Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимова Муяссар Эшқобиловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек мумтоз адабиётида дунё образи ва унинг бадиий талқини (Қадимги даврдан ХВ асрнинг И ярмигача)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Fil573. 
Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Асадов Мақсуд Ҳусенович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори  институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019. Fil.46.01. 
Расмий оппонентлар: Ғайипов Дилшод Қадамбаевич, филология фанлари доктори, профессор; Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қадимги даврдан ХВ асрнинг И ярмигача ўзбек мумтоз адабиётида қўлланган дунё образининг шаклланиши, тарихий такомили ва ғоявий-бадиий хусусиятларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дунё образининг энг қадимги даврлардан ХВ асрнинг И ярмигача бўлган ўзбек мумтоз адабиётидаги тадрижий такомили, тараққиёт босқичлари, ғоявий-бадиий хусусиятларининг адабий матн мазмунини ифода этишда муҳим аҳамият касб этиши очиб берилган;
дунё образининг юзага келиши ва адабиётда ўринлашишида Шарқ халқларининг диний-мифологик тасаввурлари, ижтимоий-маиший турмуш маданияти, маънавий-ахлоқий қарашлари, уларнинг бадиий ижоддаги аҳамияти ҳамда эстетик хусусиятлари таъсир кўрсатганлиги исботланган;
ўзбек мумтоз адабиётида ХВ асрнинг И ярмигача бўлган дунё образи ифодаланган шеърларнинг бадиий жиҳатдан мукаммаллиги, хусусан, очун, балбал, гетий, даҳр, дайр, харобот каби маънодошлари ва йиртинчи, ғаддор, кечар, бақосиз, фоний сингари сифатлашлари орқали юзага чиққан мазмунларнинг ўзига хос эканлиги далилланган;
дунё образининг моҳияти, поетик табиати, хусусан, тазод, талмеҳ, ташбеҳ, ақд, каломи жомеъ, таъдид, иқтибос каби бадиий санъатлар воситасида юзага чиққан ифода имкониятлари, тасвирнинг қуюқлиги лирик қаҳрамон, жумладан, ошиқ, зоҳид, обид, ориф, ринд тимсоллари дунёқарашига боғлиқликда очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек мумтоз адабиётида дунё образи ва унинг бадиий талқини (Қадимги даврдан ХВ асрнинг И ярмигача) мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
дунё образининг энг қадимги даврлардан ХВ асрнинг И ярмигача бўлган ўзбек мумтоз адабиётидаги тадрижий такомили, тараққиёт босқичлари, ғоявий-бадиий хусусиятларининг адабий матн мазмунини ифода этишда муҳим аҳамият касб этиши очиб берилган илмий хулосаларидан ОТ-Ф1-77 “Ўзбек адабиёти дурдоналари 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш” (2017 – 2020) фундаментал илмий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2023-йил 3-апрелдаги 3/1255-674-сон маълумотномаси). Натижада, илмий қарашлар қиёслар асосида умумий хулосаларни кучайтиришга хизмат қилган, лойиҳанинг илмий қимматини оширишга ёрдам берган;
дунё образининг юзага келиши ва адабиётда ўринлашишида Шарқ халқларининг диний-мифологик тасаввурлари, ижтимоий-маиший турмуш маданияти, маънавий-ахлоқий қарашлари, уларнинг бадиий ижоддаги аҳамияти ҳамда эстетик хусусиятлари таъсир кўрсатганлиги исботланганлиги каби назарий хулосалардан ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2022-йил 6-июндаги 17.01/134-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек ва қорақалпоқ адабиётида яратилган дунё образи тадрижида фолклорнинг аҳамияти, мифологик тимсоллар, қадриятлар ва диний қарашларнинг ўзаро қиёсий-типологик тарзда талқин этилганлиги ҳақидаги илмий-назарий маълумотлар билан бойишига асос бўлган;
ўзбек мумтоз адабиётида ХВ асрнинг И ярмигача бўлган дунё образи ифодаланган шеърларнинг бадиий жиҳатдан мукаммаллиги, хусусан, очун, балбал, гетий, даҳр, дайр, харобот каби маънодошлари ва йиртинчи, ғаддор, кечар, бақосиз, фоний сингари сифатлашлари орқали юзага чиққан мазмунларнинг ўзига хос эканлиги далилланганлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг адабий кенгаши йиғилишларида фойдаланилган (Ёзувчилар уюшмасининг 2022-йил 14-июндаги 01-03/789-сон маълумотномаси). Натижада, ёш ижодкорларда адабиёт назарияси, поетик образнинг тасвир тамойиллари, бадиий-эстетик жиҳатлари тўғрисида билим ва кўникмалар берилган;
дунё образининг моҳияти, поетик табиати, хусусан, тазод, талмеҳ, ташбеҳ, ақд, каломи жомеъ, таъдид, иқтибос каби бадиий санъатлар воситасида юзага чиққан ифода имкониятлари, тасвирнинг қуюқлиги лирик қаҳрамон, жумладан, ошиқ, зоҳид, обид, ориф, ринд тимсоллари дунёқарашига боғлиқликда очиб берилганлигига оид таклифлардан “Маҳалла” телеканалининг “Маҳалла тонги” дастурида фойдаланилган (“Маҳалла” телеканалининг 2023-йил 3-октябрдаги 01-01-1008-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу кўрсатувнинг ёшлар орасида китобхонлик маданиятининг шаклланишига, уларнинг маънавий оламини бойитишга, дунёқарашини кенгайишига замин яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish