Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраева Дилдора Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Асалари оиласини маҳсулдорлигини оширишда уларнинг кўсҳидан фойдаланиш технологияси”, 06.02.03-Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Qx976
Илмий раҳбар: Тўраев Омон Сафарович, Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, PhD.05/30.12.2019.qx.13.02.
Расмий оппонентлар: Рўзибоев Нураддин Рахимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Қахрамонов Боймахмат Абдиазизовоч, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ипакчилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади асалариларнинг биологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда асалари кўчидан фойдаланиб, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, асалариларнинг генетик хусусиятларидан кўчга чиққан она, ишчи асалариларнинг ДНКсидаги жуфт нуклеотидлар сони ўрганилган бўлиб, шундан кўчга чиқмаган она ҳамда ишчи асалариларга нисбатан 4 ва 18 жуфт нуклеотидлар сони юқори бўлганлиги илмий асосланган;
кўчга мойил асалариларнинг тирик вазни 109,5; 111,1; 112 мг, кўчга мойил бўлмаган асалариларнинг тирик вазнига нисбатан 7,0; 10,8 ва 10,0 мг.га ошганлиги исботланган.
организмидаги ёғ миқдори кўчга мойил бўлган асалариларда 0,370; 0,350; 0,360 мг бўлиши аниқланиб, кўчга мойил бўлмаган асаларилар организмидаги ёғ миқдорига нисбатан 0,13; 0,14; 0,125 мг га юқори бўлганлиги аниқланган. 
кўч она асалариларнинг экстерер кўрсаткичларидан қанот узунлиги сунъий усулда етиштирилган она асаларининг қанот узунлигига нисбатан 0,14 мм га, интерер кўрсаткичларидан кўч она асаларилар сунъий усулда етиштирилган она асаларининг тухум найчалари сонига нисбатан 24,6 донага кўп бўлганлиги исботланган.
онадоннинг морфологик белгиларидан, кўч онадонларнинг ташқи баландлиги 3,18 см.ни сунъий онадоннинг ташқи баландлигига нисбатан 0,11 см.га юқори бўлганлиги аниқланган;
сунъий кўч ажратиб олиш натижасида ташкил этилган асалари оилаларидан 9,9 кг асал ва 1,1 кг ва мум маҳсулдорлиги юқори бўлган сунъий усулда ташкил этилган кўч асалари оилаларидан фойдаланиш ижобий натижалар кўрсатиши илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Асалари оиласини маҳсулдорлигини оширишда уларнинг кўчидан фойдаланиш технологиясини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
Маҳаллий популятсия ва Карпат зотли асалариларни кўч ажралиб чиқишини генетик хусусиятлари ўрганилган бўлиб, кўч асаларилар кучидан фойдаланган ҳолда кўч асаларилар бўйича олинган тадқиқот натижалари 2022 йилда Тошкент вилояти Олмазор туманидаги “Тошкент Бее Агро” фермер хўжалигида Карпат зотли кўч асаларилар кучидан асал йиғишда фойдаланиш усуллари жорий этилган. (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023 йил 18 сентябрдаги 02/23-395-сон маълумотномаси). Натижада И гуруҳда ҳар бир оила ҳисобига 29,4 кг асал маҳсулоти олинган бўлиб, иқтисодий самарадорлик 1470 000 сўмни, соф фойда 575 000 сўмни ҳамда рентабеллик даражаси эса 39,1 % ни ташкил этган;
“Ғуломхўжа асалчилиги” асаларичилик фермер хўжалигида кўч асаларилар кучидан фойдаланиб, асал маҳсулотини олиш даражаси ўрганилган ва жорий этилган. (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023 йил 18сентябрдаги 02/23-395-сон маълумотномаси). Натижада ИИ тажриба гуруҳларида ҳар бир асалари оилаларидан ўртача 26,3 кг асал маҳсулоти олинган. Жами олинган иқтисодий фойда 1315 000 сўмни, соф фойда 420 000 сўмни ташкил этган. Рентабеллик даражаси 31,9 % га кўтарилган;
асалари оиласини маҳсулдорлигини оширишда, уларнинг сунъий кўчидан фойдаланиш усули Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани “Орзу, Ориф, Дилмурод асаллари” фермер хўжалигига жорий этилган. (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023 йил 18 сентябрдаги 02/23-395-сон маълумотномаси). Натижада, тажриба гуруҳларидаги ҳар бир асалари оиласидан ўртача 31 кг дан асал маҳсулоти олинган, иқтисодий фойда 1550 000 сўмни, соф фойда 655 000 сўмни рентабеллик даражаси 42,0 % ни ташкил этган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish