Sayt test rejimida ishlamoqda

Қабулов Қосимбой Пиржоновичнинг
фан  доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
         Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчиларда касб танлаш мотивациясини шакллантиришининг педагогик-психологик механизмлари”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc/P75.
Илмий маслаҳатчи: Баратов Шариф Рамазанович, психология фанлари доктори, профессор.      
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, психология фанлари доктори (DSc),  профессор; Назаров Акмал Мардонович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Жўраев Баҳром, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларда касб танлаш мотивациясини шакллантиришга таʼсир этувчи педагогик-психологик омилларни аниқлаш ҳамда илмий-усулубий жиҳатдан ривожлантириш боʻйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчилардаги касб танлаш мотивациясининг шаклланишида ҳаётий соҳадаги мақсадли қадриятлар орасидан “моддий таъминланганлиги”, “олий нуфузга эга бўлиш”, “ютуқларга йўналганлик” каби қадриятларнинг устувор характерда эканлиги туфайли рефлекция ва идентификация каби психологик механизмларининг интенсив таъсири далилланган.
ўқувчиларнинг касб танлашида индивидуал тарзда шаклланган “реалистик”, “интеллектуал”, “социал”, “конвенциал” ва “ижтимоий масъуллик” каби шахс типларининг устуворлик даражалари индивидуал-типологик имкониятлар ҳамда ижтимоий-психологик мезонга асосланган шахс типларининг шаклланиш даражалари ўртасидаги фарқларни мавжудлиги исботланган;
ўқувчи шахсида намоён бўлувчи касбий-йўналганлик мотивацияси “ўз-ўзига”, “одамларга” ва “фаолиятга йўналганлик” омиллари билан узвий тарзда шаклланувчи индивидуал хусусиятларга боғлиқ эканлиги туфайли шахс ижтимоийлашиви, тақлид қилиш, ишонтириш ва таъсирланиш каби ижтимоий-психологик хусусиятларнинг интегратив таъсирида ривожланиши асосланган;
ўқувчиларда касб танлаш мотивларини намоён бўлишида қатъиятлилик, рационаллик, оптимизм, ўзига ишонч ва бошқаларга боғлиқлик каби касбий установкаларнинг устувор ривожланишидаги дифференциацияси туфайли ижтимоий, ҳудудий  фарқларнинг мавжудлиги далилланган;
ўқувчилардаги касб танлаш мотивациясининг шаклланиши шахснинг ички (руҳий) ва (жисмоний) ҳаракатлари, индивидуал қизиқишлари билан бевосита боғлиқ хусусиятлар, касб танлашнинг ижтимоий-психологик жиҳатларининг касбий ўзликни англаш жараёнига интегратив намоён бўлиши туфайли касбий йўналганлик диференциациясига тўғри пропорционал ривожланиши асосланган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларда касб танлаш мотивациясини шакллантиришининг педагогик-психологик механизмлари таҳлили натижалари асосида:
ўқувчилардаги касб танлаш мотивациясининг шаклланишида ҳаётий соҳадаги мақсадли қадриятлар орасидан “моддий таъминланганлиги”, “олий нуфузга эга бўлиш”, “ютуқларга йўналганлик” каби қадриятларнинг устувор характерда эканлиги туфайли рефлекция ва идентификация каби психологик механизмларининг интенсив таъсири далилланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-сентябрдаги ПМ-71-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПМ-71а-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчилардаги касб танлаш мотивациясининг шаклланишига таъсир этувчи педагогик-психологик механизмларни эмперик асослаш йўллари аниқлаштирилган;
ўқувчиларнинг касб танлашида индивидуал тарзда шаклланган “реалистик”, “интеллектуал”, “социал”, “конвенциал” ва “ижтимоий масъуллик” каби шахс типларининг устуворлик даражалари индивидуал-типологик имкониятлар ҳамда ижтимоий-психологик мезонга асосланган шахс типларининг шаклланиш даражалари ўртасидаги фарқларни мавжудлиги исботланганлигига доир хулосалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-сентябрдаги ПМ-71-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПМ-71а-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг индивидуал-типологик имкониятлари шахс типларига боғлиқ жиҳатдан асослаш усули такомиллаштирилган;
ўқувчи шахсида намоён бўлувчи касбий-йўналганлик мотивацияси “ўз-ўзига”, “одамларга” ва “фаолиятга йўналганлик” омиллари билан узвий тарзда шаклланувчи индивидуал хусусиятларга боғлиқ эканлиги туфайли шахс ижтимоийлашиви, тақлид қилиш, ишонтириш ва таъсирланиш каби ижтимоий-психологик хусусиятларнинг интегратив таъсирида ривожланиши асосланганлигига оид  тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-сентябрдаги ПМ-71-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПМ-71а-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчи шахсида намоён бўлувчи касбий-йўналганлик мотивациясини шакллантиришда шахс ижтимоийлашиви, тақлид қилиш, ишонтириш ва таъсирланиш каби ижтимоий-психологик хусусиятларнинг интегратив таъсирини эмперик ўрганиш имконияти яратилган;
ўқувчилардаги касб танлаш мотивациясининг шаклланиши шахснинг ички (руҳий) ва (жисмоний) ҳаракатлари, индивидуал қизиқишлари билан бевосита боғлиқ хусусиятлар, касб танлашнинг ижтимоий-психологик жиҳатларининг касбий ўзликни англаш жараёнига интегратив намоён бўлиши туфайли касбий йўналганлик диференциациясига тўғри пропорционал ривожланиши асосланганганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-сентябрдаги ПМ-71-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПМ-71а-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчилардаги касб танлаш мотивациясининг шаклланиши шахснинг жисмоний ҳаракатлари, индивидуал қизиқишларига ва ижтимоий-психологик хусусиятларга боғлиқ ҳолда ривожланишининг педагогик-психологик механизмларини ёритиш имконияти яратилган;
ўқувчиларда касб танлаш мотивларини намоён бўлишида қатъиятлилик, рационаллик, оптимизм, ўзига ишонч ва бошқаларга боғлиқлик каби касбий установкаларнинг устувор ривожланишидаги дифференциацияси туфайли ижтимоий, ҳудудий  фарқларнинг мавжудлиги далилланган илмий хулосалар маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-сентябрдаги ПМ-71-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПМ-71а-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қўлланилиши натижасида бўлажак психологлар касбий тайёргарлигини илмий-методик таъминотини бойитилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish