Sayt test rejimida ishlamoqda

Назарқулова Гулнора Аблакуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кредит модул тизимида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг мустақил таълим олиш имкониятларини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped4827.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
Илмий раҳбар: Нурумбекова Яркинай Анарматовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Машарипова Умида Абдувохидовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кредит-модул тизимида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг мустақил таълим олиш имкониятларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кредит модул тизимида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг мустақил таълим олиш имкониятларини такомиллаштириш самарадорлиги шахсий ва касбий талаблар асосида таълимни мустақиллаштириш, мустақил таълим олиш фаоллигини таʼлимий мақсад параметрларига мувофиқлиги ва зарурлигини асослаш ҳамда касбий салоҳият, субʻектив позициясини шакллантириш ва ўзини-ўзи ривожлантиришга шароит яратиш асосида такомиллаштирилган;
кредит модул тизимида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг мустақил таълим олиш имкониятларини такомиллаштириш технологиялари мақсадли-мазмунли, ташкилий-технологик ва баҳоловчи-натижадор компонентлардан иборат ғояларни адаптив яхлитлаш ҳамда ижодий фаолликни оширишнинг дидактик инфратузилмасини босқичма-босқич ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
кредит модул тизимида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг мустақил таълим олиш имкониятларини такомиллаштириш модели ўз-ўзини фаоллаштириш ва ривожлантиришнинг интерактив технологияларидан эффектив фойдаланиш ҳамда ўзаро ҳамкорликда ишлаш кўникмаларининг шахсий сифатларга ижобий таʼсирини таҳлилий аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
кредит модул тизимида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг мустақил таълим олиш имкониятларини такомиллаштириш мезонлари таркибий-мазмунли, фаолиятли-мотивацион жараёнларнинг интегратив хусусиятларини мазмунли яхлитлаш ҳамда талабалар фаолиятининг кўп қиррали йўналтирилганлигини ривожлантирувчи таʼлим талабларига барқарор мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кредит-модул тизимида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг мустақил таълим олиш имкониятларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кредит модул тизимида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг мустақил таълим олиш имкониятларини такомиллаштириш самарадорлиги шахсий ва касбий талаблар асосида таълимни мустақиллаштириш, мустақил таълим олиш фаоллигини таʼлимий мақсад параметрларига мувофиқлиги ва зарурлигини асослаш ҳамда касбий салоҳият, субектив позициясини шакллантириш ва ўзини-ўзи ривожлантиришга шароит яратиш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар “Умумий педагогика (педагогик маҳорат)” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сонли буйруғига асосан берилган 232-426-рақамли гувоҳнома). Натижада, кредит-модул тизимида талабалар мустақил таълим олиш имкониятларини такомиллаштиришга шароит яратилган;
кредит модул тизимида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг мустақил таълим олиш имкониятларини такомиллаштириш технологиялари мақсадли-мазмунли, ташкилий-технологик ва баҳоловчи-натижадор компонентлардан иборат ғояларни адаптив яхлитлаш ҳамда ижодий фаолликни оширишнинг дидактик инфратузилмасини босқичма-босқич ривожлантириш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар “Умумий педагогика (педагогик маҳорат)” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сонли буйруғига асосан берилган 232-426-рақамли гувоҳнома). Натижада кредит-модулли ўқитиш тизими шароитида талабанинг мустақил таълим олиш имкониятини такомиллаштириш моделини ишлаб чиқишга шароит яратилган;
кредит модул тизимида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг мустақил таълим олиш имкониятларини такомиллаштириш модели ўз-ўзини фаоллаштириш ва ривожлантиришнинг интерактив технологияларидан эффектив фойдаланиш ҳамда ўзаро ҳамкорликда ишлаш кўникмаларининг шахсий сифатларига ижобий таʼсирини таҳлилий аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Умумий педагогика (педагогик маҳорат)” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сонли буйруғига асосан берилган 232-426 рақамли гувоҳнома). Натижада, талабалар фаолиятининг мавжудлиги, шаклларни танлашга мувофиқлиги мустақил таълим ва талабаларнинг ривожланиш истиқболлари кенгайтирилган;
кредит модул тизимида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг мустақил таълим олиш имкониятларини такомиллаштириш мезонлари таркибий-мазмунли, фаолиятли-мотивацион жараёнларнинг интегратив хусусиятларини мазмунли яхлитлаш ҳамда талабалар фаолиятининг кўп қиррали йўналтирилганлигини ривожлантирувчи таʼлим талабларига барқарор мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Умумий педагогика (педагогик маҳорат)” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сонли буйруғига асосан берилган 232-426 рақамли гувоҳнома). Натижада, кредит-модул тизимида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг мустақил таълим олиш имкониятларини такомиллаштиришга шароит яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish