Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашева Дилдора Махмуджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларнинг касбий компетенсияларини соҳавий терминлар асосида такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Ped4003.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жураевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Бабаниязова Наргиза Пўлатовна, педагогика фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг касбий компетенсияларини соҳавий терминлар асосида такомиллаштириши бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг касбий компетенсияларини соҳавий терминлар асосида такомиллаштириш имкониятлари ҳиссий-иродавий, мотивацион-қийматли, когнитив-коммуникатив, креатив-фаолиятли компонентлар идиентив-тўлдирувчи жиҳатларига таъсир воситаларини фактик аниқлаш ҳамда тўқимачилик ва енгил саноат соҳасига оид терминлар типологиясини лингвистик таснифлаш мазмунига пропорсионал мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий компетенсияларини соҳавий терминлар асосида такомиллаштириш самарадорлиги тўқимачилик ва енгил саноат соҳасидаги терминларидан фойдаланиш изчиллигини таъминлашга қаратилган ўз-ўзини ривожлантиришни лойиҳалаш, мустақил касбий ўсишни прогноз қилиш ҳамда касбга тегишли маълумотларни мустақил қидириш, шахсий тажрибадан таълим манбаи сифатида фойдаланишга интенсив устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий компетенсияларини соҳавий терминлар асосида такомиллаштириш модели кўп тилли, кўп маданиятли, тармоқлараро мулоқот, мижозни аниқлаш, лойиҳалар ва жараёнларни бошқариш қобилиятларини прогностик аниқлаш ҳамда юқори ноаниқлик ва вазифа шартларини тез ўзгартириш режимида ишлашга йўналтирилган дидактик мазмуннинг кўп функсионал компонентлари интегратив хусусиятларини мақсадли яхлитлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий компетенсияларини соҳавий терминлар асосида такомиллаштириш технологиялари тўқимачилик ва енгил саноат соҳасидаги терминлардан фойдаланиш ва ўзлаштириш даражасини оширишга қаратилган электрон ахборот дастурларни босқичма-босқич киритиш ҳамда нутқ ва ёзма саводхонлик ўзаро пропорсионал боғлиқлигини барқарор ҳисобга олишга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг касбий компетенсияларини соҳавий терминлар асосида такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлари асосида:
талабаларнинг касбий компетенсияларини соҳавий терминлар асосида такомиллаштириш имкониятлари ҳиссий-иродавий, мотивацион-қийматли, когнитив-коммуникатив, креатив-фаолиятли компонентлар идиентив-тўлдирувчи жиҳатларига таъсир воситаларини фактик аниқлаш ҳамда тўқимачилик ва енгил саноат соҳасига оид терминлар типологиясини лингвистик таснифлаш мазмунига пропорсионал мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ФЗ-20160908165532- рақамли “Қорақолпоқ тилини янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабит ривожлантириш меттодикаси” мавзусидаги лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таʼминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 15-сентябрдаги 02-07-3881/04-сон далолатномаси). Натижада талабаларнинг касбий компетенсиясининг таркибий компонентларини аниқлаш имкони кенгайтирилган;
талабаларнинг касбий компетенсияларини соҳавий терминлар асосида такомиллаштириш самарадорлиги тўқимачилик ва енгил саноат соҳасидаги терминларидан фойдаланиш изчиллигини таъминлашга қаратилган ўз-ўзини ривожлантиришни лойиҳалаш, мустақил касбий ўсишни прогноз қилиш ҳамда касбга тегишли маълумотларни мустақил қидириш, шахсий тажрибадан таълим манбаи сифатида фойдаланишга интенсив устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “561624-ЭПП-1-1-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП ИМЕП” номли халқаро лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таʼминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 15-сентябрдаги 02-07-3881/04-сон далолатномаси). Натижада тўқимачилик ва енгил саноат соҳасидаги терминларни ўқитишнинг тамойилларини такомиллаштириш самарадорлиги ошган;
талабаларнинг касбий компетенсияларини соҳавий терминлар асосида такомиллаштириш модели кўп тилли, кўп маданиятли, тармоқлараро мулоқот, мижозни аниқлаш, лойиҳалар ва жараёнларни бошқариш қобилиятларини прогностик аниқлаш ҳамда юқори ноаниқлик ва вазифа шартларини тез ўзгартириш режимида ишлашга йўналтирилган дидактик мазмуннинг кўп функсионал компонентлари интегратив хусусиятларини мақсадли яхлитлаш асосида такомиллаштиришга оид хулосалар ФЗ-20160908165532- рақамли “Қорақолпоқ тилини янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабит ривожлантириш меттодикаси” мавзусидаги лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таʼминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 15-сентябрдаги 02-07-3881/04-сон далолатномаси). Натижада тўқимачилик ва енгил саноат терминларни ўқитишнинг интерфаол моделини тамойиллаштиришга шароит яратилган;
талабаларнинг касбий компетенсияларини соҳавий терминлар асосида такомиллаштириш технологиялари тўқимачилик ва енгил саноат соҳасидаги терминлардан фойдаланиш ва ўзлаштириш даражасини оширишга қаратилган электрон ахборот дастурларни босқичма-босқич киритиш ҳамда нутқ ва ёзма саводхонлик ўзаро пропорсионал боғлиқлигини барқарор ҳисобга олишга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “561624-ЭПП-1-1-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП ИМЕП” номли халқаро лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таʼминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 15-сентябрдаги 02-07-3881/04-сон далолатномаси). Натижада тўқимачилик ва енгил саноат терминларини ўқитиш самародорлик даражасини ошириш имкони кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish