Sayt test rejimida ishlamoqda

Неъматжонова Юлдуз Ўткиржон қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Халқаро тажрибалар асосида педагогик оилй ўқув юртларида таълим сифати тизимини такомиллаштириш”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.PhD/Ped3405.
Илмий раҳбар: Қосимов Шавкат Уролович, педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Рўзиева Дилноз Исомжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: халқаро тажрибалар асосида педагогика олий ўқув юртларида таʼлим сифати тизимини такомиллаштириш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогика олий ўқув юртларида таълим сифатини ривожлантиришда илғор хорижий тажрибаларни ижодий қўллашнинг услубий имкониятлари (мослашиш, академик муҳитнинг динамик ўзгариши) синергетик (сифатнинг турли жиҳатларини ўзаро тўлдириш), тизимли, компетенциявий, талаба шахсига йўналтирилган таълим ёндашувларининг  мазмуни асосида аниқлаштирилган;
хорижий тажрибалар асосида педагогика олий ўқув юртларида таълим сифатини ривожлантиришнинг асосий шартлари институционал муҳит, талаба шахсига йўналтирилган таълим технологияси ва “талаба марказлилик” тамойилларига ҳамда академик маданият, ҳалоллик, ўз–ўзини баҳолаш, ташқи талаблар ва форматга мувофиқ ўз–ўзини баҳолаш мезонларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
халқаро тажрибалар асосида педагогика олий ўқув юртларида таълим сифатини такомиллаштириш модели халқаро тажрибанинг Европа ва АҚШ ўлчовига ўзаро мослик (cомпатибилитй) ва ўхшашликни (cомпарабилитй) меъёрий тавсифлашни миллий манфаатларга мослаштириш орқали такомиллаштирилган;
педагогика олий оʻқув юртлари талабаларида “Қиёсий педагогика” фанини оʻқитишда таʼлим сифатининг замонавий ёндашувга тааллуқли тушунчаларни сингдириш мақсадида “Буни биласизми?” методи; “Қандай?” иерархик диаграммаси, “СWОТ – таҳлили”, “Тушунчалар таҳлили”, “Консептуал жадвал” каби усулларнинг имкониятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогика олий ўқув юртларида халқаро тажрибалар асосида таʼлим сифатини такомиллаштиришга оид тадқиқот жараёнида эришилган илмий–тадқиқот натижалари асосида:
педагогика олий ўқув юртларида таълим сифатини ривожлантиришда илғор хорижий тажрибаларни ижодий қўллашнинг услубий имкониятлари (мослашиш, академик муҳитнинг динамик ўзгариши) синергетик (сифатнинг турли жиҳатларини ўзаро тўлдириш), тизимли, компетенциявий, талаба шахсига йўналтирилган таълим ёндашувларининг  мазмуни асосида аниқлаштиришга оид тавсиялардан ўқув дастурлари ва дарсликлари мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023–йил 1–майдаги 4/17–1/2–сон маълумотномаси). Натижада, педагогика олий ўқув юртларида таʼлим сифат таъминлашга доир таълим мазмуни бойитилган;
хорижий тажрибалар асосида педагогика олий ўқув юртларида таълим сифатини ривожлантиришнинг асосий шартлари институционал муҳит, талаба шахсига йўналтирилган таълим технологияси ва “талаба марказлилик” тамойилларига ҳамда академик маданият, ҳалоллик, ўз–ўзини баҳолаш, ташқи талаблар ва форматга мувофиқ ўз–ўзини баҳолаш мезонларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришдан Термиз давлат университетида Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+дастури доирасида 2020–2021 йиллар давомида амалга оширилган 574099–EPP–1–2016–1–IT–EPPKA2–CBHE–SP рақамли “Олий таълим соҳасида потенсиални ривожлантириш йўналишидаги PAWER–ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш” мавзусидаги илмий–амалий лойиҳанинг мақсадли кўрсатгичларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023–йил 1–майдаги 4/17–1/2–сон маълумотномаси). Натижада, олий таʼлим сифати кўрсатгичлари мазмунини такомиллаштириш орқали таълим мазмуни бойитилган;
халқаро тажрибалар асосида педагогика олий ўқув юртларида таълим сифатини такомиллаштириш модели халқаро тажрибанинг Европа ва АҚШ ўлчовига ўзаро мослик (cомпатибилитй) ва ўхшашликни (cомпарабилитй) меъёрий тавсифлашни миллий манфаатлар билан такомиллаштиришга оид хулоса ва таклифлардан “Қиёсий пеагогика” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023–йил 1–майдаги 4/17–1/2–сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасалари ўқув дастурларини қиёсий ўрганиш ва илғор тажрибалар асосида такомиллаштиришга эришилган;
педагогика олий оʻқув юртлари талабаларида “Қиёсий педагогика” фанини оʻқитишда таʼлим сифатининг замонавий ёндашувтга тааллуқли тушунчаларни сингдириш мақсадида “Буни биласизми?” методи; “Қандай?” иерархик диаграммаси, “SWOT – таҳлили”, “Тушунчалар таҳлили”, “Консептуал жадвал” каби услларнинг услубий имкониятлари аниқлашга оид амалий таклиф ва хулосалардан “Олий таълим профессор–ўқитувчиларининг масофавий таълим муҳитидаги педагогик компетенсиялари тизимини ривожлантириш” махсус курсини ишлаб чиқишда фойдаланилган(Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023–йил 1–майдаги 4/17–1/2–сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасаларида таʼлим сифати тизимини халқаро тажрибалар асосида такомиллаштиришниннг ўқув–методик таъминоти мазуини бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish