Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳожиев Хуршид Ҳамидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Замонавий физиотерапия усулларидан фойдаланган ҳолда сурункали апикал периодонтитни эндодонтик даволашни такомиллаштириш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tib2288.
Илмий раҳбар: Хабибова Назира Насуллоевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Шукурова Умида Абдурасуловна, тиббиёт фанлари доктори; Боймуродов Шуҳрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Санкт-Петербург давлат Университети”  (Россия Федерацияси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали апикал периодонтитни флюктуоризация усули билан апекс-форездан алоҳида ва уйғунликда фойдаланиб эндодонтик даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали апикал периодонтитни гранулематоз ва грануляцияловчи шаклларини кумуш-мис ўтказгичидан фойдаланиб апекс-форез ҳамда флюктуоризация усулларини уйғунликда қўллаб комплекс эндодонтик даволашнинг мақсадга мувофиқлиги исботланган;
сурункали апикал периодонтитнинг гранулематоз ва грануляцияловчи шаклларида анъанавий даволашга нисбатан келтирилган даво кетма-кетлигини қўлланишнинг юқори антибактериал ва яллиғланишга қарши самарадорлиги аниқланган;
кумуш-мис ўтказгичидан фойдаланиб апекс-форез усули ҳамда флюктуоризация усулини қўллаб сурункали апикал периодонтитнинг гранулематоз ва гранулацияловчи шаклларини комплекс эндодонтик  даволашнинг мақсадга мувофиқлиги исботланган;
апекс-форез ва флюктуоризация усули уйғунликда қўлланганида умумий амалиёт амбулатор стоматолог қабули шароитида САП нинг гранулематоз ва грануляцияловчи шаклларини консерватив эндодонтик даволаш самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 21 октябр №23-Z/071 сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: олиб борилган тадқиқотлар натижасида тишлар илдиз каналига ўтиш қийин бўлган, сурункали апикал периодонтитнинг гранулематоз ва грануляцияловчи шакллари бўлган беморларда периодонт тўқималарининг микроблар билан уруғланиш ҳамда клиник-рентгенологик ҳолатига кумуш-мис ўтказгичидан фойдаланиб апекс-форезнинг ҳам алоҳида, ҳам флюктуоризация усули билан уйғунликдаги таъсири ҳақида янги маълумотлар олинганлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти Жондор туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (05.10.2021 й.; № 22/7) ҳамда, Пешку туман тиббиёт бирлашмасига қарашли стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (15.10.2021 й.; № 27/6)  билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали апикал периодонтитни физиотерапевтик усуллардан фойдаланиб эндодонтик даволашнинг тавсия этилган техникаси беморларнинг тезроқ тузалишига, поликлиникага қатнаш кунларини қисқартиришга ва шу билан беморлар ва уларнинг оила аъзоларининг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун сурункали апикал  периодонтитни ташхислаш ва даволаш, ишлаб чиқилган диагностик ва даволаш амалиёти даволаш харажатларининг қуйидагича иқтисод бўлишига олиб келган: сурункали апикал периодонтит кузатилган турли ёшли беморларда ташхислаш учун харажатлар миқдори 40 000 сўм; бир кунлик даволаш ҳаражати 110 000 сўмни ташкил қилган. Комплекс даволашда даво муддати 5 кунга қисқариши ҳисобига иқтисодий самарадорлик белгиланган. Хулоса: янги ташхислаш ва даволаш амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари  маблағларни 550 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: апекс-форез флюокторизация усули уйғунликда қўлланганида сурункали апикал периодонтитнинг гранулематоз ва грануляцияловчи шаклларини комплекс эндодонтик даволашнинг уникал схемаси ишлаб чиқилган ва шифокор тактикаси асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (20.09.2021 й.; № 27/7) ҳамда Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (30.09.2021 й.; № 24/7) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали апикал периодонтитни физиотерапевтик усуллардан фойдаланиб эндодонтик даволашнинг тавсия этилган техникаси беморларнинг тезроқ тузалишига, поликлиникага қатнаш кунларини қисқартиришга ва шу билан беморлар ва уларнинг оила аъзоларининг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун сурункали апикал периодонтит кузатилган турли ёшли беморларда ташхислаш ва даволаш ишлаб чиқилган диагностик ва даволаш амалиёти даволаш харажатларининг қуйидагича иқтисод бўлишига олиб келган: сурункали апикал периодонтит кузатилган турли ёшли беморларда ташхислаш  учун харажатлар миқдори – 40 000 сўм; бир кунлик даволаш ҳаражати 110 000 сўм. Комплекс даволашда даво муддати 5 кунга қисқариши ҳисобига иқтисодий самарадорлик белгиланган. Хулоса: янги ташхислаш ва даволаш амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари  маблағларни 550 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: сурункали апикал периодонтитнинг гранулематоз ва гранулацияловчи шаклларини даволашнинг такомиллаштирилган усули даволаш сифати ва самарадорлигини ошириш, тиш каналини пломбалашдан сўнг яқин вақт ичида асоратлар сонини камайтириш ҳамда узоқ муддатларда ижобий клиник-рентгенологик натижалар олиш имконини берган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти Жондор туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (05.10.2021 й.; № 22/7) ҳамда, Пешку туман тиббиёт бирлашмасига қарашли стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (15.10.2022 й.; № 27/6)  билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали апикал периодонтитни физиотерапевтик усуллардан фойдаланиб эндодонтик даволашнинг тавсия этилган техникаси беморларнинг тезроқ тузалишига, поликлиникага қатнаш кунларини қисқартиришга ва шу билан беморлар ва уларнинг оила аъзоларининг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун сурункали апикал периодонтит кузатилган турли ёшли беморларда ташхислаш ва даволаш, ишлаб чиқилган диагностик ва даволаш амалиёти даволаш харажатларининг қуйидагича иқтисод бўлишига олиб келган: сурункали апикал периодонтит кузатилган турли ёшли беморларда ташхислаш учун харажатлар миқдори – 40 000 сўм; бир кунлик даволаш ҳаражати 110 000 сўмни ташкил қилган. Комплекс даволашда даво муддати 5 кунга қисқариши ҳисобига иқтисодий самарадорлик белгиланди. Хулоса: янги ташхислаш ва даволаш амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари  маблағларни 550 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: апекс-форез ва флюктуоризация усулини уйғунликда қўллаб умумий амалиёт амбулатор стоматолог қабули шароитида САП нинг гранулематоз ва грануляцияловчи шаклларини консерватив эндодонтик даволаш самарадорлигини оширишга эришилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (20.09.2021 й.; № 27/7) ҳамда Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (30.09.2021 й.; № 24/7) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали апикал периодонтитни физиотерапевтик усуллардан фойдаланиб эндодонтик даволашнинг тавсия этилган техникаси беморларнинг тезроқ тузалишига, поликлиникага қатнаш кунларини қисқартиришга ва шу билан беморлар ва уларнинг оила аъзоларининг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун сурункали апикал периодонтит кузатилган турли ёшли беморларда ташхислаш ва даволаш, ишлаб чиқилган диагностик ва даволаш амалиёти даволаш харажатларининг қуйидагича иқтисод бўлишига олиб келди: сурункали апикал периодонтит кузатилган турли ёшли беморларда ташхислаш учун харажатлар миқдори – 40 000 сўм; бир кунлик даволаш ҳаражати 110 000 сўмни ташкил қилган. Комплекс даволашда даво муддати 5 кунга қисқариши ҳисобига иқтисодий самарадорлик белгиланди. Хулоса: янги ташхислаш ва даволаш амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари  маблағларни 550 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хожиев Хуршид Хамидовичнинг «Замонавий физиотерапевтик усуллардан фойдаланган ҳолда сурункали апикал периодонтитларни эндодонтик даволашни такомиллаштириш» мавзусида диссертацион тадқиқотда олинган юқоридаги 4 та илмий янгиликларни бошқа Cоғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро Давлат тиббиёт институтунинг 2022 йил 14 мартдаги NV75706154- сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish