Sayt test rejimida ishlamoqda

Баратова Моҳидил Раҳимовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қовоқдошлар (Cуcурбитаcеае Жусс.) оиласига мансуб айрим турларнинг маҳсулдорлиги ҳамда дориворлик хусусиятларини илмий асослаш”, 06.01.06-Сабзавотчилик”, 06.03.03–Доривор ўсимликлар интродуктсияси, етиштириш технологияси ва агрофармекологияси (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Qx250
Илмий маслаҳатчилар: Тухтаев Бобоқул Ёркулович, биология фанлари доктори, профессор; Юнусов Салохиддин Адхамович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04
Расмий оппонентлар: Санаев Собир Тоирович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Хожиматов Олимжон Қаххарович, биология фанлари доктори; Буриев Хасан Чутбаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қовоқ ва бодринг ўсимлигига биостимуляторлар қўллаш технологиясини ишлаб чиқиш, уларнинг маҳсулдорлиги ҳамда дориворлик хусусиятларини ошириш ва биологик фаол қўшимчалари самарадорлигини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Учқун биостимуляторининг макро ва микроелементлар билан бойитилган самарали композитсияси Учқун плюс биостимулятори (ИАР06983/15.06.2022) яратилган;
қовоқдош экинлар учун Учқун плюс биостимуляторининг энг мақбул меъёри (0,01%) ва қўллаш усули (уруғларни 18 соат давомида ивитиш ва ўсув даврида баргидан пуркаш) ишлаб чиқилган;
турли сарф меъёрлари ичида Учқун плюс биостимулятори 0,01% ли вариантида қовоқнинг Испанская 73 нави товарбоп ҳосили назоратга нисбатан 12,8 % га, Палов каду 268 нави 14,0 %, бодрингни Наврўз нави 27,2 % га, Орзу дурагайи эса 23,0 % га юқори ҳосил бериши аниқланган;
Учқун плюсни 0,01% меъёри қўлланилган вариантида қовоқ мевалари таркибидаги пектин миқдори 8,41 грамм, β - каротин миқдори 4,15 мг, нитрат миқдори эса 45,3 мг ни ташкил этиб, назоратдан 17,6 фоизга кам бўлиши аниқланган;
қовоқдош ўсимликлар хлорофилл ва фитогормонлар миқдорининг ўзгаришига Учқун плюс биостимуляторининг 0,01% ли сарф меъёри ва қўллашнинг аралаш усули энг самарали деб топилиб, қовоқ баргларидаги умумий хлорофилл миқдори 2,94 мг, яъни 51,5 % га назоратдан юқори бўлган. Бодринг баргларидаги умумий хлорофилл миқдори эса 1,81 мг/г, яъни назоратдан 37,1 % га ортган;
қовоқ ер устки қисмида фитогормонлардан кинетин миқдори 0,123 мг/мл, илдиз қисмида эса 0,041 мг/мл, индол мой кислота (ИМК) миқдори пояда 0,011 мг/мл бўлса, илдизда унинг мавжуд эмаслиги аниқланган;
Учқун плюс (0,01% ли) биостимуляторини аралаш усулда қўлланганда қовоқ мевасида макроелементлар миқдори На-3,391 мг/л, К-144,01 мг/л, Мг-9,02 мг/л, Са-22,55 мг/л, Р-21,26 мг/л, С-17,33 мг/л га ортиши, уруғи таркибида эса Мг-586,5 мг/л, На-14,3 мг, К-838,6 мг, Са-45,95 мг, Р-1401,1 мг ва С-160,9 мг ортиши, бодрингда эса Мг-13,0 мг/л, На-2,0 мг/л, К-147,0 мг/л, Са-16,0 мг/л, Р-24,0 мг/л га ортганлиги аниқланган;
қовоқнинг пўстида витамин С миқдори 1,84 мг, витамин В2 -0,02 мг, этли қисмида 8,78 ва 0,12 мг, платсентада 5,26 ва 0,11 мг, уруғда эса 8,86 мг, витамин В2-0,16 мг, бодринг мевасидаги витамин С-11,02 мг, витамин Б2-0,04 мг га ортганлиги аниқланган;
қовоқ уруғи таркибидаги умумий оқсил ва оқсилнинг азот миқдори мева пишган пайтда 31,65 %, пишмаган пайтда эса 30,05 %, оқсилнинг азот миқдори пишган пайтда 5,06 %, хомлигида эса 4,80 % бўлиши аниқланган;
қовоқ уруғида тўйинмаган ёғ кислоталар миқдори Учқун плюс қўлланган вариантида 4,15 % юқори бўлиши аниқланган;
янги “Тиква сун”, “Байдиабет”, “Қувватол”, “Сусурбитоил” биологик фаол қўшимчалари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қовоқдош экинларни (Сусурбитасеае) етиштиришда Учқун плюс биостимуляторининг ижобий таъсирини аниқлаш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида: 
сабзавот ва полиз экинларини етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари учун “Қовоқнинг истиқболли навларини етиштиришда маҳаллий биостимуляторлардан фойдаланиш бўйича тавсиянома” тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 28 апрел № 05/34-06/410-сон маълумотномаси). Натижада ушбу тавсиянома республикамизнинг сабзавот ва полиз экинларини етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларида қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
Учқун плюс биостимуляторининг қовоқдош экинлар ўсиб ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири бўйича олинган тадқиқот маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси С. Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институтида бажарилган ҚХ-И-ҚХ-2018-113 рақамли “Андижон вилояти иқлим-шароитида қовоқнинг истиқболли навларини танлаш, уруғчилигини такомиллаштириш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш” мавзусида 2018-2019 йилларда ҳамда ФА-И5-Т007 “Қишлоқ хўжалиги ўсимликлари ҳосилдорлиги, ноқулай омиллар ва касалликларга чидамлилигини ошириш мақсадида юқори самарадор Учқун ўсиш регулятори технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал ва илмий лойиҳаларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023 йил 27 январдаги № 4/1255-195 сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида лойиҳалар дорасида янги технологиялар яратилиб, қишлоқ хўжалик экинлари маҳсулдорлигини оширишга хизмат қилган;
Учқун плюс биостимуляторининг қулай меъёрлари ва мақбул ишлов бериш усуллари аниқланган ва Андижон вилояти Шахрихон тумани “Найнаво оқшоми” фермер хўжалигида 5 гектар майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 28 апрел № 05/34-06/410-сон маълумотномаси). Натижада қовоқдош экинлардан гектаридан ўртача 75,24 млн. сўм даромад олишга ва ҳосилдорлик 18% га юқори бўлишига эришилган;
Шунингдек, Учқун плюс биостимуляторининг қулай меъёрлари ва мақбул ишлов бериш усуллари Андижон тумани “Андижон сара гибрид уруғлари” масъулияти чекланган жамияти майдонида 3,5 гектар майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 28 апрел № 05/34-06/410-сон маълумотномаси). Натижада қовоқ уруғини Учқун плюс биостимуляторида ивитишдан ўртача 34,0 т/га, аралаш усулда (уруғни ивитиб экиш ва ўсув даврида ўсимликка пуркаш) эса 35,1 т/га ҳосил олишга эришилган ва анъанавий усулга нисбатан ҳосилдорлик 18% га ортган, гектаридан ўртача 75,24 млн. сўм даромад олишга эришилган. Бодринг етиштиришдан олинган соф фойда 60,582 млн. сўмни, рентабеллик даражаси 29,7 фоизни ташкил этган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish