Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзуллаева Хилола Бахроновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Асфиксия билан туғилган чақалоқларда клиник-лаборатор кўрсаткичларнинг прогностик информативлиги” 14.00.09-Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3. PhD/Tib1088
Илмий рахбар: Абдуллаева Мухиба Негматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Шарипов Рустам Хайитович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Арипов Абдумалик Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши:назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади асфиксия билан туғилган чақалоқларда клиник-лаборатор кўрсаткичларнинг прогностик информативлигини аниқлаш ва терапевтик коррекциялаш чора тадбирларни ишлаб чикишдан иборат.
 III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чақалоқларда асфиксия асоратлари ривожланишининг юқори хавф омиллари (экстрагенитал - нафас йўллари ўткир инфекцияси 80%; камқонлик 63%; хомиладорлар гипертензияси 34% ва интранатал - хомила стресси 80%; туғруқ харакатларининг бузилиши 60%; йўлдошнинг вақтидан олдин кўчиши 53%; киндик ўралиши 47%; сувсизлик 30%) аниқланган;
чақалоқлар асфиксиясида полиорган етишмовчилигининг бошқа белгилари билан бир қаторда неврологик симптоматиканинг устунлиги S-100 нейромаркерини  аниқлаш орқали асосланган;
асфиксия билан туғилган чақалоқларда  S-100/Са хамда S-100/Мg орасида ўрта оғир даражадаги асфиксияда кучсиз мусбат, оғир даражада манфий корреляцион боғлиқ аниқланган;
асфиксия билан туғилган чақалоқларда  анъанавий даво усули билан биргаликда цитофлавин дори воситасини қўшимча қўллаш натижасида даволашдаги дифференциал ёндашувлар самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университети эксперт кенгашининг 2023 йил 30 октябрь 62-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: чақалоқларда асфиксия асоратлари ривожланишининг юқори хавф омиллари (экстрагенитал - нафас йўллари ўткир инфекцияси 80%; камқонлик 63%; хомиладорлар гипертензияси 34% ва интранатал - хомила стресси 80%; туғруқ харакатларининг бузилиши 60%; йўлдошнинг вақтидан олдин кўчиши 53%; киндик ўралиши 47%; сувсизлик 30%) аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 12.05.2022 йилдаги 201/1-сонли буйруқ, Навоий вилояти перинатал маркази 21.04.2022 йилдаги 24/1сонли буйруқ ҳамда Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 12.11.2022 йилдаги 29/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: аниқланган оғир акушер гинекологик анамнез ва нохуш соматик ҳолатлар таққослаш гуруҳидаги аёлларда, назорат гуруҳидаги аёллардан фарқли равишда, шубҳасиз ҳомиланинг ўсиш ва ривожланишига салбий таъсир этувчи асоратли ҳомиладорликни ривожланишига сабаб бўлганлиги аниқланди бу эса хавф гурухидаги чақалоқларнинг 97% ида постгипоксик асоратларни эрта ташхислаш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: асфиксия билан туғилган чақалоқларда ўтказилган анамнестик тахлил, комплекс лаборатор текширувлар, комплекс давони терапевтик коррекциялаш билан бемор чақалоқлар ётоқ кунини 7 кунга қисқарганлиги хисобига ётоқ кунидан 297 000 сўм бюджети маблағларини, бюджетдан ташқари маблағларни 100 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. (1 кунга ўртача 56 000 сўм дори воситалари сарфланади). Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Оғир асфиксия билан туғилган чақалоқлар метаболик ацидозида комплекс давони цитофлавин билан коррекциялаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг 2022 йил 24 декабрдаги 5239-сонли хати юборилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 18 августдаги 8н-з/423-сон маълумотномаси).
иккинчи илмий янгилик: чақалоқлар асфиксиясида полиорган етишмовчилигининг бошқа белгилари билан бир қаторда неврологик симптоматиканинг устунлиги S-100 нейромаркерини  аниқлаш орқали асосланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 12.05.2022 йилдаги 201/1-сонли буйруқ, Навоий вилояти перинатал маркази 21.04.2022 йилдаги 24/1сонли буйруқ ҳамда Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 12.11.2022 йилдаги 29/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: неонатал даврда, нейротест S-100 нинг юқори даражаси қаторида неврологик симптоматика ривожланишида фон яратадиган, гипокальциемия, гипомагниемия, гипофосфатемия кузатилишини инобатга олиб, диспансеризация режасида кальций, магний, фосфорни ўз вақтида коррекциялашни назорат қилиш, узоқлашган неврологик симптоматика ривожланишини прогнозлашда лаборатор феномен сифатида хизмат қилди ва беморларнинг 97%ида постгипоксик асоратларни эрта ташхислаш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: асфиксия билан туғилган чақалоқларда хаётининг илк кунидан ўтказилган комплекс лаборатор текширувлар яъни қондаги метаболитлар ва нейротест  S-100 кўрсаткичлари орқали постасфиксик синдромларни эрта аниқлаш орқали,  аппарат текширувларга кетадиган сарф харажатлар хисобидан бюджет маблағларини 67 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 43 000 сўмга иқтисод қилинган. Хулоса: асфиксия билан туғилган чақолоқларда янги комплекс лаборатор-диагностик усулнинг қўлланилиши 1 нафар бемор хисобига  бюджет маблағларини 67 000  сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 43 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Чақалоқлар марказий нерв системасининг перинатал зарарланишида S-100 оқсили нейромаркерининг диагностик ахамияти» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг 2022 йил  10 майдаги 1396-сонли хати юборилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 18 августдаги 8н-з/423-сон маълумотномаси).
учинчи илмий янгилик: асфиксия билан туғилган чақалоқларда  S-100/Са хамда S-100/Мg орасида ўрта оғир даражадаги асфиксияда кучсиз мусбат, оғир даражада манфий корреляцион боғлиқ аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 12.05.2022 йилдаги 201/1-сонли буйруқ, Навоий вилояти перинатал маркази 21.04.2022 йилдаги 24/1сонли буйруқ ҳамда Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 12.11.2022 йилдаги 29/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: неонатал даврда, нейротест S-100 нинг юқори даражаси қаторида неврологик симптоматика ривожланишида фон яратадиган, гипокальциемия, гипомагниемия, гипофосфатемия кузатилишини инобатга олиб, диспансеризация режасида кальций, магний, фосфорни ўз вақтида коррекциялашни назорат қилиш узоқлашган неврологик симптоматика ривожланишини прогнозлашда лаборатор феномен сифатида хизмат қилди ва беморларнинг 97%ида постгипоксик асоратларни эрта ташхислаш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: асфиксия билан туғилган чақалоқларда хаётининг илк кунидан ўтказилган комплекс лаборатор текширувлар яъни қондаги метаболитлар, газ таркиби, кислота-асос холати ва нейротест S-100 кўрсаткичлари орқали постасфиксик синдромларни эрта аниқлаш,  аппарат текширувларга кетадиган сарф харажатлар хисобидан бюджет маблағларини 67 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 43 000 сўмга иқтисод қилинган. Хулоса: асфиксия билан туғилган чақолоқларда янги комплекс лаборатор-диагностик усулнинг қўлланилиши 1 нафар бемор хисобига  бюджет маблағларини 67 000  сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 43 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Чақалоқлар марказий нерв системасининг перинатал зарарланишида S-100 оқсили нейромаркерининг диагностик ахамияти» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг 2022 йил  10 майдаги 1396-сонли хати юборилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 18 августдаги 8н-з/423-сон маълумотномаси).
тўртинчи илмий янгилик: асфиксия билан туғилган чақалоқларда  анъанавий даво усули билан биргаликда цитофлавин дори воситасини қўшимча қўллаш натижасида даволашдаги дифференциал ёндашувлар самарадорлиги асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 12.05.2022 йилдаги 201/1-сонли буйруқ, Навоий вилояти перинатал маркази 21.04.2022 йилдаги 24/1сонли буйруқ ҳамда Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 12.11.2022 йилдаги 29/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: метаболик статус ва киcлота-асос холатини комплекс бахолаш; “Цитофлавин” препарати билан силжишларни ўз вақтида коррекциялаш учун S-100 нейротестини бахолаш; чақалоқлар оғир асфиксиясида декомпенсацияланган метаболик ацидозни коррекциялаш самарадорлиги, анъанавий даво усули билан “терапевтик дарча” принципига мувофиқ “Цитофлавин” препарати қўлланилиши  беморларнинг 97% постасфиксик асоратларни камайтиришга, марказий асаб тизимининг ишемик ва геморрагик шикастланишларни олдини олиш имконини берди.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: “Терапевтик дарча” принципига асосан анъанавий даво усули билан бирга қўлланилган “Цитофлавин” препаратини, 7 кун давомида в/и га, 2мл/кг 1:5 нисбатда кўрсатмага асосан 0,9 %ли натрий хлор эритмаси ёки 10%ли глюкозага аралаштириб “линеомат” аппарати ёрдамида 4мл/соатига юборилиб, чақалоқлар асфиксиясида метаболик ацидозни коррекциялашда, антигипоксант, антиоксидант, энергетик коррегирловчи самарадорликга эга эканлигини исботланиб, бемор чақалоқлар ётоқ кунини 7 кунга қисқарганлиги хисобига ётоқ кунидан 297 000 сўм бюджети маблағларини, бюджетдан ташқари маблағларни 100 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. (1 кунга ўртача 56 000 сўм дори воситалари сарфланади) Хулоса: анъанавий даво усули билан биргаликда цитофлавин дори воситасини “терапевтик дарча” принципига мувофиқ қўшимча қўллаш натижасида  комлекс даволашнинг қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 297 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 100 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Оғир асфиксия билан туғилган чақалоқлар метаболик ацидозида комплекс давони цитофлавин билан коррекциялаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг 2022 йил 24 декабрдаги 5239-сонли хати юборилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 18 августдаги 8н-з/423-сон маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish