Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Сайфулло Норматовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʼи номи): «Ўзбекистонда сув ресурсларидан самарали фойдаланишни иқтисодий бошқариш методологиясини такомиллаштириш», 08.00.13 – Менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.3. DSc/Iqt171.
Илмий маслаҳатчи: Эшов Мансур Пўлатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.И.16.02.
Расмий оппонентлар: ЙЎлдошев Нуритдин Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошматов Рустам Хасанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хасанов Тохир Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда сув ресурсларидан самарали фойдаланишни иқтисодий бошқариш методологиясини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳолига марказлашган тизим орқали ичимлик сувини етказиб бериш занжирининг ҳар бир бўгʼинида яратилган қўшилган қийматни мувофиқ тарзда ҳисобга олиш орқали сув ресурсларидан фойдаланиш натижаларини сифат ва миқдор жиҳатдан ифодаланишини таъминловчи иқтисодий ёндашувни жорий этиш асосида сувдан оқилона фойдаланишни бошқариш самарадорлигини ошириш асосланган;
сув ресурсларидан фойдаланишни иқтисодий бошқариш самарадорлигини баҳолаш услубиёти ҳудудларда фойдаланилган сув ҳажмини ЯИМга нисбатан ҳисоблаш ёндошувига кўра “заиф салбий ажратиш” [э>1.2]; “кенгайтирилган уланиш” [э=0.8-1.2]; “заиф ажралиш” [э=0.0-0.8]; кучли ажралиш [э<0] мезонлари асосида такомиллаштирилган;
глобал исиш шароитида сувдан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизми ижтимоий-иқтисодий ривожланишни ҳамда согʼлом атроф-муҳит ва экотизимни таъминлаш учун зарур бўлган сув ресурсларига эҳтиёжни ўзаро мувофиқлаштиришга асосланувчи сув ресурсларини комплекс бошқариш концепцияси асосида такомиллаштирилган;
мамлакатда сувдан фойдаланиш ва сув истеʼмоли ҳисобини юритишда «Смарт Wатер» («Ақлли сув») рақамли технологияларни жорий қилиш асосида сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш таклифи асосланган;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида бошқа омилларнинг ўзгармас сифатида қабул қилиниши шартига асосланган оптимистик сценарий асосида иқтисодиёт соҳаларида фойдаланиладиган сув ҳажмининг 2030 йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда сув ресурсларидан самарали фойдаланишни иқтисодий бошқариш методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
аҳолига марказлашган тизим орқали ичимлик сувини етказиб бериш занжирининг ҳар бир бўгʼинида яратилган қўшилган қийматни мувофиқ тарзда ҳисобга олиш орқали сув ресурсларидан фойдаланиш натижаларини сифат ва миқдор жиҳатдан ифодаланишини таъминловчи иқтисодий ёндашувни жорий этиш асосида сувдан оқилона фойдаланишни бошқариш самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан мамлакат ҳудудларида сув ресурсларидан самарали фойдаланишни ривожлантиришга оид иқтисодий дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 13-сентябрдаги 03/26-2919-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалга оширилиши натижасида «Тошкент сув таъминоти» корхонаси абонентлари учун бир кубометр сув тарифи 950 сўмдан 1700 сўмга (ҚҚСсиз), бюджет ва улгуржи савдо ташкилотлари учун 4000 сўмдан 7000 сўмгача ошириш, аҳоли учун оқова сув хизматлари тарифи 1 кубометр учун 700 сўмдан 850 сўмга (ҚҚСсиз), бюджет ва вилоят ташкилотлари учун 1300 сўмдан 1850 сўмга ошириш орқали сувдан оқилона фойдаланиш бошқариш самарадорлигини ошириш имкони яратилган;
сув ресурсларидан фойдаланишни иқтисодий бошқариш самарадорлигини баҳолаш услубиёти ҳудудларда фойдаланилган сув ҳажмини ЯИМга нисбатан ҳисоблаш ёндошувига кўра “заиф салбий ажратиш” [э>1.2]; “кенгайтирилган уланиш” [э=0.8-1.2]; “заиф ажралиш” [э=0.0-0.8]; кучли ажралиш [э<0] мезонлари асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан мамлакат ҳудудларида сув ресурсларидан самарали фойдаланишни ривожлантиришга оид иқтисодий дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 13-сентябрдаги 03/26-2919-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалга оширилиши натижасида республика тармоқ ва ҳудудларида сувдан фойдаланиш ҳолати баҳоланиб, сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имкони яратилган;
глобал исиш шароитида сувдан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизми ижтимоий-иқтисодий ривожланишни ҳамда согʼлом атроф-муҳит ва экотизимни таъминлаш учун зарур бўлган сув ресурсларига эҳтиёжни ўзаро мувофиқлаштиришга асосланувчи сув ресурсларини комплекс бошқариш концепцияси асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан мамлакат ҳудудларида сув ресурсларидан самарали фойдаланишни ривожлантиришга оид иқтисодий дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 13-сентябрдаги 03/26-2919-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалга оширилиши натижасида республика иқтисодиёти соҳалари бўйича сув ресурсларидан фойдаланиш ҳажми 2022 йилда 43661,6 млн.м3 ни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 15,1 фоизга камайтиришга эришилган;
мамлакатда сувдан фойдаланиш ва сув истеʼмоли ҳисобини юритишда «Смарт Wатер» («Ақлли сув») рақамли технологияларни жорий қилиш асосида сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан мамлакат ҳудудларида сув ресурсларидан самарали фойдаланишни ривожлантиришга оид иқтисодий дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 13-сентябрдаги 03/26-2919-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалга оширилиши натижасида республикадаги томчилатиб сугʼориладиган ер майдонлари ҳажмини 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 12,5 фоизга ошириш имкони яратилган;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида бошқа омилларнинг ўзгармас сифатида қабул қилиниши шартига асосланган оптимистик сценарий асосида иқтисодиёт соҳаларида фойдаланиладиган сув ҳажмининг 2030 йилгача ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан мамлакат ҳудудларида сув ресурсларидан самарали фойдаланишни ривожлантиришга оид иқтисодий дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 13-сентябрдаги 03/26-2919-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалга оширилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясида белгиланган сувдан фойдаланишнинг узоқ истиқболга мўлжалланган параметрларини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish