Sayt test rejimida ishlamoqda

Маврулова Нилуфар Абдухалиловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Умумий суғурта соҳасини ривожлантириш йўналишлари», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.DSc/Iqt412.
Илмий маслаҳатчи: Кузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хайдаров Низомиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қўлдошев Қамариддин Мансурович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда умумий суғурта соҳасини ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
иш берувчи томонидан ходимларни бахтсиз ҳодисалардан ва касалликлардан суғурталаш бўйича тузилган суғурта шартномалари асосида суғурта компанияларига йўналтириладиган маблағларни жисмоний шахсларнинг жами даромадидан чегириш асосида солиқ имтиёзини қўллаш таклиф этилган;
суғурта фаолияти классификаторини умумий суғурта соҳасига «Тиббий суғурта» классини киритиш орқали кенгайтириш таклифи ишлаб чиқилган ва тўлов хусусиятларига кўра классификаторнинг 1- ва 2-классларидан фарқланиш жиҳатлари аниқлаштирилган;
суғурта ташкилотларида суғурта рискларини баҳолаш ва бошқариш мақсадида умумий суғурта турларининг тарификатсия тизимини риск гуруҳлари ва рисклар антиселекцияси бўйича шакллантириш орқали суғурта мукофотларининг зарарлилик даражасини камайтириш ҳамда суғурталовчининг РОЕ ва РОА коеффитсиентларини тартибга солиш мумкинлиги асосланган;
жамиятда суғурта маданиятини ва аҳолининг суғурта бозорига бўлган ишончини ошириш, суғурта хизматларини оммалаштириш ва суғурта қопламаларини тўлаш тартибини кенг ёритиш орқали суғуртанинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 0,8 фоизга етказиш таклифи асосланган;
умумий суғурта соҳасига оид молиявий натижаларнинг мамлакат иқтисодий ўсишига таъсирини аниқлаш асосида суғурта мукофотларининг 2027 йилгача прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий суғурта соҳасини ривожлантириш йўналишларини белгилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
иш берувчи томонидан ходимларни бахтсиз ҳодисалардан ва касалликлардан суғурталаш бўйича тузилган суғурта шартномалари асосида суғурта компанияларига йўналтириладиган маблағларни жисмоний шахсларнинг жами даромадидан чегириш асосида солиқ имтиёзини қўллаш бўйича берилган таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 октябрдаги ПҚ-5265-сон «Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғурта соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 22 августдаги 04/23-3-348-сон маълумотномаси). Натижада, 2022 йилнинг 1 январидан 2024 йилнинг 1 январига қадар суғурталанган жисмоний шахсларнинг даромадига солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби жорий этилиб, ушбу имтиёздан фойдаланиш орқали 2022 йилда ўтган даврга нисбатан 31 фоизлик ўсиш билан 107,8 млрд. сўм миқдоридаги суғурта тушумлари таъминланган;
суғурта фаолияти классификаторини умумий суғурта соҳасига «Тиббий суғурта» классини киритиш орқали кенгайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 октябрдаги ПҚ-5265-сон «Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғурта соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори билан тасдиқланган «Йўл харитаси»нинг 1-бандида акс этган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 22 августдаги 04/23-3-348-сон маълумотномаси). Натижада, суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш паспорти тасдиқланиб, «Тиббий суғурта» класси умумий суғурта соҳасининг 18-класси этиб белгиланган ҳамда суғурта бозорида ижтимоий суғурта турларини кенгайтириш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш имконияти яратилган;
суғурта ташкилотларида суғурта рискларини баҳолаш ва бошқариш мақсадида умумий суғурта турларининг тарификатсия тизимини риск гуруҳлари ва рисклар антиселекцияси бўйича шакллантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 октябрдаги ПҚ-5265-сон «Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғурта соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори билан тасдиқланган «Йўл харитаси»нинг 14-бандида акс этган ҳамда суғурталовчиларнинг умумий суғурта соҳаси бўйича тариф сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасининг 2023 йил 27 октябрдаги 59-сон ва «АПЕХ ИНСУРАНCЕ» АЖ суғурта компаниясининг 2023 йил 8 июндаги 1480-сон маълумотномалари). Натижада, умумий суғурта соҳасида тариф сиёсатини ва капитал етарлилигини тартибга солиш имконияти яратилиб, 2022 йилнинг 9 ойлик якунлари бўйича, суғурта компаниясида асосий фаолиятдан 21,7 млрд.сўмлик фойда олишга эришилган;
жамиятда суғурта маданиятини ва аҳолининг суғурта бозорига бўлган ишончини ошириш, суғурта хизматларини оммалаштириш ва суғурта қопламаларини тўлаш тартибини кенг ёритиш орқали суғуртанинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 0,8 фоизга етказиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 октябрдаги ПҚ-5265-сон «Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғурта соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори билан тасдиқланган «Йўл харитаси»нинг 3- ва 6-бандларида акс этган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 22 августдаги 04/23-3-348-сон маълумотномаси). Суғурта маданиятини ошириш мақсадида умумий суғурта соҳасининг транспарентлигини таъминлаш тартиби ишлаб чиқилган ва суғурта даъволарини тартибга солишнинг экотизими яратилган. Натижада, аҳолининг суғурта бозорига бўлган ишончини ошириш орқали 2022 йилда умумий суғурта соҳасида йиғилган суғурта мукофотлари ҳажмининг ўтган даврга нисбатан 36,01 фоизга ортишига эришилган;
умумий суғурта соҳасига оид молиявий натижаларнинг мамлакат иқтисодий ўсишига таъсирини аниқлаш асосида суғурта мукофотларининг 2027 йилгача прогноз қийматлари ва унда аниқланган гипотеза натижаларидан суғурта компанияси фаолиятини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмасининг 2023 йил 27 октябрдаги 59-сон ва «APEX INSURANCE» АЖ суғурта компаниясининг 2023 йил 8 июндаги 1480-сон маълумотномалари). Натижада, суғурта мукофотлари қийматига ЯИМнинг ўзгариши, аҳоли даромадлари таъсирини баҳолаш орқали 2027 йилга келиб умумий суғурта соҳасининг макроиқтисодий барқарорликка таъсири ортиши аниқланган ва аввалги даврга нисбатан 49 фоизга ўсиши прогноз қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish