Sayt test rejimida ishlamoqda

Нусратова Мехринисо Бахшиллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак психологларда алтруистик хулқ мотивларини ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/P398.
Илмий раҳбар: Атабаева Наргис Батировна, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019 Psi.72.06.
Расмий оппонентлар: Абдусаматов Хасанбой Усмонжон ўғли, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Жабборов Хазрат Хусейнович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи  ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак психологларда алтруистик хулқ мотивларини ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини илмий-усулубий жиҳатдан такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак психологларда алтруистик хулқ мотивларини ривожлантиришда алтруизм йўналган обектга нисбатан “беғаразлик”  ва “ижтимоий алмашинув” тамойили мувофиқ қадриятларларнинг дифференциал намоён бўлиши туфайли  ижтимоий - этник хусусиятлар устувор характерга эга эканлиги асосланган;
бўлажак психологларда алтруистик хулқ мотивларининг ривожланиши хулқ-атвордаги вербал ва новербал мазмундаги ҳаракатларни ажрата олиш, экспрессив ва вазиятли ахборотлар оқимидаги умумий хусусиятларни англаш, муносабатларни тушуниш кўникмасини касбий фаолиятда устувор  намоён бўлиши туфайли шахсда ижтимоий - интеллект шаклланишига идентив эканлиги далилланган;
бўлажак психологларда шахс дифференциал хусусиятларининг алтруистик хулқ мотивларининг намоён бўлишига таъсири натижасида “психолог-мижоз” муносабатлари тизимида ўзаро бир-бирини идрок қилиш, тушуниш, ахборотларни рационал узатиш кўникмасининг динамик ривожланиши туфайли касбий фаолият билан боғлиқ интеллектуал, эмоционал ва коммуникатив хусусиятлар устувор характерга эга эканлиги асосланган;
бўлажак психологларда алтруистик хулқ мотивларини ривожлантиришда шахслараро муносабатларда конгруентлик ва конформ установкаларни ижтимоий масъулият, эмпатия ҳисси билан боғлиқ ҳолда шакллантириш муҳимлигига кўра шахснинг ўз-ўзини “алтруистик Мен”ни баҳолаш даражасига коррексион-адаптив таъсир этиш муҳимлиги исботланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак психологларда алтруистик хулқ мотивларини ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
бўлажак психологларда алтруистик хулқ мотивларини ривожлантиришда алтруизм йўналган обектга нисбатан “беғаразлик”  ва “ижтимоий алмашинув” тамойили мувофиқ қадриятларларнинг дифференциал намоён бўлиши туфайли ижтимоий-этник хусусиятлар устувор характерга эга эканлиги асосланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-41-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Психология оʻқув-илмий марказининг 2023-йил 6-июлдаги ПМ-41а-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак психологларда алтруистик хулқ мотивларини ривожлантиришда алтруизм йўналган обектга нисбатан қадриятларларнинг дифференциал намоён бўлиши хусусиятлари тадқиқ этиш имконияти яратилган;
бўлажак психологларда алтруистик хулқ мотивларининг ривожланиши хулқ-атвордаги вербал ва новербал мазмундаги ҳаракатларни ажрата олиш, экспрессив ва вазиятли ахборотлар оқимидаги умумий хусусиятларни англаш, муносабатларни тушуниш кўникмасини касбий фаолиятда устувор  намоён бўлиши туфайли шахсда ижтимоий интеллект шаклланишига идентив эканлиги далилланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-41-сонли буйруғи билан «Этнопсихология» модулига киритилган (Психология оʻқув-илмий марказининг 2023-йил 6-июлдаги ПМ-41а-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак психологларда алтруистик хулқ мотивларининг ривожланишининг ижтимоий интеллектга боғлиқлик жиҳатлари таҳлил қилиш имконияти яратилган;
бўлажак психологларда шахс дифференциал хусусиятларининг алтруистик хулқ мотивларининг намоён бўлишига таъсири натижасида “психолог-мижоз” муносабатлари тизимида ўзаро бир-бирини идрок қилиш, тушуниш, ахборотларни рационал узатиш кўникмасининг динамик ривожланиши туфайли касбий фаолият билан боғлиқ интеллектуал, эмоционал ва коммуникатив хусусиятлар устувор характерга эга эканлиги асосланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-41-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Психология оʻқув-илмий марказининг 2023-йил 6-июлдаги ПМ-41а-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак психологларда шахс дифференциал хусусиятларининг алтруистик хулқ мотивларининг намоён бўлишига таъсирини далиллаш имконияти яратилган;
бўлажак психологларда алтруистик хулқ мотивларини ривожлантиришда шахслараро муносабатларда конгруентлик ва конформ установкаларни ижтимоий масъулият, эмпатия ҳисси билан боғлиқ ҳолда шакллантириш муҳимлигига кўра шахснинг ўзи-ўзини “алтруистик Мен”ни баҳолаш даражасига коррексион-адаптив таъсир этиш муҳимлиги исботланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология оʻқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-41-сонли буйруғи билан «Этнопсихология» модулига киритилган (Психология оʻқув-илмий марказининг 2023-йил 6-июлдаги ПМ-41а-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак психологларда алтруистик хулқ мотивларини ривожлантиришнинг психокоррексион амалий-услубий таъминотни шакллантириш ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish