Sayt test rejimida ishlamoqda

Бакаев Шахриёр Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикасида маъмурий судлар фаолиятинингташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш», 12.00.07. – Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура. (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Yu1066.
Илмий раҳбар: Салаев Нодирбек Сапарбаевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Жўраев Ихтиёр Бахтиёрович, юридик фанлар доктори, профессор; Мўминов Бехзод Абдувахобович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида маъмурий судлар фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклифва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маъмурий судлар фаолиятига давлат органлари томонидан турли хилдаги таъсирларнинг олдини олиш ҳамда бундай судларнинг жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлардан мустақиллигини тўлиқ таъминлаш мақсадида туман (шаҳар) маъмурий судларини тугатиб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судларини ташкил қилиш зарурлиги асослаб берилган;
маъмурий судларнинг ваколатларини кенгайтириб, уларнинг фаолиятини “суднинг фаол иштироки” тамойили асосида амалга оширилишини белгилаш ҳамда бу йўналишдаги фаолиятни самарали амалга ошириш учун уни ташкилий жиҳатдан таъминлаш зарурлиги асослаб берилган;
маъмурий судларнинг ваколатларини кенгайтириб, давлат органлари ёки маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа идоралар маъмурий судларнинг қарорлари ижросини ихтиёрий равишда таъминламаган тақдирда, уларнинг мансабдор шахсларига суд жаримасини қўллаш тартибини жорий этиш ҳамда бу йўналишдаги фаолиятни самарали амалга ошириш учун уни ташкилий жиҳатдан таъминлаш зарурати асослантирилган;
маъмурий судлар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда уни самарали ташкил этиш учун экстерриториал судловга тегишлилик механизмларини жорий этиш зарурати асослантириб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
туман (шаҳар) маъмурий судларини тугатиш ҳисобига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги“Судлар фаолиятини янада такомиллаштиришва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6034-сон Фармонининг 1-бандида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2021 йил 2 мартдаги 08/УМ-201-21-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши маъмурий судлар фаолиятига давлат органлари томонидан турли хилдаги таъсирларнинг олдини олишга, бундай судларнинг жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлардан мустақиллигини таъминлашга хизмат қилган;
маъмурий судлар фаолиятини “суднинг фаол иштироки” тамойили асосида амалга оширилишини белгилаш ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–107-сон Қарорининг 2-бандида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 апрелдаги “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-833-сон Қонунининг 6-моддасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 9 июндаги 10-2-1551-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023 йил 2 майдаги 04/1-10/1795-сонли маълумотномаси). Мазкур механизм фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш, уларни фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳақиқий ҳимоячисига айлантиришга хизмат қилган;
давлат органлари ёки маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа идоралар маъмурий судларнинг қарорлари ижросини ихтиёрий равишда таъминламаган тақдирда, уларнинг мансабдор шахсларига суд жаримасини қўллаш тартибини жорий этиш ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–107-сон Қарорининг 2-бандида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 апрелдаги “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-833-сон Қонунининг 6-моддасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 9 июндаги 10-2-1551-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023 йил 17 октябрдаги 08/805-23-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши давлат органлари ёки маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа идоралар фаолиятида қонунийликни таъминлашга ҳамда маъмурий судларнинг маъмурий ишларни кўриб чиқиш жараёнидаги ваколатларини халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда кенгайтиришга хизмат қилган;
маъмурий судлар фаолиятига ҳуқуқи бузилган фуқаро – аризачининг хоҳишига кўра экстерриториал судловга тегишлилик механизмини жорий этиш тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги
“Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-11-сон Фармони билан тасдиқланган 2023–2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастурининг 5-бандида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023 йил 17 октябрдаги 08/805-23-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши ҳокимият ваколатига эга бўлган давлат органи ёки ташкилоти иштирокидаги ишларни кўриш жараёнида маъмурий судларнинг мустақиллигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish