Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонов Нурбек Нурилло ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Энергия ресурслари ишлатилиши самарадорлигини баҳолаш усуллари ва алгоритмлари”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: (Б2023.4.PhD/Т3143).
Илмий раҳбар: Рахмонов Икромжон Усмонович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Худаяров Музаффар Бурхонович, техника фанлари доктори, профессор; Реймов Камал Мамбеткаримович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: энергия самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари: маҳсулот бирлигига тўғри келадиган энергиянинг солиштирма сарфи, энергия исрофлари ва экологик таъсирни аниқлашнинг усуллари ва алгоритмларини ишлаб чиқиш асосида энергия истеъмоли самарадорлигини баҳолашнинг рақамли тизимини (ЭБРТ) яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
энергия ресурслари истеъмоли самарадорлигини баҳолашнинг рақамли тизими маълумотлари базасини шакллантириш ва уларни қайта ишлаш усули ва алгоритми универсаллик тамойили асосида такомиллаштирилган;
энергия ресурслари истеъмоли самарадорлигини ташкил этувчи факторлар улушини аниқлашнинг математик модели ва алгоритми даврий маълумотларнинг ўзгариш қонуниятини ҳисобга олиб ишлаб чиқилган;
энергия ресурслари истеъмоли самарадорлигини баҳолашда ташкилий техник тадбирларни режалаштириш, танлаш ва қарор қабул қилиш усули ва алгоритми сунъий нейрон тармоқлар асосида такомиллаштирилган;
энергия истеъмоли самарадорлигини баҳолашнинг рақамли тизими маҳсулот бирлигига тўғри келадиган энергиянинг солиштирма сарфи, энергия исрофи ва экологик таъсирни аниқлаш усуллари ва алгоритмлари асосида яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Энергия ресурслари ишлатилиши самарадорлигини баҳолаш усуллари ва алгоритмларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
электр энергиясини таҳлил қилиш, меъёрлаш ва прогнозлаш усуллари ва алгоритмлари “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2-Мисни бойитиш фабрикасида жорий қилинган (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2021 йил 22 ноябрдаги АА-009537 сонли маълумотномаси). Натижада, электр энергия истеъмолини меъёрлаш ва прогнозлаш кўрсаткичларини 5% гача юқори аниқликда аниқлаш ва энергия балансларини қуриш имконини берган;
энергия ресурслари истеъмоли самарадорлигини баҳолашнинг рақамли тизими маълумотлари базасини шакллантириш ва уларни қайта ишлаш усули ва алгоритми “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2-Мисни бойитиш фабрикасида жорий қилинган (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2021 йил 22 ноябрдаги АА-009537 сонли маълумотномаси). Натижада, энергия ресурсларини истеъмол қилиш жараёнлари билан боғлиқ маълумотларнинг алмашиниш тезлигини ҳамда ишончлилигини ошириш имконини берган;
сунъий нейрон тармоқлар асосида ташкилий техник тадбирларни режалаштириш, танлаш ва улар асосида қарор қабул қилиш усули ва алгоритми “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖга жорий қилинган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2023 йил 1 февралдаги №23/01-01-07/48 сонли маълумотномаси). Натижада, таклиф этилган ташкилий техник тадбирларнинг жорий этилиши электр энергияси истеъмолини 3% гача камайтириш имконини берган;
энергия истеъмоли самарадорлигини баҳолашнинг рақамли тизими “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖга жорий қилинган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2023 йил 1 февралдаги №23/01-01-07/48 сонли маълумотномаси). Натижада, рақамли тизимнинг жорий этилиши энергия ресурслари истеъмоли самарадорлигини баҳолаш ва электр энергияси истеъмолини камайтириш ҳисобига 92 882 238 сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish