Sayt test rejimida ishlamoqda

Баротова Мухиба Орифовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):  “Ўзбекона паралингвистик воситаларнинг тизимий тадқиқи”, 10.00.01 – ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Fil2813.
Илмий раҳбар: Жўраева Бибиш Мухсиновна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09.
Расмий оппонентлар: Баҳриддинова Башорат Мадиевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Искандарова Шарифа Мадалиевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбеклар нутқий мулоқотида ишлатилувчи новербал воситаларнинг тизимий тадқиқини амалга ошириш, жумладан, уларнинг қамров доираси ва статистикасини аниқлаш, маъно хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
паралингвистик воситалар нафақат жонли мулоқотнинг, балки шахснинг руҳий, индивидуал, ижтимоий, ахлоқий, маънавий ва маданий, гендер хусусиятларини ўзида акс эттира оладиган  нутқ компоненти эканлиги антропосентрик йўналишда далилланган;
кинетик новербал бирликлар орасида мавжуд бўлган тана аъзолари номлари асосидаги паралингвизмларнинг тизимий таҳлили амалга оширилиб, у орқали бош ва бош узви номлари иштирокидаги паралингвизмлар; “бўйин” лексемаси иштирокидаги паралингвистик воситалар; тананинг ўрта қисм аъзолари иштирокидаги паралингвистик воситалар, тананинг пастки қисм аъзо номлари иштирокидаги паралингвистик воситалар, бирдан ортиқ аъзо номлари асосида шаклланган паралингвизмлар статистикаси аниқланган;
ўзбекона паралингвистик воситаларнинг системага солиниши асосида жонли мулоқот жараёнида соф ҳаракатни ифодалаб келиши, йаширин мақсадни англатиши, шунингдек, ижобий ва салбий мазмунни ифодалашга хизмат қилиши ҳамда бажарилишига кўра бевосита сўзловчи томонидан амалга оширилиши йоки тингловчига маълум даражада таъсир қилиниши, тегиниши натижасида юзага келиши мумкинлиги исботланган;
насрий асарлардан келтирилган мисолларда нолисоний интерференсия (хорижий аксент) ҳодисасининг юзага келиши, мулоқот жараёнида новербал воситалардан: параллел қўлланадиган имо-ишоралар// тана ва унинг узвлари ҳаракати (кинетика)// фонация// экстралингвистика// гаптика// олфактика акс этиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекона паралингвистик воситаларнинг тизимий тадқиқи мавзусида Олинган илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
паралингвистик воситалар нафақат жонли мулоқотнинг, балки шахснинг руҳий, индивидуал, ижтимоий, ахлоқий, маънавий ва маданий, гендер хусусиятларини ўзида акс эттира оладиган  нутқ компоненти эканлигини антропосентрик йўналишда далиллаш асосида аниқланган хулосалардан  А-ОТ-2019-10 рақамли “Ўзбек тилида нейминг: меъёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада диссертация илмий натижаларидан (2019-2022-йй) фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 16- декабрдаги 01/4-3494-сон маълумотномаси). Натижада ўзбекона паралингвистик воситаларининг қайд этилган хусусиятлари лойиҳанинг мукаммаллашувига хизмат қилган;
кинетик новербал бирликлар орасида мавжуд бўлган тана аъзолари номлари асосидаги паралингвизмларнинг тизимий таҳлили амалга оширилиб, у орқали бош ва бош узви номлари иштирокидаги паралингвизмлар; “бўйин” лексемаси иштирокидаги паралингвистик воситалар; тананинг ўрта қисм аъзолари иштирокидаги паралингвистик воситалар; тананинг пастки қисм аъзо номлари иштирокидаги паралингвистик воситалар; бирдан ортиқ аъзо номлари асосида шаклланган паралингвизмлар аниқланган илмий хулосалардан ФА-А1-Г007 “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида” мавзусидаги фундаментал лойиҳада (2013-2015-йй) фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 30-ноябрдаги 482/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида таҳлилга тортилган паралингвистик воситалар  ҳақидаги назарий билимларнинг янги маълумотлар билан бойишига эришилган;
ўзбекона паралингвистик воситаларнинг системага солиниши асосида жонли мулоқот жараёнида соф ҳаракатни ифодалаб келиши, йаширин мақсадни англатиши, шунингдек, ижобий ва салбий мазмунни ифодалашга хизмат қилиши ҳамда бажарилишига кўра бевосита сўзловчи томонидан амалга оширилиши йоки тингловчига маълум даражада таъсир қилиниши, тегиниши натижасида юзага келиши мумкинлиги исботланган амалий қарашлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Бухоро” телеканалининг “Ассалом, Бухоро”, “Саккизинчи мўжиза” кўрсатувларида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Бухоро” телеканалининг 2022-йил 28-ноябрдаги 1-312-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган ва улар янги маълумотлар билан такомиллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish