Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуришов Дарменбай Эсназаровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Юқори синф жисмоний тарбия дарсларида ўқувчиларнинг экологик маданиятини ривожлантиришнинг педагогик асослари” (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида), 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.DSc/Ped173.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Утебаев Тажибай Тилевмуратович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Хожаниёзов Сардор Умарович, педагогика фанлари доктори, доцент; Юзликаев Фарит Рефайлович, педагогика фанлари доктори, профессор; Мухаммадиев Комил Бурханович, педагогика фанлари доктори, доцент.   
Етакчи ташкилот: Қорақалоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори синф жисмоний тарбия дарсларида ўқувчилар экологик маданиятини ривожлантиришнинг педагогик асослари ва дидактик шарт-шараиётларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори синф жисмоний тарбия дарсларида ўқувчиларнинг экологик маданиятини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари экологик тарбия тарғиботининг моделлаштирилган амалий механизмларини замонавий педагогик парадигмаларга қадриятлилик тамойили орқали имплементация қилиш асосида такомиллаштирилган;
юқори синф жисмоний тарбия дарсларида ўқувчилар экологик маданиятини ривожлантиришнинг педагогик модели шахсга таъсир этиш усулларини универсаллик, мослашувчанлик даражаларида ўқувчиларнинг жисмоний ва экологик фаолиятига диалектик алоқадорликда киритиш асосида консептуал методологик жиҳатдан ишлаб чиқилган;
экологик маданиятни ривожлантиришнинг амалий механизмлари ва методикаси ёшларнинг индивидуал таълим маконини жисмоний тарбия фанини ўқитишнинг когнитив, шахсий, маданий, компетентлик каби замонавий тамойиллари билан интенцив таъсирчанлик хусусиятларни дифференциаллик талабларини инобатга олган ҳолда интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда экологик маданиятнинг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари уларнинг экологик меъёрларга ҳурмат ҳиссини шакллантиришга таъсир кўрсатувчи ижтимоий-сиёсий, миллий-маънавий, психологик-педагогик омиллар ва шарт-шароитларни экологик тафаккурнинг мотивацион, рефлексив ва операцион кўникмаларига нисбатан шахсга йўналтирилган ўқув муҳитида тарбиявий-ахлоқий таъсир устуворлигида қўллаш асосида  аниқлаштирилган;
экологик маданиятни ривожлантириш жараёнини такомиллаштиришнинг амалий механизмлари Қорақалпоғистон Республикаси шароитида жисмоний тарбия ва спорт дарслари жараёнида юқори синф ўқувчиларида дицелерация омилларининг олдин олишга қаратилган конструктив таклифлар ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жисмоний тарбия дарсларида юқори синф ўқувчиларида экологик маданиятни ривожлантиришнинг педагогик асосларини шакллантириш бўйича ўтказилган тажриба асосида.
экологик тарбия тарғиботининг моделлаштирилган амалий механизмларини замонавий педагогик парадигмаларга қадриятлилик тамойили орқали имплементация қилиш асосида такомиллаштирилган юқори синф жисмоний тарбия дарсларида ўқувчиларнинг экологик маданиятини ривожлантиришнинг педагогик имкониятларига оид хулоса ва тавсиялар Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган А1-ХТ-0-92997 “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” номли амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали 2022 йил 13-июндаги 142-сонли маълумотнома). Натижада, юқори синф ўқувчи-ёшларнинг жисмоний ва экологик маданият ривожини тизимли ва узвийлик асосида ўрганишларига хизмат қилган;
шахсга таъсир этиш усулларини универсаллик, мослашувчанлик даражаларида ўқувчиларнинг жисмоний ва экологик фаолиятига диалектик алоқадорликда киритиш асосида консептуал методологик жиҳатдан  ишлаб чиқилган юқори синф жисмоний тарбия дарсларида ўқувчилар экологик маданиятини ривожлантиришнинг педагогик моделига оид таклифлар “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғи, 302-0811 рақамли гувоҳнома). Натижада, жисмоний тарбия ва спорт дарслари жараёнида юқори синф ўқувчиларида экологик маданиятни ривожлантириш кўрсаткичлари аниқланган;
ёшларнинг индивидуал таълим маконини жисмоний тарбия фанини ўқитишнинг когнитив, шахсий, маданий, компетентлик каби замонавий тамойиллари билан интенцив таъсирчанлик хусусиятларни дифференциаллик талабларини инобатга олган ҳолда интеграциялаш асосида такомиллаштирилган экологик маданиятни ривожлантиришнинг амалий механизмлари ва методикасига оид таклифлардан Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида бажарилган “Ҳаракатлар стратегиясини ёшларимиз билиши керак” номли амалий грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг 2023-йил 8-февралдаги 01-21-09/91-сон маълумотнома). Натижада, юқори синф ўқувчиларида эвристик суҳбат, эвристик ювенология, эвристик таълим асосида экологик тарбия бериш механизмлари такомиллаштирилган.
талабаларнинг экологик меъёрларга ҳурмат ҳиссини шакллантиришга таъсир кўрсатувчи ижтимоий-сиёсий, миллий-маънавий, психологик-педагогик омиллар ва шарт-шароитларни экологик тафаккурнинг мотивацион, рефлексив ва операцион кўникмаларига нисбатан шахсга йўналтирилган ўқув муҳитида тарбиявий-ахлоқий таъсир устуворлигида қўллаш асосида  аниқлаштирилган ўқувчиларда экологик маданиятнинг ривожланганлигини баҳолаш мезонлари бўйича таклиф ва тавсиялар Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида бажарилган Оролнинг қуриган ерларида табиий шароитда ва интродукция этиладиган “Cйноглоссум вирдифлорум Палл.эх.Леҳм. ва Малаcоcарпус cритҳмифолиус (Ретз.) С.А. Меунингагро техникасини ишлаб чиқиш” номли лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 25-январдаги 01-01/5-275 рақамли маълумотнома). Натижада, экологик маданиятни ривожлантириш тизими мазмуни моделли ёндашув асосида такомиллаштирилган ва юқори синф ўқувчиларида жисмоний тарбия дарсларида экологик маданиятни самарали таъминлашга хизмат қилган:

Yangiliklarga obuna bo‘lish