Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусаева Шахло Кудратовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек болалар насри тараққиётида Носир Фозилов ижоди”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fil2195.
Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Баракаев Раҳматулла, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019. Fil.46.01. 
Расмий оппонентлар: Қаҳрамонов Қурдаш Ялгашович, филология фанлари доктори, профессор; Жамилова Башорат Саттаровна, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек болалар адабиётида ҳикоя ва қисса жанрларининг майдонга келиш хусусиятлари, тараққиёт тамойиллари ва унда Носир Фозилов ижодининг ўрнини аниқлаш, ёзувчининг адабий анъанага ижодий ёндашув йўсини ва услубий индивидуаллигини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Н.Фозилов ўзбек болалар ҳикоячилигининг мавзуий доирасини кенгайтириб, айниқса, ҳаёт ҳақиқатининг бадиий ҳақиқатга айлантирилиши жараёни нуқтаи назаридан янги поғонага кўтаргани асарга қаҳрамон ва воқеликни танлай билиш маҳорати билан боғлиқлиги очиб берилган;
Н.Фозилов ижодида анъанавийлик, ўзига хослик ва бадиий маҳорати ёзувчининг “Шум боланинг набиралари” қиссасини Ғафур Ғуломнинг “Шум бола” қиссасига қиёслаш орқали ифода услубининг гоҳ бадиий тўқимага, гоҳ ҳаёт ҳақиқатига, гоҳ енгил юморга йўғдирилган ҳолда акс эттирилиши далилланган;
Н.Фозилов ижодида саргузаштлиликнинг ўзига хослиги “Қорхат” қиссаси қаҳрамонлари (болалар)нинг кутилмаган ҳолатларга тушиб қолиши ва ундан чиқиб кетиши билан боғлиқ ҳаётий тасвирларга асосланганида намоён бўлиши очиб берилган;
“Қаҳр ва меҳр” ҳамда “Қуш қаноти билан” қиссаларида Иккинчи жаҳон уруши даврида халқимиз бошига тушган мусибат ва кулфатлар ўша пайтда ёш бола бўлган ижодкорнинг оғир кунларда болаларни ҳам бирдан улғайтириб, катталарга ҳамнафас қилганини ўзи гувоҳи бўлган воқеалар асосида ниҳоятда ишонарли тасвирлаб бергани, ёзувчининг турли ҳикоя ва қиссаларида бир хил номдаги қаҳрамонларнинг кўплаб учраши мисолида Н.Фозилов асарларида ҳаётийликнинг асосий ўрин тутиши ҳамда ёзувчи ҳикоялар сарлавҳаларининг тўпламга киритилишида ўзгарганлик сабаблари, қисса ва ҳикоядан моҳирона тарзда янги қисса яратиш маҳорати очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ асрнинг иккинчи ярми ва истиқлол даври ўзбек болалар насрида Носир Фозилов ижодининг ўрни мавзусини тадқиқ этиш ҳамда унинг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш асосида;
Н.Фозилов ўзбек болалар ҳикоячилигининг мавзуий доирасини кенгайтириб, айниқса, ҳаёт ҳақиқатининг бадиий ҳақиқатга айлантирилиши жараёни нуқтаи назаридан янги поғонага кўтаргани асарга қаҳрамон ва воқеликни танлай билиш маҳорати билан боғлиқлиги очиб берилганлиги ҳамда Н.Фозилов ижодида анъанавийлик, ўзига хослик ва бадиий маҳорати ёзувчининг “Шум боланинг набиралари” қиссасини Ғафур Ғуломнинг “Шум бола” қиссасига қиёслаш орқали ифода услубининг гоҳ бадиий тўқимага, гоҳ ҳаёт ҳақиқатига, гоҳ енгил юморга йўғдирилган ҳолда акс эттирилиши далилланганлиги ҳақидаги назарий хулосалардан ФА-Ф1-ОО5-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017-2020) фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 23-майдаги 17.01/79-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва қорақалпоқ адабиёти насрида фолклоризм унсурлари, мифологик образлар, миллий урф-одатлар, қадриятлар ва диний қарашларнинг ўзаро қиёсий-типологик тарзда талқин этилганлиги ҳақидаги илмий-назарий маълумотлар билан бойишига асос бўлган;
Н.Фозилов ижодида саргузаштлиликнинг ўзига хослиги “Қорхат” қиссаси қаҳрамонлари (болалар)нинг кутилмаган ҳолатларга тушиб қолиши ва ундан чиқиб кетиши билан боғлиқ ҳаётий тасвирларга асосланганида намоён бўлиши очиб берилган юзасидан қарашларидан ФА-А1-Г007 “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида” (2012-2016) амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Фанлар академяси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 23-майдаги 17.01/80-сонли маълумотномаси). Натижада илмий қарашлар қиёслар асосида умумий хулосаларни кучайтиришга хизмат қилган, лойиҳанинг илмий қимматини оширишга ёрдам берган;
“Қаҳр ва меҳр” ҳамда “Қуш қаноти билан” қиссаларида Иккинчи жаҳон уруши даврида халқимиз бошига тушган мусибат ва кулфатлар ўша пайтда ёш бола бўлган ижодкорнинг оғир кунларда болаларни ҳам бирдан улғайтириб, катталарга ҳамнафас қилганини ўзи гувоҳи бўлган воқеалар асосида ниҳоятда ишонарли тасвирлаб бергани, ёзувчининг турли ҳикоя ва қиссаларида бир хил номдаги қаҳрамонларнинг кўплаб учраши мисолида Н.Фозилов асарларида ҳаётийликнинг асосий ўрин тутиши ҳамда ёзувчи ҳикоялар сарлавҳаларининг тўпламга киритилишида ўзгарганлик сабаблари, қисса ва ҳикоядан моҳирона тарзда янги қисса яратиш маҳорати очиб берилганлиги юзасидан таклифлардан Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг “Ассалом янги кун!”, “Диёр 24” тонгги дастури ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 30-майдаги 01-10/85-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу кўрсатувнинг ёшлар орасида китобхонлик маданиятининг шаклланишига, уларнинг маънавий оламини бойитишга, дунёқарашини кенгайишига замин яратган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish