Sayt test rejimida ishlamoqda

Худойкулов Рустам Қучқоровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Бўлажак муҳандисларда технологик компетентликни медиатаълим воситалари асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (Материаллар қаршилиги фани мисолида), 13.00.02.- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5239.
Илмий  раҳбар: Шомирзаев Махматмурод Хурамович, педагогика фанлари  доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD.03/30.06.2020.Т.111.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Турдиев Шохрух Раззакович, педагогика фанлари доктори, доцент; Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Материаллар қаршилиги” фанини ўқитиши жараёнида бўлажак муҳандисларда технологик компетентликни медиатаълим воситалари асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг  илмий янгилиги:
трансформациялаш орқали муҳандислик фанларини ўзлаштиришнинг ўқув-дидактик воситалари муҳандисларни тайёрлаш жараёнида бошланғич курс талабаларининг технологик компетентлигини ривожлантирувчи интегратив ёндашувни медиата'лим асосидаги ўқув-дидактик воситалари ишлаб чиқилган;
бўлажак муҳандисларнинг технологик компетентлигини ривожлантиришнинг мақсадли, жараёнли, мазмунли, технологик ва натижавий компонентлари мултипредметлилик тамойилига устуворлик беришга кўра фаолиятли ўқув модели тармоқларини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларнинг технологик компетентлигини ривожланиш  даражалари адекват мезонлар асосида комплекс баҳолаш юзасидан продуктив, изланувчан ва креативлик каби қобилиятларини шакллантиришнинг ўқув-услубий таъминоти интегратив тест савол-топшириқларни бажариш методларини қўллашни самарали қўллаш орқали такомиллаштирилган;
муҳандислик техникаси(аггрегация, декомпозиция)ни ўқитиш жараёни материаллар қаршилиги ўқув фани машғулотларида интерфаол таълим усулларидан фойдаланиш орқали яхлитлик принцпларига асосланиб  такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот  натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак муҳандисларнинг технологик компетентликни медиатаълим воситалари асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
трансформациялаш орқали муҳандислик фанларини ўзлаштиришнинг ўқув-дидактик воситалари муҳандисларни тайёрлаш жараёнида бошланғич курсдан талабаларнинг технологик компетентлигини ривожлантирувчи интегратив ёндашувни медиата'лим воситалари асосидаги ўқув-дидактик воситалари ишлаб чиқилган таклиф ва тавсияларлардан Термиз муҳандислик-технология институти илмий-тадқиқот ишлари режаларига мувофиқ Йевропа Иттифоқининг ЕРАСМУС+ дастури лойиҳаси доирасида 2020-2022-йилларда бажарилган 617309-ЕПП-1-2020-1-СК-ЕППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли “ТРИГГЕР (“ТРИГГЕР – Триггеринг инновативе аппроачес анд ентрепренеуриал скиллс фор студенц тҳроугҳ cреатинг cондитионс фор градуатеъс емплоябилитй ин Cентрал Асиа – Марказий Осиёда битирувчиларнинг ишга жойлашиши шароитларини яратиш учун талабаларнинг инноватив ёндашувлари ва тадбиркорлик кўникмаларини йўлга қўйиш)” мавзусидаги халқаро грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ етиш марказининг 2023-йил 5-сентабрдаги 02/01-01-123-сон маълумотномаси). Натижада, бу таклиф ва тавсиялар бўлажак муҳандисларда технологик компетентлик кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилган;
бўлажак муҳандисларнинг технологик компетентлигини ривожлантиришнинг мақсадли, жараёнли, мазмунли, технологик ва натижавий компонентлари мултипредметлилик тамойилига устуворлик бериш асосида фаолиятли ўқув модели тармоқларини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган таклиф ва тавсияларлари асосида Термиз давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасининг 2019-2022-йилларда бажарилган Термиз давлат университетида бажарилган ПЗ-20170929789 рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ етиш марказининг 2023-йил 5-сентабрдаги 02/01-01-123-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур електрон дастур бўлажак муҳандисларда технологик компетентликни медиата'лим воситалари асосида ривожлантириш механизмини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
муҳандислик фанларини муҳандислик техникаси (аггрегация, декомпозиция)ни ўқитиш жараёни материаллар қаршилиги ўқув фани машғулотларида интерфаол таълим усулларидан фойдаланиш орқали яхлитлик принцпларига асосланиб  такомиллаштирилган таклифлардан Термиз муҳандислик-технология институти илмий-тадқиқот ишлари режаларига мувофиқ Йевропа Иттифоқининг ЕРАСМУС+ дастури лойиҳаси доирасида 2020-2022-йилларда бажарилган 617309-ЕПП-1-2020-1-СК-ЕППКА2-CБҲЕ-ЖП рақамли ТРИГГЕР (“ТРИГГЕР – Триггеринг Инновативе Аппроачес анд Ентрепренеуриал скиллс фор студенц тҳроугҳ cреатинг cондитионс фор градуатеъс емплоябилитй ин Cентрал Асиа – Марказий Осиёда битирувчиларнинг ишга жойлашиши шароитларини яратиш учун талабаларнинг инноватив ёндашувлари ва тадбиркорлик кўникмаларини йўлга қўйиш) мавзусидаги халқаро грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ етиш марказининг 2023-йил 5-сентабрдаги 02/01-01-123-сон маълумотномаси). Натижада, муҳандислик фанларини ўқитишнинг дастурий воситаларидан фойдаланишда фанлараро интеграциялашнинг ўқув-услубий таъминотини такомиллашувига хизмат қилган;
бўлажак муҳандисларнинг технологик компетентлигини  ривожланиш  даражалари адекват мезонлар асосида комплекс баҳолаш юзасидан продуктив, изланувчан ва креативлик каби қобилиятларини шакллантиришнинг ўқув-услубий таъминоти интегратив тест савол-топшириқларни бажариш методларини  қўллашни самарали татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган тавсиялардан Термиз давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасининг 2019-2022-йилларда бажарилган  ПЗ-20170929789 рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагогик ва замонавий ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш меҳанизмларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий-тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ етиш марказининг 2023-йил 5-сентабрдаги 02/01-01-123-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу таклифлар бўлажак муҳандисларнинг медиата'лим воситалари асосида технологик компетенцияларининг ривожланиш даражаларини баҳолаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish