва бошқа биологик фаол моддаларни ажратиб олиш, ажратиб олинган флавоноидларни спектроскопик таҳлил қилиш усулларидан №ПЗ-2017092435 “Хоразм вилояти шароитида доривор оʻсимликларни ўстириш ва улар асосида биологик фаол қоʻшимчалар ишлаб чиқиш” мавзусидаги илмий лойиҳада доривор ўсимликлар таркибидаги флавоноидларни сифат ва миқдор жиҳатидан аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023 йил 21 февралдаги 4/1255-350-сонли маълумотномаси). Натижада, доривор ўсимликлар асосида янги дори воситаларини ишлаб чиқиш жараёнида уларни флавоноидлар асосида стандартлашда УБ-спектроскопиядан фойдаланиш имконини берган;
ўсимликдан олинган спиртли экстракт Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани “Машарип ота” фермер хўжалигида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг 2023 йил 20 февралдаги 23-15/01-146-сонли маълумотномаси). Натижада, карам ва помидорнинг зарарланиш даражаси 30-40% га камайтириш ва ҳосилдорликни 8-10% га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish