Sayt test rejimida ishlamoqda

Ширназарова Замира Аллабердиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Немис тилини ўқитишда талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини шакллантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (немис тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Ped1836.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Соҳиба Якубовна, филология фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Матчанов Сапа Муродович, педагогика фанлари доктори, профессор; Кахарова Мавлуда Мукарамовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади олий таълим тизимида немис тилини ўқитишда талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хорижий тил таълимида “маданиятлараро мулоқот” тушунчасининг лингводидактик талқини хорижий тил таълимида социализация ва аккултурация жараёнларининг лингводидактика билан муносабатларини инновацион таълим муҳити имкониятларига мувофиқ белгилаш асосида аниқлаштирилган;
маданиятлараро мулоқотнинг хорижий тил таълимидаги аҳамияти қадриятлар ориентацияси ва жараёнли ёндашувларни витаген таълим интеграциясини таъминлашнинг устувор йўналишларига мувофиқ чет тили таълимига ижодий имплементация қилиш натижасида аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантириш технологияси лингвистик этносоциум муҳитида хорижий тил таълимига маданиятлараро мулоқот компетенсиясини шакллантиришнинг пирамидик модели ҳамда педагогик жараённинг самарадорлик даражасини объектив баҳолашнинг прагматик, эмпирик ва плюралистик омилларини методик-дидактик аспектда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
кўникмалар интегративлигининг турли даражаларига (гносеологик, праксеологик ва компетентликнинг таркибий қисмлари) хос бўлган босқичларнинг визуал кўринишини лингводидактик аспектда аниқлаштириш ҳамда таълим ресурсларини ташкил этишнинг интеграл тизимларини методик ва дидактик жиҳатдан йўлга қўйиш асосида талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантириш методикаси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Немис тилини ўқитишда маданиятлараро мулоқот компетенсиясини шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар ҳамда амалий таклифлар асосида:
хорижий тил таълимида социализация ва аккултурация жараёнларининг лингводидактика билан муносабатларини инновацион таълим муҳити имкониятларига мувофиқ белгилаш асосида аниқлаштирилган хорижий тил таълимида “маданиятлараро мулоқот” тушунчасининг лингводидактик талқини бўйича таклиф ва тавсиялардан Термиз давлат университетида бажарилган “Олий таълим соҳасида потенсиални ривожлантириш йўналишидаги ПАWЕР – Ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳада фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2023 йил 25 апрелдаги 06/12-1667-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида хорижий тил таълимини ўқитишда маданиятлараро мулоқот компетенсиясини шакллантириш методикаси такомиллаштирилган;
 қадриятлар ориентацияси ва жараёнли ёндашувларни витаген таълим интеграциясини таъминлашнинг устувор йўналишларига мувофиқ хорижий тил таълимига ижодий имплементация қилиш натижасида аниқлаштирилган маданиятлараро мулоқотнинг хорижий тил таълимидаги ўрни ва аҳамияти бўйича таклиф ва тавсиялар Германиянинг Мюнстер университети Германистика инцтитутида бажарилган “Маданиятлараро мулоқот” номли лойиҳада фойдаланилган (Мюнстер университети Германистика инцтитутининг 2022 йил 5 декабрдаги маълумотномаси). Натижада, немис тили таълимида маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантириш технологияси методик-дидактик аспектда такомиллаштирилган;
лингвистик этносоциум муҳитида хорижий тил таълимига маданиятлараро мулоқот компетенсиясини шакллантиришнинг пирамидик модели ҳамда педагогик жараённинг самарадорлик даражасини объектив баҳолашнинг прагматик, эмпирик ва плюралистик омилларини методик-дидактик аспектда қўллаш асосида такомиллаштирилган бўлажак ўқитувчиларда маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантириш технологияси бўйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон телерадиоканалининг “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар муҳарририяти” томонидан тайёрлаган “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт” радиоешиттиришларининг 2022 йил август ва октябр ойларидаги сонлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон телерадиоканали” ДМнинг 2022 йил 24 октябрдаги 04-36-1776-сон маълумотномаси). Натижада филологик ва педагогик таълим йўналишларидаги ОТМларда немис тили фанини маданиятлараро мулоқот жараёнида ўрганиш бўйича методлар мажмуи такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish