Sayt test rejimida ishlamoqda

Гаффарова Парвина Абдурафиковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Паркинсон касаллиги билан оғриган беморларда реабилитация ёрдамида асоратлар жадаллашишини камайтириш ва баҳолаш», 14.00.13 - Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси руйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2466.
Илмий рахбар: Хакимова Сохиба Зиядуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, PhD.04.05.05.2023.Tib.102.03.
Расмий оппоненетлар: Раимова Малика Мухамеджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ахмадеева Лейла Ринатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси). 
Етакчи ташкилот: Абу али ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақс реабилитация ёрдамида Паркинсон касаллиги натижасида ногиронлик юзага келмаслиги учун мотор бузилишларни прогрессини камайтириш ва уни амалиётга қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Хоразм рақс элементларидан фойдаланилган ҳолда, олиб борилган рақс реабилитацияси орқали Паркинсон касаллиги натижасида юзага келган мотор, психоэмоционал бузилишларга таьсири аниқланган;
илк бор Паркинсон касаллиги бўлган беморларни, UPDRS II-кундалик ҳаёт тарзи, UPDRS III-ҳаракат фаолиятини баҳолаш орқали, рақс реабилитацион усулининг самарадорлиги исботланган; 
илк бор ЭМГ ёрдамида, Паркинсон касаллиги натижасида юзага келган қалтирашларнинг тремор амплитудаси, частота диапазони, мушакларнинг қисқариш паттерн (МҚП), мушакларнинг синхрон қисқариши (МСҚ)) оғирлик даражаси данстерапия давомида мониторинги касаликка ижобий таъсири аниқланган;
илк бор Ўзбекистонда депрессия ва ташвиш даражасини аниқлаш учун паркинсонизм билан оғриган беморларда серотонин кўрсаткичлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университети эксперт кенгашининг 2023 йил 23-октябрь 59-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 1 апрелдаги 1001-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: илк бор Хоразм рақс элементларидан фойдаланилганда, олиб борилган ушбу рақс реабилитациясининг Паркинсон касаллиги натижасида юзага келган мотор, психоэмоционал бузилишларга таьсири аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: реабилитация чора тадбирлари олиб борилган беморлар билан реабилитация чора тадбирлар олиб борилмаган беморлар орасида динамикада беморларнинг ахволи солиштириб кўрилди. Бунда чора тадбирлари олиб борилган беморларда касаллик натижасида юзага келадиган синдромлар ва асоратлар кўрсаткичларининг нисбатан камайганлиги  кузатилди, бу эса ўз навбатида  беморларда рақс реабилитацияси кундалик фаолият  ва ҳаёт сифатини яхшиланишига сабаб бўлди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 15.11.2022 йилдаги 164/1-сонли буйруқ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси 9.01.2023 йилдаги 23/1-сонли буйруқ билан клиник бўлимлари амалиётига жорийэтилган (Самарқанд давлат тиббиёт университети  қошидаги  эксперт кенгашинг 2023 йил 31-майдаги 25-сон маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши аҳоли ўртасида Паркинсон касаллиги билан оғриган беморларда реабилитация ёрдамида асоратлар жадаллашишини камайтириш учун ишлаб чиқилган тавсиялардан фойдаланиш беморларнинг 70% да касаллик натижасида юзага келган синдромларнинг прогрессив хусусиятлари камайган, даво муолажаларини индивидуал танлаб бериш беморларда кузатиладиган асоратларни олдини  олишга ва даво самарасини оширишга, беморлар турмуш сифатини яхшилашга ва касаллик зўрайиб бориш кўрсаткичларининг камайиши имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) Паркинсон касаллиги билан оғриган беморларда реабилитация ёрдамида асоратлар жадаллашишини камайтириш мақсадида  олиб борилган таклиф килинган реабилитация дастурининг тавсиялари асосида беморлар натижасида 1 нафар бемор учун 1 120 000 сўм иқтисод қилинди. Ушбу холатда ўртача 3 нафар беморда иқтисод қилинса йиллик иқтисодий кўрсатқич 3 320 000 сўмни ташкил этади. Хулоса:  Ушбу холатда бу реаблитацион чора тадбирларнинг амалиётининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1 120 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 3 320 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Паркинсон касаллиги билан оғриган беморларда реабилитация ёрдамида асоратлар жадаллашишини камайтириш ва баҳолаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 24 мартдаги №5-сонли хати юборилган.
иккинчи илмий янгилик: Паркинсон касаллиги бўлган беморларни, UPDRS II-кундалик ҳаёт тарзи, UPDRS III-ҳаракат фаолиятини бахолаш орқали, рақс реабилитацион усулининг самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти Паркинсон касаллигида левадопа фонида реабилитацияни эрта бошлаш ҳаракат бузулишларини прогрессив кечиш хусусиятларини камайтириш орқали беморларда асоратларнинг камайиши имконини берди. ПК билан оғриган беморларда Паркинсон касаллиги билан оғриган беморларда реабилитация ёрдамида асоратлар жадаллашишини камайтириш ва баҳолашга асосланди  ва шу асосида яратилган ЭҲМ дастури (DGU №26685, 04.07.2023) касалликни эрта аниклаш ва даолаш имконини берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 15.11.2022 йилдаги 164/1-сонли буйруқ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси 9.01.2023 йилдаги 23/1-сонли буйруқ билан клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган (Самарқанд давлат тиббиёт университети  қошидаги  эксперт кенгашинг 2023 йил 31-майдаги 25-сон маълумотномаси).  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Паркинсон касаллиги билан оғриган беморларда • даволаш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сонини минималлаштиради; • асоратларнинг частотасини камайтириш орқали беморлар даволашдан кейинги реабилитация тез амалга ошади ва фаол ижтимоий ва меҳнат фаолиятига қайтаради; • ушбу касаллика чалинган беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Паркинсон касаллиги бўлган беморларни, UPDRS II-кундалик ҳаёт тарзи, UPDRS III-ҳаракат фаолиятини бахолаш орқали, рақс реабилитацион усулининг самарадорлиги исботланганда: касалликни келтириб чиқарувчи омилларнинг аниқланишига кўра 1 нафар бемор учун 4 000 000 сўм иқтисод қилинди (хар хил неврологиг текширув амалиётлари пайтида касаллик ривожланишини олдини олади, бу эса йилига умумий беморларнинг 25% (30 дан 9 беморлар) Паркинсон касаллиги билан касалланган беморлар госпитализациясини ва даволашни камайтиради ва беморлар умумий харажатларини  24 500 000 (9 нафар бемор учун) сумга иқтисод қилади). Хулоса: янги жаррохлик амалиётининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 3 500 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 4 000 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Паркинсон касаллиги билан оғриган беморларда реабилитация ёрдамида асоратлар жадаллашишини камайтириш ва баҳолаш»  мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 24 мартдаги №5-сонли хати юборилган.
учинчи илмий янгилик: Паркинсон касаллиги натижасида юзага келган қалтирашларнинг ЭМГ ёрдамида (тремор) нинг амплитуда параметирлари, частота диапазони, мушукларнинг қисқариш паттерн (МҚП), мушакларнинг синхрон қисқариши (МСҚ)) оғирлик даражаси данстерапия давомида мониторинги касаликка ижобий таъсири аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Паркинсон касаллиги билан касалланган беморларда қўллардаги қалтирашларни ЭМГ кўрсаткичлар бўйича таҳлил қилиш: харакат бузулишларнинг ривожланиш темпини динамикада реабилитациядан олдин ва кейинги танижаларни таққослаш орқали, реабилитация самарадорлигини баҳолаш имконини беради. Тавсия этилган реабилитация усули   прогрессив асоратларнинг жадаллашишини олдини олиш, Паркинсон касаллигига қарши дори воситаларини самарадорлигини ошириш, коррекция қилиш  ва даволаш имконини берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 15.11.2022 йилдаги 164/1-сонли буйруқ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси 9.01.2023 йилдаги 23/1-сонли буйруқ билан клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган (Самарқанд давлат тиббиёт университети  қошидаги  эксперт кенгашинг 2023 йил 31-майдаги 25-сон маълумотномаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Паркинсон касаллиги билан оғриган беморларда реабилитация ёрдамида касаллик асоратларни жадаллашишини камайтириш, қалтирашларнининг камайиши, бундан ташқари рақс реабилитацияси юриш тезлигига, ҳаракатни яхшиланишига, гипокинезияни, постурал беқарорликни камайтиришга сезиларли таъсир кўрсатди, асоратларини камайишига эришилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун ушбу келтирилган текширув амалиёти беморларнинг даволанишдан кейинги касалхонадан ташқари реабилитацияси ва давлолаш харажатларининг куйидагича иқтисод булишига олиб келди, куйдагича: қайта курик – 90 000 сум; қайта сийдик тахлили – 56 000 сум; қайта қон тахлили-60 000 сум; ЭКГ – 39 000 сум; дори- дармонлар харажати – 60 000 сум (умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор учун 305 000 сум ташкил қилди, йиллик қайталанган беморлар сони 3, умумий иқтисодий самарадолик эса 915 000 сўмни ташкил қилди). Хулоса: янги рақс реабилитация усулини  амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 486 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 305 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Паркинсон касаллиги билан оғриган беморларда реабилитация ёрдамида асоратлар жадаллашишини камайтириш ва баҳолаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 24 мартдаги №5-сонли хати юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор Ўзбекистонда депрессия ва ташвиш даражасини аниқлаш учун Паркинсон касаллиги билан оғриган беморларда серотонин кўрсаткичлари аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Серотониннинг дофамин циклига таьсири Паркинсон касаллиги билан оғриган беморларда дофаминн ишлаб чиқарадиган пўстлоқ ости ядроларнинг диструктив дегиниратив ҳолатига қараб касалликни оғирлиги белгиланади, лекин ПК бошланмасдан туриб дофамин нормада бўлади аммо серотонин миқдори периферик қонда камайган бўлади, ушбу ҳолат ПК келиб чиқиши учун биринчи белги ҳисобланади яни йиллар ўтиб ушбу беморда Паркинсон касаллиги билан касалланади. Биз биламизки ПК ригидлик, гипокинезия, қалтираш бўлади, манашу қалтирашлар нафақат дофамин билан боғлиқ, балки серотон миқдорининг камайиши натижасида қалтирашларни кучайтиради. Серотонини ПК касалланган беморларда периферик қонда аниқлаш: 1) левадопатерапиянинг миқдорини (кўпайтириш ёки камайтириш имконини берди. 2) ПК билан оғриган беморларда мушакларнинг ригидлиги ва ташвиш-депрессив кўринишидаги мотор бўлмаган бузилишларнинг оғирлигини кучайиши, серотонин етишмовчилигининг ошиши билан бирга келади. Рақс реабилитацияси нафақат мотор бузулишларни камайишига, балки серотонин миқдорининг кўтарилишига, бу эса ўз навбатида психоэмоционал фаолиятнинг яхшиланишига ёрдам берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 15.11.2022 йилдаги 164/1-сонли буйруқ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси 9.01.2023 йилдаги 23/1-сонли буйруқ билан клиник бўлимлари амалиётига жорий этилган  (Самарқанд давлат тиббиёт университети  қошидаги  эксперт кенгашинг 2023 йил 31-майдаги 25-сон маълумотномаси).
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ПК билан оғриган беморларни левадопатерапия фонида эрта реабилитация қилиш, ПК билан касалланган беморларнинг периферик қонида серотонин миқдорини аниқлаш орқали реабилитация нафақат дофамин миқдорини стимуллашга туртки бўлган, балки серотонин миқдори ошишига хизмат қилган. беморларни даволаш самарадорлигини ошириш натижасида Паркинсон касаллиги билан касалланган беморларда беморларнинг кундалик хаёт фаолияти яхшиланади ва касалхонага ётиб даволаниш кунини камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий курсаткич: • беморнинг шифохонада қолиш муддатини 8,5 кундан 5,5 кунга (3 кунга) қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 486 минг сўмга камайтирди (прейскурантга кўра шифохонада 1 кун қолиш 162.000 сўмни ташкил қилади); • шифохонада бўлиш даврининг 3 кунга қисқартирилиши ҳисобига 420 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 140 000 сўм дори воситалари сарфланади); Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик 1 та бемор хисобидан 1 кунга  302 000 сумни, 3та бемор хисобига эса 1 кунга 906 000 сумни ташкил этади. Бу эса уз навбатида йил давомида юқори иқтисодий самарадорликка олиб келади. Хулоса: янги текширув усулини жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини йил хисобига 9 100 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 5 440 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Паркинсон касаллиги билан оғриган беморларда реабилитация ёрдамида асоратлар жадаллашишини камайтириш ва баҳолаш»  мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 24 мартдаги №5-сонли хати юборилган. 
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish