Sayt test rejimida ishlamoqda

Садуллаев Алмат  Мамбетуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўтмишдош дон-дуккакли ва мойли экинлардан сўнг ғўзада минерал ўғитларнинг мақбул меъёрларини ишлаб чиқиш» (Хўжайли тумани суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқлари мисолида)”, 06.01.04- Агрокимё (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Qx660
Илмий раҳбар: Мирзаев Лутфулло Арибжанович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, DSc.25/30.12.2019.Qx/B.43.01.
Расмий оппонентлар: Санақулов Акмал Лапасович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Боиров Абдунаби Жўраевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хўжайли тумани суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқлар шароитида алмашлаб экиш тизимида ўтмишдош (кузги буғдой кунгабоқар, кунжут ва соя) экинлардан сўнг келгуси йили экиладиган ғўзага минерал ўғитларни мақбул меъёрларини қўллашни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқ шароитида кузги буғдой ва кунгабоқар экинларидан сўнг ғўзага Н240П170К125 кг/га, кунжутдан сўнг Н200П140К100 кг/га, соядан сўнг Н160Р100К75 кг/га минерал ўғитларни мақбул меъёрларда қўллаш пахта ҳосилдорлигини 15-20 фоизга оширилиши, минерал ўғитларни 20-25 фоизга тежалиши асосланган;
кузги буғдойдан сўнг кунгабоқар, кунжут ва соя экинларини етиштириш агротехнологияси тупроқдаги озиқа элементларни (НПК) ҳаракатчан миқдорларининг тўпланиши ҳамда ўтмишдош экинларни озиқа моддаларини ўзлаштирилишига таъсири аниқланган;
дон, дукакли-дон ва мойли экинлар тизимида ғўза парваришланганда унинг ўсиб-ривожланиши, ҳосил элементларини шаклланиши, генератив органларига нисбатан вегетатив массанинг яхши ривожланиши соя экинидан сўнг экилганда юқори бўлиши исботланган;
тизимида соядан сўнг ғўза парваришланиши тупроқдаги ҳаракатчан озиқа элементларига ижобий таъсир қилиб, озиқа элементларини 10-15 фоизга ўзлаштириши юқори бўлиши илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўтмишдош дон-дуккакли экинлардан сўнг ғўзада минерал ўғитларни мақбул меъёрларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун «Қорақалпоғистон Республикасида ўтмишдош дон, дуккакли-дон ва мойли экинлардан сўнг ғўзада минерал ўғитларнинг қўллаш бўйича тавсияномалар» ишлаб чиқилган ва Хўжайли тумани фермер хўжаликларида 45 га, Кегайли тумани фермер хўжаликларида 36 га, жами 81 га майдонга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 7 декабр 01/010-3232-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тавсиянома асосида Хўжайли ва Кегайли туманлари фермер хўжаликларида минерал ўғитларнинг мақбул меъёрларини қўлланганда ғўзадан 4-7 с/га қўшимча пахта ҳосили олишга эришилган;
кузги буғдой, кунгабоқар, кунжутнинг ва соя экинларидан сўнг келгуси йил ғўза учун мақбул минерал ўғит қўллаш агротехник тадбири Хўжайли туманидаги «Сайит» фермер хўжалигида 11 га, «Хўжайли Исламбек» фермер хўжалигини 15 га, Кегейли тумани «Ханат» фермер» фермер хўжалигида 6 гектар, жами 32 гектар  майдонга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 7 декабр 01/010-3232-сон маълумотномаси). Натижада, соя экинидан сўнг ғўза парваришлаб, минерал ўғитларнинг Н160Р100К75 кг/га озиқлантирилганда 34,1–35,6 с/га пахта ҳосили олишга эришилган;
Ўтмишдош дон, дуккакли-дон ва мойли экинлардан сўнг ғўзага минерал ўғитларни мақбул меъёрларда қўллаш агротехник тадбири Хўжайли ва Кегайли туманлари фермер хўжаликларининг жами 81 га майдонларига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 7 декабр 01/010-3232-сон маълумотномаси). Натижада, экинларнинг жадал ўсиб ривожланиши, мўл ҳосил тўплаши, шунингдек, илмий асосланган ўғит меъёрларига нисбатан, фермер хўажликлари томонидан қўлланаётган миқдорга нисбатан ўртача 40-50 кг/га тежалган ҳамда рентабеллик даражаси 22-34 фоизга ортишига эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish