Sayt test rejimida ishlamoqda

Расулова Нилуфар Тулкуновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшларда репродуктив онгни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик ва диний омиллари”. 19.00.07 – Дин психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/P268.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Илмий раҳбар: Умаров Бахриддин Менгбоевич, психология фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Расулов Абдимумин Ибрагимович, психология фанлари доктори, профессор; Фарфиева Комола Атхамджановна, психология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшларда  репродуктив онгни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик ва диний омилларининг амалий аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
соғлом диний эътиқод (العقيدة الصحيحة), аналитик  тафаккур ва аутентлик (тафаккур ва шахсий эътиқод мутаносиблиги) ҳаётий қадриятлар асосида шаклланиб, ёшлар репродуктив онгини шакллантиришда диний ва ижтимоий-психологик барқарорликни белгиловчи детерминантлар (аниқловчи омиллар) эканлиги асосланган;
сохта диний эътиқоднинг салбий психологик омиллар (носоғлом оилавий муҳит каби) билан қўшилиши натижасида эгоцентризм (عجب) иллатининг кучайиши ва бунинг оқибатида ўзини “ўта диндор” деб ҳисоблаб, ўзгаларни эътиқодсизга чиқариши (تكفير) ёшларда деструктив онг шаклланишининг омили эканлиги исботланган;
репродуктив онг комплекс равишда  имон-эътиқод, ҳаётга муносабат омиллари таъсирида шаклланиб, унинг табиати ёшларнинг репродуктив тафаккури, яъни кузатувчанлик малакаси ва ўз тажриба-билимларидан фойдаланиш маҳорати хусусиятларида намоён бўлиши эмпирик далилланган;
дин психологиясида ёшларда диний ва дунёвий  тафаккур уйғунлигини ривожлантириш, соғлом эътиқод (экзистенсиал онг) барқарорлигини таъминлаш ва ҳаётга бўлган позитив муносабатни мустаҳкамлашга қаратилган машғулотлардан иборат «Репродуктив онгни шакллантириш психотренинги» дастури ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшларда репродуктив онгни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик ва диний омилларини ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
соғлом диний эътиқод, аналитик  тафаккур ва аутентлик (тафаккур ва шахсий эътиқод мутаносиблиги) ҳаётий қадриятлар асосида шаклланиб, ёшлар репродуктив онгини шакллантиришда диний ва ижтимоий-психологик барқарорликни белгиловчи детерминантлар эканлиги асосланганига оид илмий хулосалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 25-декабрдаги 538-сонли буйруғи билан тасдиқланган 538-208 рақамли гувоҳномага мувофиқ, “Ривожланиш психологияси ва дифференциал психология” номли дарсликда ўз ифодасини  топган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 15-декабрдаги 02/01-01-107-сон маълумотномаси). Натижада, бу талаба ёшларда репродуктив онг муаммосига оид тушунча ва тасаввурларнинг шаклланишига хизмат қилган;
сохта диний эътиқоднинг салбий психологик омиллар (носоғлом оилавий муҳит каби) билан қўшилиши натижасида эгоцентризм  иллатининг кучайиши ва бунинг оқибатида ўзини “ўта диндор” деб ҳисоблаб, ўзгаларни эътиқодсизга чиқариши ёшларда деструктив онг шаклланишининг омили эканлиги исботланганига доир илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий маркази “Психология (фаолият турлари бўйича)” касбий қайта тайёрлаш йўналишининг ўқув режасидаги “Ижтимоий психология” модулига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 15-декабрдаги 02/01-01-107-сон маълумотномаси).  Натижада, бу талаба ёшларда репродуктив онг муаммоси борасидаги амалий имкониятларни шакллантиришга хизмат қилган;
репродуктив онг комплекс равишда  имон-эътиқоди, ҳаётга муносабати омиллари таъсирида шаклланиб, унинг табиати ёшларнинг репродуктив тафаккури, яъни кузатувчанлик малакаси ва ўз тажриба-билимларидан фойдаланиш маҳорати хусусиятларида намоён бўлиши эмпирик далилланганлигига доир маълумотлар Тошкент  давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг ўқув режасидаги “Оила психологияси” модулига  киритилган (Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022-йил 26-декабрдаги ПМ-75-а-сон маълумотномаси). Бу эса, олий таълим муассасалари талабаларининг оилавий ҳаётга тайёргарлигининг репродуктив хусусиятлари томондан тушуниш самарадорлигини янада такомиллаштиришга хизмат қилган;
дин психологиясида ёшларда диний ва дунёвий  тафаккур уйғунлигини ривожлантириш, соғлом эътиқод (экзистенсиал онг) барқарорлигини таъминлаш ва ҳаётга бўлган позитив муносабатни мустаҳкамлашга қаратилган машғулотлардан иборат хулосалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 25-декабрдаги 538-сонли буйруғи билан тасдиқланган 538-208 рақамли гувоҳномага мувофиқ, “Ривожланиш психологияси ва дифференциал психология” номли дарсликда ўз ифодасини  топган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 15-декабрдаги 02/01-01-107-сон маълумотномаси). Натижалар психокоррексион ёшларда репродуктив онгни шакллантириш жараёнида янада самарали натижаларга эришишни таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish