Sayt test rejimida ishlamoqda

Никонов Иван Георгиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Судялар ҳамжамияти органларининг суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашдаги роли», 12.00.07. – Суд ҳокимияти. Прокурор назорати, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Yu908.
Илмий раҳбар: Абдуқодиров Шерзод Ёкубжонович, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Тухташева Умида Абдиловна, юридик фанлар доктори, профессор; Султонов Ойбек Султонбоевич, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади судялар ҳамжамияти органларини ташкил этиш ва улар фаолиятини йўлга қўйишнинг ҳуқуқий ва назарий асосларини такомиллаштириш, уларга мамлакатимизда суд ҳокимияти чинакам мустақиллигини таъминлаш учун зарур ваколатларни беришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
судяларнинг ўзини ўзи бошқаришини судялар ҳамжамияти органлари ҳуқуқий табиати мазмун-моҳиятини очиб берувчи тамойил сифатида қонунчилик даражасида белгилаш ҳамда ушбу тамойилни амалиётда кенг жорий этиш зарурлиги асослаб берилган;
судяларнинг ўзини ўзи бошқариш тамойилини рўёбга чиқариш мақсадида судялар ҳамжамияти органларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятида иштирок этиш бўйича судяларнинг ҳуқуқини қонун даражасида мустаҳкамлаш зарурлиги асослаб берилган;
Судялар қурултойи каби судялар ҳамжамияти органи фаолиятини қонун даражасида тартибга солиш ва унга Судялар олий малака ҳайъати таркибини сайлаш ваколатини бериш зарурлиги асослантирилган;
судялар ҳамжамияти органлари фаолиятига аралашувларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши таркибидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакилларини чиқариб ташлаш зарурати асослантирилган;
судялар ҳамжамияти органларининг мустаҳкам ҳуқуқий асосларини шакллантириш, шу жумладан уларнинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ барча асосий масалаларни ўз ичига олувчи “Судялар ҳамжамияти органлари тўғрисида”ги Қонунни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Судялар ҳамжамияти органларининг суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашдаги ролига оид тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашда судялар ҳамжамияти органларининг ролини янада ошириш, судяларнинг ўзини ўзи бошқариш тамойилини кенг жорий этиш лозимлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ–60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси 15-мақсадида ўз аксини топган (Судялар олий кенгаши 2023 йил 10 майдаги 233-23-сон далолатномаси). Ушбу таклиф қабул қилиниши Ўзбекистонда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда фуқаро ва тадбиркорлик субектларининг одил судловга эришиш даражасини ошириш бўйича мақсадларга эришишга хизмат қилган;
Судяларнинг судялар ҳамжамияти органларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятида иштирок этиш борасидаги ҳуқуқларини қонун даражасида мустаҳкамлаш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июлдаги “Судлар тўғрисида”ги ЎРҚ–703-сонли Қонунининг 61-моддасида инобатга олинган (Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023 йил 2 майдаги 04/2-10/1793-сон далолатномаси). Ушбу таклиф судялар ҳамжамияти органларини шакллантиришда судяларнинг ролини кучайтириш орқали суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга хизмат қилган;
Судялар қурултойи каби судялар ҳамжамияти органи фаолиятини қонун даражасида тартибга солиш ва унга Судялар олий малака ҳайъати таркибини сайлаш ваколатини бериш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июлдаги “Судлар тўғрисида”ги ЎРҚ–703-сонли Қонунининг 80-моддасида инобатга олинган (Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023 йил 2 майдаги 04/2-10/1793-сон далолатномаси). Мазкур таклиф қабул қилиниши судяларнинг ўзини ўзи бошқариш тамойилини тўлақонли рўёбга чиқариш ва судялар ҳамжамияти органларининг суд тизимини бошқаришдаги ролини янада оширишга хизмат қилган;
Судялар олий кенгаши таркибидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилларини чиқариб ташлаш ҳақидаги таклиф 2021 йил 20 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1-моддасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Судялар олий кенгашининг 2021 йил 9 октябрдаги 570-21-сон далолатномаси). Ушбу таклиф қабул қилиниши халқаро стандартларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши фаолиятининг мустақиллигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан унинг фаолиятига аралашиш учун шарт-шароитларни яратувчи омилларни бартараф этишга хизмат қилган;
Судялар ҳамжамияти органларининг ҳуқуқий асосларини белгилаш ҳамда Судялар олий кенгаши таркибининг бир қисмини судялар томонидан сайлаш тартибини жорий этиш зарурати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–11-сон Фармони билан тасдиқланган 2023–2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегиясининг 3.4-бобида инобатга олинган (Олий суднинг 2023 йил 25 январдаги 08/42-23-сон далолатномаси). Ушбу таклиф жорий қилиниши судялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг мустаҳкам ҳуқуқий асосларини яратиш, шу жумладан “Судялар ҳамжамияти органлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни жадаллаштириш ҳамда судялар ҳамжамияти органларини шакллантиришда судяларнинг ўзини ўзи бошқариш тамойилини кучайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish