Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаев Жамшид Турдалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Интернетдан фаол фойдаланувчи талаба ёшлар шахсининг ижтимоий-психологик хусусиятлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/P335.
Илмий раҳбар: Тураева Дилафруз Рустамбоевна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Камолиддин Ботирович, психология фанлари доктори, профессор; Шукуров Бахтиёр Сувонович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Интернетдан фаол фойдаланувчи талаба ёшлар шахсининг ижтимоий-психологик хусусиятлари орқали амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшлар ижтимоий хулқ-атворига Интернет мулоқотнинг таъсири натижасида Интернетга қарамлик хавфининг даражавий ифодаланишидаги гендер тафовут туфайли Интернет фойдаланувчиларни дифференциялашнинг ижтимоий жиҳатлари далилланган
Интернетдан фаол фойдаланувчиларнинг қадириятлари ва ижтимоий хулқ-атвори орасидаги корреляцион боғлиқликларга кўра фаол ҳаёт, ҳиссиётларнинг бойлиги, онлайн муносабатларда ўзини реализациялашнинг кучлилиги туфайли мулоқотга киришувчанликнинг устувор  характерга эга эканлиги асосланган
ёшлар ижтимоий хулқ-атворига Интернет мулоқотининг таъсири натижасида киришувчанлик ва талабчанликнинг ижтимоий ёрдам излаш, ошкораликнинг масъулиятидан қочиш билан интегратив намоён бўлиши туфайли копининг хулқ стратегияларининг устувор  ривожланиши далилланган
Интернетдан алоқаларидан фаол фойдаланувчи ёшларнинг ижтимоий хулқ-атвор модели социал психология ва шахсий хусусиятларини онлайн мулоқотда интегратив намоён бўлиши туфайли “мулоқотга кришувчанлик”, “ижтимоий талабчанлик”, “ижтимоий мослашувчанлик”, “намойишкорона хулқ-атвор” мезонларини киритиш асосида такомиллаштирилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интернетдан фаол фойдаланувчи талаба ёшлар шахсининг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ёшлар ижтимоий хулқ-атворига Интернет мулоқотнинг таъсири натижасида Интернетга қарамлик хавфининг даражавий ифодаланишидаги гендер тафовут туфайли Интернет фойдаланувчиларни дифференциялашнинг ижтимоий жиҳатлари далилланган натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-сентябрдаги ПМ-64 сонли буйруғи билан «Умумий психодиагностика» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПМ-64-а-сон маълумотномаси). Натижада талаба ёшларнинг интернетнинг қарамлик ҳолатларнинг юзага келишига таъсир этувчи ижтимоий-психологик омиллар таҳлил қилинган;
Интернетдан фаол фойдаланувчиларнинг қадириятлари ва ижтимоий хулқ-атвори орасидаги корреляцион боғлиқликларга кўра фаол ҳаёт, ҳиссиётларнинг бойлиги, онлайн муносабатларда ўзини реализациялашнинг кучлилиги туфайли мулоқотга киришувчанликнинг устувор  характерга эга эканлиги асосланган натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-сентябрдаги ПМ-64 сонли буйруғи билан «Ижтимоий психологияси» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПМ-64-а-сон маълумотномаси). Натижада талаба ёшларнинг интернет мулоқоти таъсири натижасида уларнинг хулқ-атворидаги ўзгаришлар юзага келишига таъсир этувчи ижтимоий-психологик омиллар таҳлил қилинган;
ёшлар ижтимоий хулқ-атворига Интернет мулоқотининг таъсири натижасида киришувчанлик ва талабчанликнинг ижтимоий ёрдам излаш, ошкораликнинг масъулиятидан қочиш билан интегратив намоён бўлиши туфайли копининг хулқ стратегияларининг устувор  ривожланиши далилланган натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-сентябрдаги ПМ-64 сонли буйруғи билан «Ижтимоий психологияси» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПМ-64-а-сон маълумотномаси). Натижада талаба ёшларнинг интернет дан фаол фойдаланиши натижасида онлайн оламнинг имкониятларининг юзага келишига таъсир этувчи ижтимоий-психологик омиллар таҳлил қилинган;
Интернетдан алоқаларидан фаол фойдаланувчи ёшларнинг ижтимоий хулқ-атвор модели социал психология ва шахсий хусусиятларини онлайн мулоқотда интегратив намоён бўлиши туфайли “мулоқотга кришувчанлик”, “ижтимоий талабчанлик”, “ижтимоий мослашувчанлик”, “намойишкорона хулқ-атвор” мезонларини киритиш асосида такомиллаштирилган натижалари Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-сентябрдаги ПМ-64 сонли буйруғи билан «Мулоқот психологияси» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПМ-64-а-сон маълумотномаси). Натижада талаба ёшларнинг интернет мулоқотига кибериммунитетни шаклланишининг юзага келишига таъсир этувчи ижтимоий-психологик омиллар таҳлил қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish