Sayt test rejimida ishlamoqda

Артиқов Зайлобиддин Собиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Белбоғли курашчиларни техник ҳаракатларга ўргатишда ноанъанавий машқлар ёрдамидан фойдаланиш услубияти”, Ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3712.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий раҳбар: Ярашев Комил Дехқонович педагогика фанлари номзоди, профессор.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратулла Иноятович  биология фанлари доктори (DSc) профессор; Бакиев Зафар Абдушукурович педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади белбоғли курашчиларнинг ноанъанавий машқлар ёрдамида техник усулларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
белбоғли курашчиларни техник ҳаракатларга ўргатишда спортчининг антропометрик ҳамда усулни бажариш учун зарурий жисмоний сифатни уйғунлик даражаси бўйича ўз вазн тоифасига нисбатан паст бўйли курашчилар учун белбоғни тескари ушлаб ўнгдан чапга қайтариб ташлаш каби модел тавсифини ишлаб чиқиш ҳисобига техник маҳоратни ошириш йўллари такомиллаштирилган;
белбоғли курашда техник усулларни мукаммал ўзлаштириш учун белбоғни тескари ушлаб ўнгдан чапга қайтариб ташлашда курашчилар махсус чўзмасини ўнг елкадан тортиб кифтлаш амалини бажариш ҳисобига ноанъанавий машқларни қўллаш методикаси такомиллаштириган;
белбоғли курашчиларнинг мусобақа фаолиятида қўлланиладиган мураккаб ҳужум ҳаракатлар ижросини таъминловчи техник ҳаракатлар самарадорлиги юқори эгилувчанликни ривожлантиришга қаратилган кичик ва катта амплитудали машқларни киритиш ҳисобига ҳимоядан ҳужумга ўтиш имконияти оширилган;
белбоғли курашда икки тизза ёрдамида кўтариб ўнг томонга қайтариб ташлаш техник усулини  ҳар бир фазани ривожлантиришга хизмат қиладиган ўз вазнига тенг шерикни белбоғидан ушлаган ҳолатда тиззага тушиб беллашиш ноанъанавий машқни киритиш ҳисобига ўргатиш услубияти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Белбоғли курашчиларда ноанъанавий машқлар ёрдамидан техник усулларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан  ўтказилган тажрибалар асосида:
белбоғли кураш турида техник тайёргарлиги жараёнида жисмоний тарбия ва спорт тайёргарлигини ривожланишини ўрганиш тажрибаси ҳамда мазкур таълимдаги ўзига хослик, педагогик таълимотнинг белбоғли курашидаги техник тайёргарликда жисмоний тарбия ва спорт тайёргарлиги машғулотларини олимпия заҳиралари таълимидаги ўрни “Спорт педагогик маҳоратини ошириш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 14-августдаги 418-сонли буйруғига асосан 418-083 рақамли гувоҳнома). Натижада Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида кураш ихтисослиги бўйича таҳсил олувчи талабаларининг ўқув-машғулотлар жараёнига “икки тизза ёрдамида кўтариб ўнг томонга қайтариб ташлаш” усулини бажариш самарадорлиги 14-15,5% га оширилган;
белбоғли курашчиларни техник ҳаракатларга ўргатишда ноанъанавий машқлар ёрдамидан фойдаланиш услубияти техник хатти ҳаракатларни рўйхатга олиш ва таҳлил қилиш бўйича ишлаб чиқилган услуб курашчиларининг техник тайёргарлигини доимий равишда мониторинг қилиш ва рақобатбардош фаолиятининг индивидуал моделлик ҳуссусиятларини аниқлашда спорт педагогик маҳоратини ошириш машғулотларига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 27-апрелдаги 04-01/04/20/3921-сонли маълумотномаси). Натижада тажрибада иштирок этган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида белбоғли кураш ихтисослиги бўйича таҳсил олувчи талабаларининг ўқув-машғулотлар жараёнига “белбоғни тескари ушлаб ўнгдан чапга қайтариб ташлаш” усулини оʻргатиш самарадорлиги 14,5-15%га оширишга эришилган.
белбоғли курашчиларини техник тайёргарлик усуллари ва машқларини аниқ бажара олиши, муҳитнинг ўзига хос ҳолатларида малакали спортчининг тайёргарлик машғулотларидаги изланишларни амалга ошириш шарт-шароитларини яратилиши, кураш турларида техник-тактик тайёргарлик соҳасида анъанавий ва хорижий таълим тажрибасидан келиб чиққан ҳолда машғулотларни юқори даражадаги жисмоний таълим орқали ташкил қилиниши, юқори малакали спорт кўрсаткичларига эришган курашчиларнинг техник тайёргарлиги жараёнининг компонентлари ҳамда курашдаги техник тайёргарлик соҳаси, таълим жараёнини “Спорт педагогик маҳоратини ошириш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 14-августдаги 418-сонли буйруғига асосан 418-083 рақамли гувоҳнома) Натижада ушбу кўрсаткичлар мувофиқ равишда 17,21-19,03% га, 14,11-16,10% га ва 14,5-15% гача ўсган;
замонавий таълим жараёнида белбоғли курашчиларда техник тайёргарликнинг спорт педагогик маҳоратини ошириш машғулотлари, шунингдек, жисмоний тарбия дарсларида спорт кураш тури билан шуғуланувчиларнинг қобилиятларини тайёргарлик машғулотларини ривожлантириш қонуниятлари – авлодлар узвийлиги тизимида ўзининг иштирокини англашига ҳамда белбоғли курашчиларда техник тайёргарликнинг жисмоний тарбия тайёргарлик машғулотлари ва анъаналарини ўзлаштирилиши тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 27-апрелдаги 04-01/04/20/3921-сонли маълумотномаси). Натижада Белбоғли кураш федератсияси ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида кураш ихтисослиги бўйича таҳсил олувчи талабаларининг ўқув-машғулотлар жараёнига “кўкракдан ошириб ташлаш” ҳамда “белбоғни тескари ушлаб ўнгдан чапга қайтариб ташлаш” усулларини бажариш самарадорлиги 12-13,5%га оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish