Sayt test rejimida ishlamoqda

Рустамова Гулноза Рустамованинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аденоидит ва сурункали тонзиллити бўлган беморларни ташхислаш ва даволашни оптималлаштириш», 14.00.04-Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1829.
Илмий раҳбар: Самиева Гулноза Уткуровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Насретдинова Махзуна Тахсиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Владимирова Татьяна Юльевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибни сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади цитомегаловирус инфекцияси ва Эпштейн-Барр вируси фонида кечадиган сурункали тонзиллит ва аденоидитнинг клиник-иммунологик кечиш хусусиятларини аниқлаш ва даволашни такомилаштиришга каратилган чора-тадбирлар ишлаб чикишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор сурункали тонзиллит ва аденоидитнинг болаларда куп холларда  цитомегаловирус инфекцияси ва Эпштейн-Барр вируси фонида кечиши колаверса, касалланган болаларнинг оналари акушерлик анамнези таҳлили асосида касалликнинг ривожланиши хавф мезонлари сифатида оналарнинг хомиладорлик даврида анемия -85,7%, цитомегаловирус инфекция-69,7%, ҳомиладор аёллар қусиши-72,5%, ўткир респиратор инфекциялари-42,8% ва ҳомила тушиш хавфи-23% холларда кузатилиши аниқланган; 
цитомегаловирус инфекцияси ва Эпштейн-Барр вируси фонида кечадиган сурункали тонзиллит ва аденоидит билан оғриган беморларда клиник кечишининг узига хос хусусиятлари лимфаденопатия, даврий узоқ муддатли иситма, танглай ва аденоид безларининг тургун шиши хамда кизариши, тез-тез ўткир вирусли инфекцияларга чалиниш, кон тахлилида  нейтропения, лейкоцитопения, лимфацитоз булиши аниқланган;
цитомегаловирус инфекцияси ва Эпштейн-Барр вируси фонида кечадиган сурункали тонзиллит ва аденоидит билан оғриган беморларда махалий ва умумий иммун тизими курсаткичлари тахлили асосида:  бурун-ҳалқум суртмаларида лейкоцитлар хамда нейтрофиллар сонининг камайиши, цитокин курсаткичларининг IL-1β, IL-6 - 1,9 марта, IL-8 - 1,8 марта,  IFN –γ - 1,5 марта ошиши, шунингдек, IgA камайиши, IgM, IgG, IgE ошиши илмий исботланган; 
илк бор цитомегаловирус инфекцияси ва Эпштейн-Барр вируси фонида кечадиган сурункали тонзиллит ва аденоидит билан оғриган беморларда хам вирусга карши хам иммун тизимини стимулловчи комплекс даволаш усули  самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
 Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йилдаги 10 ноябрдаги 63-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2022 йил 15 декабрдаги 5126-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: илк бор цитомегаловирус ва Эпштейн Барр вируслари билан ассоциацияланган сурункали тонзиллит ва аденоидит  билан касалланган беморларда клиник ва иммунологик  кечиши хусусиятлари аникланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: цитомегаловирус ва Эпштейн Барр вируслари билан ассоциацияланган сурункали тонзиллити ва аденоидити бўлган беморлар учун диагностик ва даволаш чора-тадбирлари, шу жумладан асосий касалликни ташхислаш учун анамнестик, клинико-лаборатор мезонлари таклиф қилиш орқали касалликни даволаш усуллари такомиллаштирилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси 18.11.2022 йилдаги №6/36 сонли буйруқ ҳамда Самарқанд вилояти Пайариқ тумани тиббиёт бирлашмаси 12.12.2022 йилдаги 1-сонли буйруқ билан клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: цитомегаловирус ва Эпштейн Барр вируслари билан ассоциацияланган сурункали тонзиллити ва аденоидити бўлган беморларда касалликни ташхислаш ва даволаш учун ишлаб чиқилган тавсиялардан фойдаланиш, барча беморларда патологияни эрта ташхислаш, 73 фоизи бирламчи тиббий-профилактика муассасаларида тегишли тиббий ёрдам кўрсатиш имконини берди ва амбулатор шароитида даволаш самарадорлигини оширишга кўмак бўлди.Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: цитомегаловирус ва Эпштейн Барр вируслари билан ассоциацияланган сурункали тонзиллити ва аденоидити бўлган беморлар даволаш стандартига таклиф килинган фармакологик тавсиялар ёток кунини 2 кунга кискарганлиги хисобига, хамда касалликнинг ремиссия даврининг узайиши натижасида 720850.0 сум сарф қилинган. Хулоса: янги даволаш-профилактик алгоритмининг қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 371.435 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Сурункали аденоидитни ташхислаш ва даволашни оптималлаштириш» (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 26 декабрь н-р 1564-сон маълумотномаси) ва «Сурункали тонзиллитни ташхислаш ва даволашни оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича услубий тавсиянома (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 26 декабрь н-р 1565-сон маълумотномаси) тасдиқланди. 
Иккинчи илмий янгилик цитомегаловирус ва Эпштейн Барр вируслари фонида сурункали тонзиллити ва аденоидит касалликлари бўлган болаларда анамнестик маълумотлар (оналарида хомиладорлик даврида анемия, аниқланган цитомегаловирус инфекцияси, хомиладорлар  қусиши,хомила тушиш хавфи) клиник кечишининг (лимфаденопатия, узоқ давом этувчи иситма,тез ва узоқ давом этувчи авж олиш даврлари), иммунологик ўзгаришларининг (IL-1β, IL-6,IL-8,IFN-γ,IgM,IgЕ ошиши, IgA пасайиши), қон тахлилидаги (нейтропения) ўзига хос хусусиятлари борлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Бу эса ушбу беморларни анамнестик,клиник кечиш хусусиятлари, иммунологик, лаборатор текширишлар маълумотлари асосида цитомегаловирус ва Эпштейн Барр вируслари борлигини  исботлади ва бу беморларни эрта прогнозлаш ва даволаш имконини берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси 18.11.2022 йилдаги №5/35 сонли буйруқ ҳамда Самарқанд вилояти Пайариқ тумани тиббиёт бирлашмаси 12.12.2022 йилдаги 1-сонли буйруқ билан клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: цитомегаловирус ва Эпштейн Барр вируслари билан ассоциацияланган Сурункали тонзиллити ва аденоидити бўлган беморларда касаллик асоратларини олдини олади, касалхонага мурожатлар сонини камайтиради, авж олиш даври қисқаради, ремиссия даври эса узаяди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:беморларда цитомегаловирус ва Эпштейн Барр вирусини эрта аниқлаш, анамнестик, клиник кечиш хусусиятлари, иммун тизимидаги бузилишлар борлиги исботланганда 1) беморнинг шифохонада қолиш муддатини 2 кунга қисқартириб, шифохонадаги ётоқ кун миқдорини камайтирган. Хулоса: янги даволаш-профилактик алгоритмининг қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 371.435 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Сурункали аденоидитни ташхислаш ва даволашни оптималлаштириш» (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 26 декабрь н-р 1564-сон маълумотномаси) ва «Сурункали тонзиллитни ташхислаш ва даволашни оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича услубий тавсиянома (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 26 декабрь н-р 1565-сон маълумотномаси) тасдиқланди. 
Учинчи илмий янгиликнинг моҳияти: цитомегаловирус ва Эпштейн Барр вируслари билан ассоциацияланган сурункали тонзиллити ва аденоидити бўлган беморларда узига хос анамнестик, клиник ва иммунологик ўзига хос ўзгаришлар борлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: цитомегаловирус ва Эпштейн Барр вируслари билан ассоциацияланган сурункали тонзиллити ва аденоидити бўлган беморларда узига хос анамнестик, клиник ва иммунологикўзига хос ўзгаришлар борлиги асосланди  ва шу асосида яратилган ЭҲМ дастури (DGU №17698, 17.06.2022) касалликни эрта аниклаш ва даволаш имконини берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси 18.11.2022 йилдаги №5/35 сонли буйруқ ҳамда Самарқанд вилояти Пайариқ тумани тиббиёт бирлашмаси 12.12.2022 йилдаги 1-сонли буйруқ билан клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: цитомегаловирус ва Эпштейн Барр вируслари билан ассоциацияланган сурункали тонзиллити ва аденоидитни эрта ташхислаш касалликлар авж олиш даврини қисқаритирилишига, ремиссия даврининг узайтирилишига ва асоратларини олдини олишга эришилган. Таклиф этилган комплекс ёндашувдан сурункали тонзиллит ва аденоидит касалликларини 93% беморларда даволаш ва профилактика сифати яхшиланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Беморнинг шифохонадаги даври учун: 1) беморнинг шифохонада қолиш муддатини 2 кунга қисқартириб, шифохонадаги ётоқ кун миқдорини камайтирган; 2) шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Хулоса: янги даволаш-профилактик алгоритмининг қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 371.435 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Сурункали аденоидитни ташхислаш ва даволашни оптималлаштириш» (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 26 декабрь н-р 1564-сон маълумотномаси) ва «Сурункали тонзиллитни ташхислаш ва даволашни оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича услубий тавсиянома (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 26 декабрь н-р 1565-сон маълумотномаси) тасдиқланди. 
Тўртинчи илмий янгиликнинг цитомегаловирус ва Эпштейн Барр биланассоциацияланган сурункали тонзиллит ва аденоидити билан оғриган беморларда касалликнинг клиник белгилари, умумий қон тахлили, цитокинлар ва иммуноглобулинлар миқдорини эътиборга олган холда беморларни олиб бориш ва ананавий даволаш усулига қўшимча инозин пронобекс дори воситасини қўллаш орқали такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: цитомегаловирус ва Эпштейн Барр вируслари билан ассоциацияланган сурункали тонзиллити ва аденоидитни ташхислаш-даволаш алгоритми асосида беморларда клиник белгиларининг бартараф этилишига, яллиғланиш олди цитокинларининг камайишига, умумий қон тахлили ва иммуноглобулинларнинг меъёрига тушишига инозин пронобес препатини даволашга куллаш ушбу беморларда касалликни авж олиш даврини қисқаришига, ремиссия давомийлигини узайишига,  даволаш самарадорлигини ошиши ва асоратларини олдини олишга ёрдам берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси16.12.2022 йилдаги №Su-P/1564сонли буйруқ ҳамда Самарқанд вилояти Пайариқ тумани тиббиёт бирлашмаси 17.09.2022 йилдаги 480-сонли буйруқ билан клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Касалликни эрта ташхислаш ва даволаш натижасида цитомегаловирус ва Эпштейн Барр вируслари билан ассоциацияланган сурункали тонзиллити ва аденоидити бўлган беморларнинг касалхоналарга мурожат сонининг камайиши, амбулатор ва касалхонага ётиб даволаниш кунини камайтиришга имкон беради, касаллик асоратларини олдини олишга эришилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат. Беморнинг шифохонадаги даври учун: 1) беморнинг шифохонада қолиш муддатини 2 кунга қисқартириб, шифохонадаги ётоқ кун миқдорини камайтирган; 2) шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Хулоса: янги даволаш-профилактик алгоритмининг қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 371.435 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Сурункали аденоидитни ташхислаш ва даволашни оптималлаштириш» (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 26 декабрь н-р 1564-сон маълумотномаси) ва «Сурункали тонзиллитни ташхислаш ва даволашни оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича услубий тавсиянома (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 26 декабрь н-р 1565-сон маълумотномаси) тасдиқланди.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish