Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамадалиев Аназхон Зиёдиллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш бакалавриат таълим йўналиши талабаларида бошқарув маданиятини такомиллаштиришнинг назарий-методик асослари (техника олий ўқув юртлари мисолида)», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Ped1808. 
Илмий раҳбар: Абдуллаев Сафибулло Хабибуллаевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳадислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Наманган муҳандисик-қурилиш институти ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи PhD.03/30.12.2019.T.90.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Асқарова Ўғулхон Мамашакировна, педагогика фанлари доктори, профессор; Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори,  профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида қишлоқ хўжалигини механизасиялаштириш бакалаврини тайёрлашнинг дидактик тизимида бошқарув маданиятини такомиллаштиришнинг назарий ва услубий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
узлюксиз таълим тизимида қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш бакалаврлари бошқарув маданиятини ўзига хос хусусиятлари бакалаврлар ва жамиятдаги ижтимоий функсияларнинг интегративлик даражасини аксиологик, компетенцияга асосланган ва шахсий-ижодий билиш фаоллигини белгилаш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш бакалаврлари бошқарув маданиятининг такомиллаштириш методологияси бошқарув йўналишини ифодаловчи квалификациялаш, саралаш, легитимлик, маълумот, ижтимоийлашувни барқарор ҳаракатлар, ижобий ўзгаришларни шакллантиришнинг корпоратив асосларини горизонтал ва вертикал белгилаш асосида очиб берилган;
бўлажак қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш бакалаврларини бошқарув маданиятини ривожлантиришнинг макро-босқичдаги ахлоқий, этик, эстетик, эмоционал-иродавий хусусиятлари  мотивацион  бошқарув фаолиятига тайёрлик каби сифат кўрсатгичлар мазмунига устуворлик бериш асосида такомиллаштириштирилган;
бўлажак қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш бакалаврлари бошқарув маданиятини такомиллаштиришнинг назарий ва услубий асослари ўз-ўзини баҳолаш фаолиятини амалга ошириш, бошқарув фаолияти, биргаликда бошқарув, муайян фаолиятга эътибор қаратиш усули, тартибга солиш, когнетив баҳолаш, тақдимотни баҳолаш шахсга йўналтирилган мониторингига устуворлик бериш асосида аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш бакалаврларининг бошқарув маданиятини такомиллаштиришнинг назарий-методик асослари бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
узлюксиз таълим тизимида қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш бакалаврлари бошқарув маданиятини ўзига хос хусусиятлари бакалаврлар ва жамиятдаги ижтимоий функсияларнинг интегративлик даражасини аксиологик, компетенцияга асосланган ва шахсий-ижодий билиш фаоллигини белгилаш асосида аниқлаштирилганлиги ҳамда бўлажак қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш бакалаврлари бошқарув маданиятининг такомиллаштириш методологияси бошқарув йўналишини ифодаловчи квалификациялаш, саралаш, легитимлик, маълумот, ижтимоийлашувни барқарор ҳаракатлар, ижобий ўзгаришларни шакллантиришнинг корпоратив асосларини горизонтал ва вертикал белгилаш асосида очиб берилганлигига оид хулосалар Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази фаолиятида фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2022-йил 26-декабрдаги 02/01-01-117-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда бошқарув маданиятини такомиллаштиришга доир таклифлар, тадқиқотнинг илмий-назарий ва амалий хулосалари «543010- Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш» таълим йўналиши малака талаблари мазмунига сингдирилган; 
бўлажак қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш бакалаврларини бошқарув маданиятини ривожлантиришнинг макро-босқичдаги ахлоқий, этик, эстетик, эмоционал-иродавий хусусиятлари  мотивацион  бошқарув фаолиятига тайёрлик каби сифат кўрсатгичлар мазмунига устуворлик бериш асосида такомиллаштириштирилганлиги ҳамда бўлажак қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш бакалаврлари бошқарув маданиятини такомиллаштиришнинг назарий ва услубий асослари ўз-ўзини баҳолаш фаолиятини амалга ошириш, бошқарув фаолияти, биргаликда бошқарув, муайян фаолиятга эътибор қаратиш усули, тартибга солиш, когнетив баҳолаш, тақдимотни баҳолаш шахсга йўналтирилган мониторингига устуворлик бериш асосида аниқланганлигига оид таклифлар «Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот-комуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш» (2018-2020 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий унверситетининг 2022-йил 15-декабрдаги 04/11-8215-сон далолатномаси). Натижада, ишлаб чиқилган дидактик ва ташкилий-методик материаллар, ўқув-услубий қўланмалар, илмий, педагогик ва бошқарув ходимларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантиришга доир илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish