Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодирова Феруза Қаҳрамановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.    
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рус ва ўзбек тилларида ранг-барангликни акс эттиришнинг лингвомаданий хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Fil986.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршид Зайниевич, филология фанлари доктори, доцент;  Бакиров Поён Ўролович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рус ва ўзбек тилларида ранглар ифодасининг лингвокултурологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ранг белгиларини билдирувчи коннотатсияларнинг қўлланилиши рус халқига хос ҳамдардлик, самимийлик, эмосионаллик, ўзаро қўллаб-қувватлаш, конформизм, сентименталликни, ўзбек халқига хос меҳнатсеварлик, катталарга ҳурмат, оилавий қадриятлар ва миллий урф-одатларга содиқлик, меҳмондўстлик каби фазилатларни ифодаловчи сўз бирикмаларида устуворликка эга эканлиги исботланган;
тимсол ва рамзий маъноларга эга бўлган лексемалар миллий ўзига хослик билан чамбарчас боғлиқлиги, ғоялар, реал ва виртуал тасвирлар фонида аниқ тавсифланган стереотиплар ҳар иккала тилнинг оғзаки, ёзма ва микроматнларда қора, оқ, қизил рангли сўз бирикмаларида намоён бўлиши, тўқ сариқ, кўк, кулранг, жигарранг каби белгилар рус ва ўзбек тилида қўлланилиш частотасига кўра паст кўрсаткичда эканлиги далилланган;
ранг диапазонининг ономасиологик, семасиологик таснифи ва интеграл-дифференциал хусусияти умумий сема ёки гиперсемага асосланиши - рус тилидаги ранг сўзининг лексик-семантик қаторида сариқ ранг энг фаол ва кенг тарқалганлиги, ўзбек тилида қора ранг устунликка эга эканлиги аниқланган;
рангни ифодаловчи сўз бирикмаларининг лексик-семантик, лексикографик хусусиятлари оламнинг мифологик, диний, фалсафий, психологик, илмий, бадиий манзарасида акс этиши, ранг компонентли фразеологизмларнинг инсон ҳиссиёти ва эмосионал туйғуларини уйғотиши рус тилида “позеленетм от ярости”, “Алые паруса, не жилось на белом свете”, ўзбек тилида ғазабдан кўкармоқ, уятдан қизармоқ, докадек оқармоқ каби фразеологик бирликлар орқали очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рус ва ўзбек тилларида ранг белгиларини тасвирлашнинг лингвокултурологик хусусиятларини қиёсий ўрганиш бўйича илмий хулосалар ва амалий таклиф ва тавсиялар асосида:
ранг белгиларини билдирувчи коннотатсияларнинг қўлланилиши рус халқига хос ҳамдардлик, самимийлик, эмосионаллик, ўзаро қўллаб-қувватлаш, конформизм, сентименталликни, ўзбек халқига хос меҳнатсеварлик, катталарга ҳурмат, оилавий қадриятлар ва миллий урф-одатларга содиқлик, меҳмондўстлик каби фазилатларни ифодаловчи сўз бирикмаларида устуворликка эга эканлигига оид  хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2020-2023 йилларга мўлжалланган АМ-ФЗ-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 19-январдаги 15-86-сон маълумотномаси). Натижада миллий онгда рангнинг тасвирий ифодаланиши, миллий тилда эса асосий рангларни номловчи тилнинг лексик қатламида ранг сифатлари турли коннотатив маъноларга эга бўлиши таассуротини уйғотишга хизмат қилган;
тимсол ва рамзий маъноларга эга бўлган лексемалар миллий ўзига хослик билан чамбарчас боғлиқлиги, ғоялар, реал ва виртуал тасвирлар фонида аниқ тавсифланган стереотиплар ҳар иккала тилнинг оғзаки, ёзма ва микроматнларда қора, оқ, қизил рангли сўз бирикмаларида намоён бўлиши, тўқ сариқ, кўк, кулранг, жигарранг каби белгилар рус ва ўзбек тилида қўлланилиш частотасига кўра паст кўрсаткичда эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-0-13229 рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 1-мартдаги 74/1-сон маълумотномаси). Натижада  терминология, хусусан, рус ва ўзбек лингвокултурологик хусусиятлари бўйича изланишлар икки тилга мос терминлар ва уларнинг нутқига оид назарий қарашлари, амалий тавсиялари ва илмий хулосаларидан мазкур лойиҳа доирасида ўзбек халқ оғзаки ижодига оид бўлган атамалар, унинг лингвопоетик жиҳатларига доир қарашларни шакллантиришга хизмат қилган;  
ранг диапазонининг ономасиологик, семасиологик таснифи ва интеграл-дифференциал хусусияти умумий сема ёки гиперсемага асосланиши - рус тилидаги ранг сўзининг лексик-семантик қаторида сариқ ранг энг фаол ва кенг тарқалганлиги, ўзбек тилида қора ранг устунликка эга эканлиги лингвостатистик усуллар воситасида аниқланганлигига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2020-2023 йилларга мўлжалланган АМ-ФЗ-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 19-январдаги 15-86-сон маълумотномаси). Натижада ранг компонентли сўз ва сўз бирикмалари ҳақидаги материалларни бойитишга эришилган;
рангни ифодаловчи сўз бирикмаларининг лексик-семантик, лексикографик хусусиятлари оламнинг мифологик, диний, фалсафий, психологик, илмий, бадиий манзарасида акс этиши, ранг компонентли фразеологизмларнинг инсон ҳиссиёти ва эмосионал туйғуларини уйғотиши рус тилида позеленет от ярости, Алие паруса, не жилес на белом свете, ўзбек тилида ғазабдан кўкармоқ, уятдан қизармоқ, докадек оқармоқ каби фразеологик бирликлар орқали очиб беришига оид хулосалардан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг 2022-йил 13-январдаги 01-03/47-сон маълумотномаси). Натижада бадиий таржима соҳаси учун муаммоли ҳолат сифатида қараладиган ранг компонентли сўз бирикмаларининг бир тилдан иккинчи тилга таржима қилишда маъно ва мазмуннинг ошишига олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish