Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаршиев Жамшид Муроталиевичнинг
фалсафа доктори (PhD)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сунъий интеллект тизимлари ёрдамида малака ошириш таълими тингловчиларининг когнитив компетенсияларини ривожлантириш”, 13.00.01- Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3371.
Илмий раҳбар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети,  PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Нормуродов Чори Бегалиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Адизов Бахтиёр Рахманович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сунъий интеллект тизимлари орқали малака ошириш таълими тингловчиларининг когнитив компетенсияларини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
сунъий интеллект тизимлари ёрдамида малака ошириш таълими тингловчиларининг когнитив компетенсияларини ривожлантириш модели вазифавий, ривожлантирувчи компонент (мотивацион, когнитив, ташкилий фаолият, шахсий)лар, ташкилий жараён, ўқув-билув жараёни ҳамда натижавий блокларнинг таркибий қисмларини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
малака ошириш таълими тингловчилари когнитив компетентлигини сунъий интеллект тизимлари ёрдамида ривожлантиришнинг ахборот таълим муҳити мазмуни андрагогик ва шахсий-фаолиятли ёндашувлар синтези билан бирга тармоқли лойиҳалаш ҳамда моделлаштириш функсияларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
малака ошириш таълими тингловчилари когнитив компетенсияларини ривожлантириш методикаси дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар  мазмунига сунъий интеллект тизимлари (CогниФит, Кнеwтон, Cогнии, Гоогле Ассистант, Гоогле доcс) ни сингдириш асосида такомиллаштирилган.
тингловчилар когнитив компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари ўқитувчилар касбий ривожланишининг янги таркибий қисми сифатида сунъий интеллект тизимлари дидактик имкониятларини аналитик таҳлил этиш орқали аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сунъий интеллект тизимлари ёрдамида малака ошириш таълими тингловчилари когнитив компетенсияларини ривожлантириш имкониятларига оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
тингловчилар когнитив компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини ўқитувчилар касбий ривожланишининг янги таркибий қисми сифатида сунъий интеллект тизимлари дидактик имкониятларини аналитик таҳлил этиш орқали аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган “Узлюксиз касбий таълим” махсус (ҳттпс://онлинеду.уз/) электрон платформаси узлюксиз малака ошириш курсларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 6-июндаги 04-02/3-510-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини узлюксиз ривожлантириш самарадорлиги ошган;
сунъий интеллект тизимлари ёрдамида малака ошириш таълими тингловчиларининг когнитив компетенсияларини ривожлантириш моделини вазифавий, ривожлантирувчи компонентлар, ташкилий жараён, ўқув-билув жараёни ҳамда натижавий блокларнинг таркибий қисмларини аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид амалий таклиф ва тавсиялардан Халқ таълими вазирлигининг 2021-йил 28-июндаги 193-сонли буйруғи билан тасдиқланган информатика ва ахборот технологиялари ўқитувчиларининг малака ошириш таълими жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 6-июндаги 04-02/3-510-сон  маълумотномаси). Натижада, ўқитувчиларининг малакасини ошириш курслари ўқув–методик таъминотининг аҳамиятлилик даражасини оширишга эришилган;
сунъий интеллект тизимлари ёрдамида малака ошириш таълими тингловчиларининг когнитив компетенсияларини ривожлантириш моделини вазифавий, ривожлантирувчи компонент (мотивацион, когнитив, ташкилий фаолият, шахсий)лар, ташкилий жараён, ўқув-билув жараёни ҳамда натижавий блокларнинг таркибий қисмларини аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид амалий таклиф ва тавсиялардан А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларни ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий тадқиқот институтининг 2021-йил 19-августдаги 01–82–сонли буйруғига биноан “Ахборот жамиятида ахборот технологиялари ва сунъий интеллект” мавзусидаги малака ошириш модулининг ўқув-методик таъминотини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 6-июндаги 04-02/3-510-сон  маълумотномаси). Натижада, “Ахборот жамиятида ахборот технологиялари ва сунъий интеллект” мавзусида ташкил этилган малака ошириш курси тингловчиларининг ахборот технологиялари ва сунъий интеллект  тизимлари ҳақидаги когнитив билимларини оширишга хизмат қилган;
малака ошириш таълими тингловчилари когнитив компетенсияларини ривожлантириш методикасини дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар  мазмунига сунъий интеллект тизимлари (CогниФит, Кнеwтон, Cогнии, Гоогле Ассистант, Гоогле доcс) ни сингдириш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар  Халқ таълими вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 236-сонли буйруғи билан тасдиқланган ўқитувчиларнинг касбий ривожланиш ва малака ошириш таълими учун “Ахборот коммуникация технологиялари ва медиасаводхонлик” ўқув модули мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 6-июндаги 04-02/3-510-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчиларнинг касбий ривожланиш ва малака ошириш таълими сифати кўрсатгичларини ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish