Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупов Жасурбек Мелсовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Плагиатга қарши курашнинг фуқаролик-ҳуқуқий шакллари ва воситалари”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Yu541.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Окюлов Омонбой, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саид Саидахрорович, юридик фанлар доктори, профессор; Насриев Илхом Исмоилович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади плагиатга қарши курашишнинг фуқаровий-ҳуқуқий шаклларини ва воситаларини такомиллаштиришдан, интеллектуал мулк натижаларини ҳимоя қилишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг бутун ҳаёти давомида ва унинг вафотидан кейин етмиш йил давомида амал қилиши, ҳаммуаллифликда яратилган асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи ҳаммуаллифларнинг бутун ҳаёти давомида ва ҳаммуаллифлар орасида энг узок умр кўрган охирги шахс вафот этганидан кейин етмиш йил давомида амал қилиши, муаллифнинг вафотидан кейин биринчи марта эълон қилинган асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи асар эълон қилинганидан кейин етмиш йил давомида амал қилиши асослантирилган;
зарарлар етказилиши фактидан қатъий назар, ҳуқуқбузарликнинг хусусиятлари ва ҳуқуқбузарнинг айби даражасидан келиб чиқиб иш муомаласи одатларини ҳисобга олган ҳолда зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорини йигирма бараваридан минг бараваригача миқдорда тўланиши лозим бўлган товонни тўлаши асослантирилган;
муаллифлик шартномаси – муаллифнинг мулкий ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисида муаллиф ёки унинг вориси томонидан тузиладиган шартномаси ҳақидаги таклифи асослантирилган;
эшиттирувчи амалга оширадиган фаолияти турига кўра ўз фаолиятини қонунчилик ҳужжатлари, муаллифлик шартномалари, шунингдек, мазкур Қоидалар асосида амалга оширишга мажбурлиги ҳақидаги  ҳамда телекоммуникация тармоғида тақдим этилган ахборот ва интеллектуал мулк обекти учун муаллифлик ҳуқуқларини бузмаслик эканлиги ҳақидаги таклифи асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Плагиатга қарши курашнинг фуқаровий-ҳуқуқий шакллари ва воситалари бўйича ўтказилган тадқиқотнинг олинган илмий натижалари асосида:
муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг бутун ҳаёти давомида ва унинг вафотидан кейин етмиш йил давомида амал қилиши, ҳаммуаллифликда яратилган асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи ҳаммуаллифларнинг бутун ҳаёти давомида ва ҳаммуаллифлар орасида энг узок умр кўрган охирги шахс вафот этганидан кейин етмиш йил давомида амал қилиши, муаллифнинг вафотидан кейин биринчи марта эълон қилинган асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи асар эълон қилинганидан кейин етмиш йил давомида амал қилиши ҳақидаги таклиф “Муалифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 35-моддаси, биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмларига “Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий мухофазаси янада такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги  2021-йил 20-августдаги ЎРК-709-сонли Қонуни билан киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2023-йил 15-февралдаги 10-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши муаллифларнинг асарларини узоқ муддатли ҳимоя қилишни таъминлашга олиб келган;
зарарлар етказилиши фактидан қатъий назар, ҳуқуқбузарликнинг хусусиятлари ва ҳуқуқбузарнинг айби даражасидан келиб чиқиб иш муомаласи одатларини ҳисобга олган ҳолда зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорини йигирма бараваридан минг бараваригача миқдорда тўланиши лозим бўлган товонни тўлаши  ҳақидаги таклиф  “Муалифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 65-моддаси, биринчи қисмининг бешинчи хатбошисига “Интеллектуал мулк обектларининг ҳуқуқий муҳофазаси янада такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги  2021-йил 20-августдаги ЎРК-709-сонли Қонуни билан киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2023-йил 15-февралдаги 10-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши ҳуқуқбузарлик хусусияти ва ҳуқуқбузарнинг айбдорлик даражасидан келиб чиққан холда товон тўлаш шаклидаги тўлов миқдорини белглашга олиб келган;
муаллифлик шартномаси – муаллифнинг мулкий ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисида муаллиф ёки унинг вориси томонидан тузиладиган шартномаси ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирининг 2020-йил 30-июндаги 208-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3275, 2020-йил 30-июн) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2020 йил 30 июн, 10/20/3275/1194-сон) билан тасдиқланган “Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидалари”нинг 3 бандида инобатга олинган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил 8-майдаги 34-8/3042–сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг киритилиши бошқа талқинларига йўл қўймаслик учун муаллифлик шартномаси концепциясини аниқлаштиришга олиб келган;
эшиттирувчи амалга оширадиган фаолияти турига кўра ўз фаолиятини қонунчилик ҳужжатлари, муаллифлик шартномалари, шунингдек, мазкур Қоидалар асосида амалга оширишга мажбурлиги ҳақидаги ҳамда телекоммуникация тармоғида тақдим этилган ахборот ва интеллектуал мулк обекти учун муаллифлик ҳуқуқларини бузмаслик эканлиги ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирининг 2020-йил 30-июндаги 208-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3275, 2020-йил 30-июн) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2020 йил 30 июн, 10/20/3275/1194-сон) билан тасдиқланган “Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидалари”нинг 304–бандида ва 319-бандининг “о” – кичик бандида инобатга олинган  (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил 8 майдаги 34-8/3042–сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалга оширилиши телерадиокомпания томонидан ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга ошириладиган фаолиятга нисбатан чегара қўйиш имконини беради ҳамда абонентлар ва фойдаланувчиларни телекоммуникация тармоғида жойлаштирилган ахборот ва интеллектуал мулк объектларига бўлган муаллифлик ҳуқуқларини бузмаслик мажбуриятларини юклашга олиб келади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish