Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдураҳмонов Илҳомжон Рустамовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаликдан бош мия фалажи билан даволанаётган беморларда параназал синуситларни ташхислаш ва даволашнинг ўзига хос хусусиятлари», 14.00.04 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1821.
Илмий раҳбар: Шамсиев Джахангир Фазлитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Бакиева Шахло Хамидуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Добрецов Константин Григорьевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Хўжа Ахмад Яссавий номидаги халқаро Қозоқ-Турк  университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болалар бош мия фалажи билан даволанаётган беморларда параназал синуситларни ташхислаш ва даволашни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болалар бош мия фалажи фонида параназал синусити бор беморларда доимий равишда талвасага қарши дори воситалар қабул қилганлиги сабабли, организмда кальций миқдорининг камайиши асосланган.
       илк бор болалар бош мия фалажи фонида параназал синусити бор беморлар қондаги калций миқдорининг камайиши бурун шиллиқ қавати ҳилпилловчи эпителий ҳужайралари функциясига таъсири натижасида, шиллиқ қаватнинг транспорт, сўрилиш, ажратиш функцияларининг бузилиши илмий исботланган; 
       бош мия фалажи фонидаги параназал синуситлар диагностикасида бемор субъектив текширувлари, бурун бўшлиғи эндоскопияси маълумотларига асосан рентгенологик, микробиологик, цитологик, бурун бўшлиги шиллиқ қавати функционал текширувлари ва қондаги кальций миқдорини текширишга асосланган ташхислаш алгоритми ишлаб чикилган;
       болалар бош мия фалажи билан даволанаётган беморларда параназал синуситларни ўзига хос кечиши, қондаги кальций миқдори, бурун шиллиқ қаватнинг функционал ҳолатига боғлиқлиги бўйича клиник текширувнинг натижасидан келиб чиқиб беморларни даволаш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йилдаги 11 сентябрдаги 55-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2022 йил 1 апрелдаги 1001-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: болалар бош мия фалажи фонида параназал синусити бор  беморларда доимий равишда талвасага қарши дори воситалар қабул қилганлиги сабабли, организмда кальций миқдорининг камайиши асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: болалар бош мия фалажи фонида параназал синусит билан даволанаётган беморлар асосий касаллик туфайли талвасага қарши дори воситалар қабул қилиши, улар қонида кальций миқдорини камайишига сабаб бўлиши анақланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Болалар бош мия фалажи фонидаги параназал синуситларни ташхислаш ва даволаш усули СамДТУ кўп тармоқли клиникаси ва Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида  (17.06.2023 й.; № 96-у, 28.11.2022 й.; № 139) билан ЛОР бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши, болалар бош мия фалажи билан даволанаётган беморлардаги параназал синуситларни  ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилаган ва бу гуруҳ беморлар реабилитациясида ижобий натижалар берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • оддий ва арзон усул ёрдамида қондаги кальций миқдори камайиши талвасага қарши дори воситалар қабул қилиш билан боғлиқлиги аниқланган, яъни бошқа қўшимча текширувлардан ўтишни ва бу текширувларга кетадиган сарф харажатларни камайиши  ҳисобига иқтисод қилинган (1 нафар бемор учун 50 000 сўм иқтисод қилинган). • болалар бош мия фалажи билан даволанаётган беморлардаги параназал синуситлар асосланмаган патогенетик даволаш олди олинган (мукоцилиар транспорт фаолиятини секинлашиш сабаби аниқланмасдан турли хил дори воситаларни қўллаш) ва бу билан дори дармонга кетадиган сарф харажат иқтисод қилинган (1 нафар бемор учун 35 000 сўм иқтисод қилинган). Хулоса: болалар бош мия фалажи фонидаги параназал синуситларда организмда кальций миқдорини камайиши бу гуруҳ беморларнинг доимий равишда талвасага қарши дори воситалар қабул қилиши сабабли юзага келиши аниқланган. Бунинг натижасида бу гуруҳ беморларни ташхислашда қўшимча текширувларга жалб қилиниш олди олиниб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 50 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 35 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Бош мия фалажи бор болалардаги параназал риносинуситларда бурун бўшлиғи шиллиқ қавати функционал ҳолатини текшириш» ва «Болаликдан бош мия фалажи фонидаги риносинуситларни комплекс даволашни такомиллаштириш»  мавзуларида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2022 йил 1 апрелдаги 1001-сонли хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: илк бор болалар бош мия фалажи фонида параназал синусити бор  беморлар қондаги калций миқдорининг камайиши бурун шиллиқ қавати ҳилпилловчи эпителий ҳужайралари функциясига таъсири натижасида,  шиллиқ қаватнинг транспорт, сўрилиш, ажратиш функцияларининг бузилиши илмий исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: болалар бош мия фалажи фонида параназал синусит билан даволанаётган беморлар қонидаги кальций миқдорини камайиши бурун шиллиқ қавати функционал фаолликлари бузилишига олиб келиши анақланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Болалар бош мия фалажи фонидаги параназал синуситларни ташхислаш ва даволаш усули СамДТУ кўп тармоқли клиникаси ва Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида  (17.06.2023 й.; № 96-у, 28.11.2022 й.; № 139) билан ЛОР бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши, болалар бош мия фалажи билан даволанаётган беморларда сурункали параназал синуситларнинг қайталаниши ўртача 4,2 дан 2,6 га ( 1 йил мобайнида қайталаниш 38 % га камайган) камайган ва бу гуруҳ беморлар  реабилитациясига ижобий таъсир кўрсатиб, ҳаёт сифатини бир мунча яхшиланишига сабаб бўлган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болалар бош мия фалажи билан даволанаётган беморларда сунункали параназал синуситларини қайталанишлари қондаги кальций миқдори, ҳамда бурун шиллиқ қавати функцияларини ўзгариш кўрсатгичларига қараб баҳоланган ва шу асосида даволаш ўтказилган. Бунинг натижасида қўшимча текширувлар ва асосланмаган даволашга кетадиган сарф харажатлар кескин камайтирилди. Хулоса: болалар бош мия фалажи билан даволанаётган беморларда параназал синуситларини қайталанишлари сонининг ортиши қондаги кальций миқдорининг камайишга ҳамда бурун шиллиқ қавати функцияларини бузилиши билан боғлиқлиги аниқланди. Шунинг асосида бурун ёндош бўшлиқлари сурункали яллиғланиш жараёнлари қайталанишини бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 50 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 25 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Бош мия фалажи бор болалардаги параназал риносинуситларда бурун бўшлиғи шиллиқ қавати функционал ҳолатини текшириш» ва «Болаликдан бош мия фалажи фонидаги риносинуситларни комплекс даволашни такомиллаштириш»  мавзуларида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2022 йил 1 апрелдаги 1001-сонли хат юборилган. 
учинчи илмий янгилик: бош мия фалажи фонидаги параназал синуситлар диагностикасида бемор субъектив текширувлари, бурун бўшлиғи эндоскопияси маълумотларига асосан рентгенологик, микробиологик, цитологик, бурун бўшлиги шиллиқ қавати функционал текширувлари ва қондаги кальций миқдорини текширишга асосланган ташхислаш алгоритми ишлаб чикилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: бош мия фалажи фонидаги параназал синуситларни тўғри ташхислаш ва даволаш тактикасини танлашда муҳим ахамият касб этади. Бунунг натижасида қўшимча текширув усулларини, ҳамда асосланмаган даволаш ўтказиш олди олинди  (ДГУ дастур № 16563, 31.05.2022).  Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Болалар бош мия фалажи фонидаги параназал синуситларни ташхислаш ва даволаш усули СамДТУ кўп тармоқли клиникаси ва Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида  (17.06.2023 й.; № 96-у, 28.11.2022 й.; № 139) билан ЛОР бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болалар бош мия фалажи фонидаги параназал синуситларни эрта ташхислаш ва адекват даволашни танлашда, ушбу гуруҳдаги беморларда касаллик қайталаниши, ҳамда сурункали жараённи чўзилишини олдини олишга эришилган. Бу эса турли шаклдаги болалар бош мия фалажи билан даволанаётган беморлар  реабилитациясида ижобий натижа берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болалар бош мия фалажи фонидаги параназал синуситлар ташхислаш алгоритмини амалиётга тадбиқ этиш тўғри ташхис қўйиш ва даволаш тактикасини тўғри танлашга олиб келди. Бунунг натижасида қўшимча текширув усулларини, ҳамда асосланмаган даволаш ўтказиш олди олинди ва бунунг ҳисобига харажатлар кескин камайтирилди. Сурункали параназал синуситларни қайталанишлар сонининг камайиши хисобига асосий касаллик (ББМФ) билан даволанаётган беморлар койка кунлари 30% га камайди  (1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 360 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 115 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган). Хулоса: янги ташхислаш алгоритмини қўлланилиши беморларга ташхис қўйишда тўғри ёндашиш ва даволаш тактикасини тўғри танлашга сабаб бўлди. Ушбу ташхислаш алгоритми 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 360 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 115 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди, яъни койка кунларини 30% гача камайишига олиб келди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Бош мия фалажи бор болалардаги параназал риносинуситларда бурун бўшлиғи шиллиқ қавати функционал ҳолатини текшириш» ва «Болаликдан бош мия фалажи фонидаги риносинуситларни комплекс даволашни такомиллаштириш»  мавзуларида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2022 йил 1 апрелдаги 1001-сонли хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: болалар бош мия фалажи билан даволанаётган беморларда параназал синуситларни ўзига хос кечиши, қондаги кальций миқдори, бурун шиллиқ қаватнинг функционал ҳолатига боғлиқлиги бўйича клиник текширувнинг натижасидан келиб чиқиб беморларни даволаш усули такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: болалар бош мия фалажи билан даволанаётган беморларда параназал синуситларни даволашда ананавий давога синупрет ва кальций Д3 ни қўшиб бериш даволаниш жараёнинини тезлаштириши ҳамда рецидивларни камайишига олиб келиши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Болалар бош мия фалажи фонидаги параназал синуситларни ташхислаш ва даволаш усули СамДТУ кўп тармоқли клиникаси ва Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида  (17.06.2023 й.; № 96-у, 28.11.2022 й.; № 139) билан ЛОР бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болалар бош мия фалажи фонидаги параназал синуситларни эрта ташхислаш ва адекват даволашни танлашда, ушбу гуруҳдаги беморларда касаллик қайталаниши, ҳамда сурункали жараённи чўзилишини олдини олишга эришилган. Бу эса турли шаклдаги болалар бош мия фалажи билан даволанаётган беморлар  реабилитациясида ижобий натижа берган.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1)  болалар бош мия фалажи фонидаги параназал синуситларда бурун бўшлиғи шиллиқ қавати функционал фаоллиги арзон ва оддий усуллар билан баҳоланган, бунинг натижасида бу гуруҳ беморларни ташхислашда қўшимча текширувларга жалб қилиниш олди олиниб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблагларини 50 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблагларни 35 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. 2) тадбиқ қилинган даволаш усулини қўллаш натижасида асосланмаган даволаш ўтказиш олди олинди ва бунунг ҳисобига харажатлар кескин камайтирилди. Сурункали параназал синуситларни қайталанишлар сонининг камайиши ҳисобига асосий касаллик (ББМФ) билан даволанаётган беморлар койка кунлари 30% га камайди  (1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 360 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 115 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган). Хулоса: болалар бош мия фалажи фонидаги параназал синуситлар қайталанишлари гипокальцемия ҳисобига бурун шиллиқ қавати мукоцилиар транспорти ва функционал активлигининг пасайиши сабабли юзага келиши аниқланган. Бунинг натижасида бу гуруҳ беморларни ташхислашда қўшимча текширувларга жалб қилиниш олди олиниб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 50 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 35 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Янги парваришлаш усулини қўлланилиши беморларга ташхис қўйишда тўғри ёндашиш ва даволаш тактикасини тўғри танлашга сабаб бўлди. Ушбу парваришлаш усули койка кунларини 30% гача камайишига олиб келди ( асосий гуруҳ беморларда койка кунлари ўртача 9,8 кундан 6,7 га камайиб иқтисодий самарадорликка эришилди). Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Бош мия фалажи бор болалардаги параназал риносинуситларда бурун бўшлиғи шиллиқ қавати функционал ҳолатини текшириш» ва «Болаликдан бош мия фалажи фонидаги риносинуситларни комплекс даволашни такомиллаштириш»  мавзуларида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2022 йил 1 апрелдаги 1001-сонли хат юборилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish