Sayt test rejimida ishlamoqda

Жалилов Олимжон Мухидиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларида лексик компетенсияни такомиллаштириш механизмлари”, 13.00.01 –“Педагогика назарияси. Педагогик таʼлимотлар тарихи”(инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped2977.
Илмий раҳбар: Жуманазаров Умид Умирзакович, педагогика фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий Кенгаш рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.113.01.
Расмий оппонентлар: Мардонов Шукрулло Қўлдошевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Хошимова Дилдорахон Ўринбоевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг лексик компетенсиясини такомиллаштириш механизмлари юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чет тил таълимидаги “компетенсия”, “компетентлик”, “компетенсиявий ёндашув ва “лексик компетенсия” тушунчаларининг мазмуни илмий-педагогик жиҳатдан асосланиб, бўлажак инглиз тили ўқитувчилари лексик компетенсиясининг таркибий тузилмасини ривожлантиришнинг тизимли таъсир кўрсатиш даражасини ва индивидуал ривожланиш параметрларини мақсадли аниқлаштириш босқичлари ва такомиллаштиришнинг лингводидактик механизмлари аниқланган;
лексикани индуктив усулда ўқитиш орқали шахсга йўналтирилган ёндашувнинг    мотивацион мезонига устунлик беришга асосланган фасилитация инноватив ёндашувини ўқув жараёнига татбиқ этишнинг  илмий-назарий асослари ҳамда бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг лексик компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти ишлаб чиқилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг лексик компетентлигини ривожлантириш модели, таркибий қисмлари, касбий аҳамиятли сифатлар характерини ривожлантиришнинг таълимий-дидактик  имкониятлари ва таълим жараёнларида мустақил ўқув фаолиятини изчил ташкил этишнинг педагогик таъминотини бойитиш, ўқув фаолияти ижодий мотивациясини мақсадли  мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
юқори даражадаги лексик компетенсияга эришишда лаёқати кучли ва кучсиз гуруҳларга ажратилган талабаларнинг статистик қаторларда ифодаланган дифференциал фарқни аниқлаш орқали талабаларнинг янги сўз маъноларини контекстдан топа олиши, янги лексик бирликларни контекстда қўллаш ва ўзини-ўзи баҳолаш (селф-ассессмент)да мустақил таълимнинг самарадорлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларининг хорижий тиллар (инглиз тили) факултети бакалавр талабаларининг лексик компетенсияларини такомиллаштириш механизмлари услубий ва амалий таклифлари асосида:
чет тил таълимидаги “компетенсия”, “компетентлик”, “компетенсиявий ёндашув ва “лексик компетенсия” тушунчаларининг мазмуни илмий-педагогик жиҳатдан асосланиб, бўлажак инглиз тили ўқитувчилари лексик компетенсиясининг таркибий тузилмасини ривожлантиришнинг тизимли таъсир кўрсатиш даражасини ва индивидуал ривожланиш параметрларини мақсадли аниқлаштириш босқичлари ва такомиллаштиришнинг лингводидактик механизмлари аниқлашга оид маълумотлардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университетида Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури доирасида Латвиянинг Резекна технологиялар Академияси, Англиянинг Лондон Метрополитен университети ҳамкорлигида бажарилган “ИРД/23111” рақамли “561624-ЭЕП-1-1-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП ИМЕП” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 19 майдаги 02-07-1853/04 рақамли         маълумотномаси). Натижада, инглиз тили йўналишида лексик компетенсиянинг ўзига хос хусусиятларига доир хулосалар ишлаб чиқилган ва бу борадаги билимларни ўзлаштиришга оид методик тавсиялар такомиллаштирилган;
шахсга йўналтирилган ёндашувнинг    мотивацион мезонига устунлик беришга асосланган фасилитация инноватив ёндашувини ўқув жараёнига татбиқ этишнинг  илмий-назарий асослари ҳамда бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг лексик компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилганига доир маълумотлардан ИРД/23111 рақамли “561624-ЭЕП-1-1-УК- ЭППКА2-CБҲЕ-СП ИМЕП” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 19 майдаги 02-07-1853/04 рақамли маълумотномаси). Натижада инглиз тилига ўқитишнинг методик таъминоти бойитилган ҳолда талабаларнинг лексик бойлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
Олий таълим муассасаларининг хорижий тиллар (инглиз тили) 2-курс бакалавр талабаларининг    юқори даражадаги лексик компетенсияга эришишда лаёқати кучли ва кучсиз гуруҳларга ажратилган ҳолда статистик қаторларда ифодаланган дифференциал фарқни аниқлаш орқали талабаларнинг янги сўз маъноларини контекстдан топа олиши, янги лексик бирликларни контекстда қўллаш ва ўзини-ўзи баҳолаш (селф-ассессмент)да мустақил таълимнинг самарадорлиги орқали сўз бойлигини ошириб бориш имконини таъминлашга доир ҳамда дидактик материалларни моделлаштириш, вариантлаш, уларнинг компонентлари ва компетенсияларга дахлдор ички турларини аниқлаш орқали талабаларда лексик компетенсияларини ривожлантиришнинг интеллектуал аспектларини оптималлаштириш имкониятларини ўзаро интегратив уйғунлигини таъминлашга мўлжалланган “Тҳе праcтиcе оф теачинг лангуаге  аспеcц” ўқув қўлланмаси нашр қилинган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Гулистон давлат университети ректори 2023 йил 31 январдаги 10-сон буйруғи, 10-12-сон нашр гувоҳномаси). Натижада олий таълим муассасаларининг хорижий тиллар (инглиз тили) факултети талабалари лексик компетенсиясини такомиллаштиришга хизмат қилган ва мустақил таълимнинг самарадорлиги далилланган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг лексик компетентлигини ривожлантириш модели, таркибий қисмлари, касбий аҳамиятли сифатлар характерини ривожлантиришнинг таълимий-дидактик  имкониятлари ва таълим жараёнларида мустақил ўқув фаолиятини изчил ташкил этишнинг педагогик таъминотини бойитиш, ўқув фаолияти ижодий мотивациясини мақсадли  мослаштириш асосида такомиллаштиришга доир илмий натижалар ва муайян илмий-назарий хулосалардан 2019- 2022 йилларда бажарилган Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университетида Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури доирасида Латвиянинг Резекна технологиялар Академияси, Англиянинг Лондон Метрополитен университети ҳамкорлигида бажарилган “ИРД/23111” рақамли “561624-ЭЕП-1-1-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП ИМЕП” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 19 майдаги 02-07-1853/04-рақамли маълумотномаси). Натижада мазкур таклифларнинг жорий қилиниши талаба автономиясини ривожлантиришнинг муҳим индикатори сифатида асосланишига хизмат қилган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish