Sayt test rejimida ishlamoqda

Бозоров Ўктам Наим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бел-думғаза  умуртқа чурраларида операциядан олдинги ва операциядан кейинги даволашда  неврологик бузилишлар динамикаси» 14.00.13 – Неврология  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Tib2467.
Илмий раҳбар: Ходжиева Дилбар Таджиевна, тиббиёт фанлари  доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт  институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат     тиббиёт институти, DSc.04.30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Киличев Ибадулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор;  Омонова Умида Тўлқиновна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси (Қозоғистон Республикаси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бел-думағаза умуртқалари диск чурраларини даволашда операциядан олдинги ва кейинги даврда неврологик бузилишлар динамикасини ўрганиш ва уларни бартараф этиш тактикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бел-думғаза умуртқалари диск чурраси бўлган беморларда операциядан олдинги ва кейинги эрта ва кечки даврда неврологик бузилишларнинг динакмикаси ўрганилиб, даволаш усулларининг таъсири асосланган;
бел-думғаза умуртқалари диск чурраси бўлган беморларда  операциядан олдин ва операциядан кейинги даволаш пайтида психо-эмоционал бузилишлар динамикасининг оғирлик даражалари илк маротаба таҳлили қилиниб илмий асосланган;
бел-думғаза умуртқалари диск чурраси операциядан кейинги даврда беморларда неврологик касалликлар динамикаси ва интервертебрал диск чуррасининг нейровизуал хусусиятлари ўртасидаги ижобий прогрессив корреляцион боғлиқлик аниқланган;
операциядан кейинги даврда клиник-неврологик, психо-эмоцинал ва электронейромиографик (ЭНМГ) теккширув натижаларига асосланган янги комплекс  даволаш усуллари (Нейро В12 билан паравертебрал блокада, квант терапия ва антидепрессант дори воситаси) ни самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 6 ноябрдаги 23-Z/076-сон хулосасига кўра:
Илмий янгиликнинг моҳияти: бел-думғаза умуртқалари диск чурраси бўлган беморларда операциядан олдинги ва кейинги эрта ва кечки даврда неврологик бузилишларнинг динакмикаси ўрганилган ва даволаш усулларининг таъсири асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: бел-думғаза умуртқалари диск чурраси бўлган беморларда операциядан олдинги ва кейинги эрта ва кечки даврда неврологик бузилишларнинг динакмикаси ўрганилган, эрта ташхислаш мезонлари ишлаб чиқилган ва даволаш усулларининг таъсири дифференциал баҳоланган. Ўтказилган тадқиқотларда операциядан олдин ва операциядан кейинги даврда таклиф этилган самарали бахоловчи шкалалар бемордаги клиник-неврологик бузилишлар даражасини яққол бахолай олган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси буйруғи (25.07.2023 й.; №12/1) ҳамда Пешку туман тиббиёт бирлашмаси буйруғи (26.07.2023 й.; №15/1) билан амалиётига жорий этилди.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бел-думғаза умуртқалари диск чурраси бўлган беморларда операциядан олдинги ва кейинги эрта ва кечки даврда неврологик бузилишларнинг динакмикаси прогноз қилиш мақсадида бирламчи тиббий ёрдам учун ишлаб чиқилган прогностик шкаладан фойдаланиш беморларнинг эрта ташхисланишига, тезроқ тузалишига,  кунларини қисқартиришга ва шу билан бирга беморлар ва уларнинг оила аъзоларининг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бел-думғаза умуртқалари диск чурраси бўлган бемор учун операциядан олдинги ва операциядан кейинги неврологик ўзгаришларни ташхислаш ва даволаш ишлаб чиқилган диагностик ва даволаш амалиёти даволаш харажатларининг қуйидагича иқтисод бўлишига олиб келган: неврологик асоратлар кузатилган бел-думғаза умуртқалари диск чурраси бўлган беморда ташхислаш учун шифокорга мурожаат сарф-харажатлар миқдори – 60 000 сўм; бир марта МРТ текшируви 220 000 сўм; бир марта ЭНМГ ҳаражати 55 000 сўмни ташкил қилган. Тадқиқотда фойдаланилган шкалалар хисобига такрорий индиструментал текширишлар қисқариши ҳисобига иқтисодий самарадорлик белгиланди ва умумий тадқиқот ҳисобига бюджет маблағларини 19 650 000 сўмга хамда бюджетдан ташкари маблағларини 13 980 000 сўмга  иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: янги ташхислаш ва даволаш амалиётининг жорий қилиниши   1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини  235 000 хамда бюджетдан ташкари маблағларини  185 000 сўмга  сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Бел-думғаза  умуртқа чурраларида операциядан олдинги ва операциядан кейинги даврда неврологик ўзгаришларни замонавий шкалалар билан баҳолаш» мавзусида услубий тавсиянома ва ундаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 7октябрдаги  04/5740-сон хат юборилган.
 Илмий янгиликнинг моҳияти: бел-думғаза умуртқалари диск чурраси бўлган беморларда  операциядан олдин ва операциядан кейинги даволаш пайтида психо-эмоционал бузилишлар динамикасининг оғирлик даражалари илк маротаба таҳлили қилинган ва илмий асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Бел-думғаза умуртқалари диск чурраси бўлган беморларда марказий ва вегетатив нерв тизимларидаги  патологик ўзгаришларни  анъанавий даволаш усуллари билан келтирилган усулларни уйғунликда қўлланганида юқори самарадорлик қайд этилган ва даволашни комплекс қўлланилишини уникал схемаси ишлаб чиқилган ва шифокор тактикаси асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси буйруғи (25.07.2023 й.; №12/1) ҳамда Пешку туман тиббиёт бирлашмаси буйруғи (26.07.2023 й.; №15/1) билан амалиётига жорий этилди.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бел-думғаза умуртқалари диск чурраси бўлган беморларда операциядан олдинги ва кейинги эрта ва кечки даврда неврологик бузилишларнинг динакмикаси прогноз қилиш мақсадида бирламчи тиббий ёрдам учун ишлаб чиқилган прогностик шкаладан фойдаланиш беморларнинг эрта ташхисланишига, тезроқ тузалишига,  кунларини қисқартиришга ва шу билан бирга беморлар ва уларнинг оила аъзоларининг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бел-думғаза умуртқалари диск чурраси бўлган бемор учун операциядан олдинги ва операциядан кейинги неврологик ўзгаришларни ташхислаш ва даволаш, ишлаб чиқилган диагностик ва даволаш амалиёти даволаш харажатларининг қуйидагича иқтисод бўлишига олиб келган: неврологик асоратлар кузатилган бел-думғаза умуртқалари диск чурраси бўлган беморда ташхислаш учун шифокорга мурожаат сарф-харажатлар миқдори – 48 000 сўм; бир кунлик даволаш ҳаражати 210 000 сўмни ташкил қилган. Комплекс даволашда даво муддати 5 кунга қисқариши ҳисобига иқтисодий самарадорлик белгиланди ва умумий тадқиқот ҳисобига бюджет маблағларини 14 220 000 сўмга хамда бюджетдан ташкари маблағларини 12 860 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: янги ташхислаш ва даволаш амалиётининг жорий қилиниши   1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 212 500 сўмга хамда бюджетдан ташкари маблағларини   198 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Бел-думғаза  умуртқа чурраларида операциядан олдинги ва операциядан кейинги даврда неврологик ўзгаришларни замонавий шкалалар билан баҳолаш» мавзусида услубий тавсиянома ва ундаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 7октябрдаги  04/5740-сон хат юборилган.
Илмий янгиликнинг моҳияти:  операциядан кейинги даврда клиник-неврологик,  психо-эмоцинал ва электронейромиографик (ЭНМГ) теккширув натижаларига асосланган янги комплекс  даволаш усуллари (Нейро В12 билан паравертебрал блокада, квант терапия ва антидепрессант дори воситаси) ни самарадорлиги исботланган. Ушбу даволаш усулларини анъанавий даво билан биргаликда қўлланилганда беморларда касаллик асоратлари сони ҳамда марказий ва вегетатив нерв тизимидаги патологик ўзгаришларнинг умумий сонини сезиларли даражада камайганлиги исботланган.     Илмий янгиликнинг аҳамияти: Бел-думғаза умуртқалари диск чурраси бўлган беморларни операциядан кейинги даврдаги клиник-неврологик ўзгаришларни ўрганган ҳолда даволашни комплекс қўлланилишини уникал схемаси ишлаб чиқилган ва бу асоратлар сонини камайтириш ҳамда узоқ муддатларда ижобий клиник-иммунологик натижалар олиш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси буйруғи (25.07.2023 й.; №12/1) ҳамда Пешку туман тиббиёт бирлашмаси буйруғи (26.07.2023 й.; №15/1) билан амалиётига жорий этилди.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бел-думғаза умуртқалари диск чурраси бўлган беморларда операциядан олдинги ва кейинги эрта ва кечки даврда неврологик бузилишларнинг динакмикаси прогноз қилиш мақсадида бирламчи тиббий ёрдам учун ишлаб чиқилган прогностик шкаладан фойдаланиш беморларнинг эрта ташхисланишига, тезроқ тузалишига,  кунларини қисқартиришга ва шу билан бирга беморлар ва уларнинг оила аъзоларининг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бел-думғаза умуртқалари диск чурраси бўлган бемор учун операциядан олдинги ва операциядан кейинги неврологик ўзгаришларни ташхислаш ва даволаш, ишлаб чиқилган диагностик ва даволаш амалиёти даволаш харажатларининг қуйидагича иқтисод бўлишига олиб келган: бир кунлик даволаш ҳаражати 210 000 сўмни ташкил қилган. Комплекс даволашда даво муддати 5 кунга қисқариши ҳисобига иқтисодий самарадорлик белгиланди ва умумий тадқиқот ҳисобига бюджет маблағларини 12 920 000 сўмга хамда бюджетдан ташкари маблағларини 11 280 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.Хулоса: янги ташхислаш ва даволаш амалиётининг жорий қилиниши    1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини  350 000 сўмга хамда бюджетдан ташкари маблағларини 205 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.  Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Бел-думғаза  умуртқа чурраларида операциядан олдинги ва операциядан кейинги даврда неврологик ўзгаришларни замонавий шкалалар билан баҳолаш» мавзусида услубий тавсиянома ва ундаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 7октябрдаги  04/5740-сон хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish