Sayt test rejimida ishlamoqda

Шоназаров Искандар Шоназаровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўт тош касалликарини асоратланган шаклларида хирургик даво», 14.00.27–Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc/Tib743.
Илмий раҳбар: Курбаниязов Зафаржон, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Тib.93.01.
Расмий оппонентлар: Хамдамов Бахтиёр Зарипович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Акбаров Миршавкат Миролимович, тиббиёт фанлари  доктори, профессор; Ким Жонг Воо, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Жанубий Корея).
Етакчи ташкилот: Слупск Померон Университети (Польша давлати)
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўт тош касаллигининг асоратланган шакллари билан  беморларни жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор беморларни аҳволининг оғирлик даражасини ҳисобга олган ҳолда миниинвазив декомпрессион аралашувларни устувор қўллаш билан беморларни босқичма-босқич даволаш учун хирургик тактикасини танлаш патогенетик даволаш устунлиги аниқланган;
ўт тош касаллигининг асоратланган шаклларида деструктив холецистит клиникасининг устунлиги билан беморларда навигацион пункцион ва лапароскопик усуллар ҳамда йирингли холангит клиникаси устунлик қилганда трансдуоденал эндоскопик усуллардан фойдаланган ҳолда диагностик даволаш самарадорлиги исботланган;
сафроли перитонитнинг клиник кечишининг оғирлиги ва тарқалганлигини ҳисобга олган ҳолда миниинвазив хирургик аралашувларни устувор қўллаш билан оптимал хирургик тактикасини танлашга таъсир қилувчи диагностик кетма-кетлик аниқланган;
илк бор йирингли холангит пайтида ўт йўлларида яллиғланиш жараёнини бартараф этиш учун ўт йўлларини дренажлаш орқали перфузион санация орқали даволаш устунлиги асосланган;
ўт тош касаллиги асоратларини хирургик даволашда диапевтик, рентген-эндохирургик ва лапароскопик технологиялардан касалликнинг босқичига қараб комплекс дифференциал равишда фойдаланишнинг клиник самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўт тош касалликларини асоратланган шаклларида хирургик даво ўрганиш бўйича Самарқанд Давлат тиббиёт Университетининг 2023 йилнинг 21 октабридаги 59 сон хулосасига кўра:
илк бор беморлар аҳволининг оғирлиги даражасини ҳисобга олган ҳолда миниинвазив декомпрессион аралашувларни устувор қўллаш билан беморларни босқичма-босқич даволаш учун хирургик тактикани танлашга таъсир қилувчи мезонлар аниқланган ва олинган илмий-амалий маълумотлар РШТЁИМ Навоий филиали бўйича буйруқ (07.01.2022 й.: № 53/54), Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (04.07.2023 й.: № 15/16) ҳамда Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (06.07.2023 й.: №1691-U/1692-U) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: илк бор беморлар аҳволининг оғирлиги даражасини ҳисобга олган ҳолда миниинвазив декомпрессион аралашувларни устувор қўллаш билан беморларни босқичма-босқич даволаш учун хирургик тактикани танлашга таъсир қилувчи мезонлар аниқланиши беморларни даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги илк бор беморлар аҳволининг оғирлиги даражасини ҳисобга олган ҳолда миниинвазив декомпрессион аралашувларни устувор қўллаш билан беморларни босқичма-босқич даволаш учун хирургик тактикани танлашга таъсир қилувчи мезонлар аниқланиб, икки босқичли операция ўтказиш натижасида оғир беморлардаги операциядан кейинги асоратлар ва ўлим кўрсаткичларини камайиши беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 5 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдорини 1 млн 700 минг сўмгача камайтирган (БВКТТМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 190.000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 150 000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: илк бор беморлар аҳволининг оғирлиги даражасини ҳисобга олган ҳолда миниинвазив декомпрессион аралашувларни устувор қўллаш билан беморларни босқичма-босқич даволаш усули, беморларнинг нисбатан яхши ва қониқарли даволаш натижаларини ошириш, қониқарсиз даволаш натижаларини камайтириш ва касалликнинг ҳаётга хавф туғдирадиган асоратларининг ривожланишини олдини олиш имконини берган.
ўт тош касаллигининг асоратланган шаклларида деструктив холецистит клиникасининг устунлиги билан беморларда навигацион пункцион ва лапароскопик усуллар ҳамда йирингли холангит клиникаси устунлик қилганда трансдуоденал эндоскопик усуллардан фойдаланган ҳолда диагностик ва даволаш чора-тадбирлари алгоритми ишлаб чиқилган ва Олинган илмий-амалий маълумотлар РШТЁИМ Навоий филиали бўйича буйруқ (07.01.2022 й.: № 53/54), Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (04.07.2023 й.: № 15/16) ҳамда Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (06.07.2023 й.: №1691-U/1692-U) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқилган диагностик ва даволаш чора-тадбирлари алгоритми қўллаш орқали ўт тош касаллигининг асоратланган шаклларида деструктив холецистит клиникасининг устунлиги билан беморларда навигацион пункцион ва лапароскопик усуллар ҳамда йирингли холангит клиникаси устунлик қилганда трансдуоденал эндоскопик усуллардан фойдаланиш ҳисобига  операциядан олдинги ва кейинги даврларда кузатиладиган асоратларни ва  ўлим сабабларига олиб келадиган омилларни камайтириши имконини берган, бу ўз навбатида даволашни ижобий натижаларини кўпайтириб, даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: 1) беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 7,0 кунга қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 1 млн. 330 минг сўмгача камайтирган (БВКТТМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 190.000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб етилган. 2) беморнинг шифохонадан ташқаридаги даволаниш даври учун (бошқа тиббий муассасаларда даволаниши, масалан поликлиникада) бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Хулоса: Ишлаб чиқилган диагностик ва даволаш чора-тадбирлари алгоритми қўллаш орқали ўт тош касаллигининг асоратланган шаклларида деструктив холецистит клиникасининг устунлиги билан беморларда навигацион пункцион ва лапароскопик усуллар ҳамда йирингли холангит клиникаси устунлик қилганда трансдуоденал эндоскопик усуллардан фойдаланиш ҳисобига  операциядан олдинги ва кейинги даврларда кузатиладиган асоратларни ва  ўлим сабабларига олиб келадиган омилларни камайтириши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 570 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 270 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беган.
сафроли перитонитнинг клиник кечиши оғирлиги ва  тарқалганлигини ҳисобга олган ҳолда миниинвазив хирургик аралашувларни устувор қўллаш билан оптимал хирургик тактикасини танлашга таъсир қилувчи омиллар аниқлаб берилган ва олинган илмий-амалий маълумотлар РШТЁИМ Навоий филиали бўйича буйруқ (07.01.2022 й.: № 53/54), Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (04.07.2023 й.: № 15/16) ҳамда Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (06.07.2023 й.: №1691-U/1692-U) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги сафроли перитонитнинг клиник кечиши оғирлиги ва  тарқалганлигини ҳисобга олган ҳолда миниинвазив хирургик аралашувларни устувор қўллаш билан оптимал хирургик тактикасини танлашга таъсир қилувчи омиллар аниқланиб,  кўрсатмаларга асосланган усулларни қўлланилиши, эҳтимоли юқори бўлган асоратларни олдини олиш имконини берган, бу ўз навбатида даволашни ижобий натижаларини кўпайтириб, даволаш сифатини яхшилаган ва ўлим ҳолатларига олиб келувчи омилларни олди олинган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  сафроли перитонитнинг клиник кечиши оғирлиги ва  тарқалганлигини ҳисобга олган ҳолда миниинвазив хирургик аралашувларни устувор қўллаш билан оптимал хирургик тактикасини танлашга таъсир қилувчи омиллар аниқланиб,  кўрсатмаларга асосланган усулларни қўлланилиши, эҳтимоли юқори бўлган асоратларни 9,4 % дан 3,9% га, ўлим даражасини 2,7% дан 1,3 %га камайтириш имконини берган. Хулоса: сафроли перитонитнинг клиник кечиши оғирлиги ва  тарқалганлигини ҳисобга олган ҳолда миниинвазив хирургик аралашувларни устувор қўллаш билан оптимал хирургик тактикасини танлашга таъсир қилувчи омиллар аниқланиб,  кўрсатмаларга асосланган усулларни қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 760 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 270 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
илк бор йирингли холангит пайти ўт йўлларида яллиғланиш жараёнини бартараф этишда ўт йўлларини дренаж орқали перфузион санация усули ишлаб чиқилган ва олинган илмий-амалий маълумотлар РШТЁИМ Навоий филиали бўйича буйруқ (07.01.2022 й.: № 53/54), Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (04.07.2023 й.: № 15/16) ҳамда Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (06.07.2023 й.: №1691-U/1692-U) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: илк бор йирингли холангит пайти ўт йўлларида яллиғланиш жараёнини бартараф этишда ўт йўлларини дренаж орқали перфузион санация усулини қўлланилиши, эҳтимоли юқори бўлган асоратларни олдини олиш имконини берган, бу ўз навбатида ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилашга хизмат қилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  қорин бўшлиғи аъзолари шикастланган беморларда операция хавфи даражаси ва касалликнинг прогнозини бахолаш усулини қўллаш  ўзи кифоя ҳисобланиб,ортиқча текширув усулларидан фойдаланиш зарурати йўқлиги хисобига сарф харажатларни 25% камайтириш имконини берган. Хулоса: илк бор йирингли холангит пайти ўт йўлларида яллиғланиш жараёнини бартараф этишда ўт йўлларини дренаж орқали перфузион санация усулидан фойдаланиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 760 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 270 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
ўт тош касаллиги асоратларини хирургик даволашда диапевтик, рентген-эндохирургик ва лапароскопик технологиялардан дифференциал равишда фойдаланишнинг клиник самарадорлиги исботланган ва олинган илмий-амалий маълумотлар РШТЁИМ Навоий филиали бўйича буйруқ (07.01.2022 й.: № 53/54), Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси бўйича буйруқ (04.07.2023 й.: № 15/16) ҳамда Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (06.07.2023 й.: №1691-U/1692-U) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги ўт тош касаллиги асоратларини хирургик даволашда диапевтик, рентген-эндохирургик ва лапароскопик технологиялардан дифференциал равишда фойдаланиш аниқ диагноз қўйиш ҳисобига, шошилинч жарроҳлик амалиётида операциядан кейинги даврда кузатиладиган асоратлар ва ўлим кўрсаткичини камайишига олиб келиши натижасида шифо жараёнини тезлаштириш ва ётоқ кунини қисқариши беморларда даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўт тош касаллиги асоратларини хирургик даволашда диапевтик, рентген-эндохирургик ва лапароскопик технологиялардан дифференциал равишда фойдаланиш аниқ диагноз қўйиш ҳисобига, шошилинч жарроҳлик амалиётида операциядан кейинги даврда кузатиладиган асоратлар ва ўлим кўрсаткичини камайиши сарф харажатларни камайтирган, бу ўз навбатида ортиқча текширув усулларидан фойдаланиш зарурати йўқлиги хисобига сарф харажатларни 35% камайтириш имконини берган. Хулоса: ўт тош касаллиги асоратларини хирургик даволашда диапевтик, рентген-эндохирургик ва лапароскопик технологиялардан дифференциал равишда фойдаланиш аниқ диагноз қўйиш ҳисобига 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 760 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 270 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
И.Ш.Шоназаровнинг «Ўт тош касалликларини асоратланган шаклларида хирургик даво» мавзусидаги диссертацион тадқиқотида олинган юқоридаги 7 та илмий янгилик бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Самарқанд давлат тиббиёт Университетининг 2023 йилдаги 21 октабридаги 12364-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish