Sayt test rejimida ishlamoqda

Пардаев Хусниддин Абдимўминовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи):
“Помидор ишлаб чиқариш занжири субектлари ўртасидаги иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш (Самарқанд вилояти мисолида)”, 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Iqt1414
Илмий раҳбар: Ҳасанов Шавкат Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Халқаро қишлоқ хўжалиги университети, PhD.05/15.12.2022.1.155.01.
Расмий оппонентлар: Бобожонов Иҳтиёр, иқтисодиёт фанлари доктори; Мустафақулов Шерзод Игамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
Диссертация ёʻналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади помидор ишлаб чиқариш занжири субектлари ўртасидаги иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
помидор ишлаб чиқариш занжирида истиқболдаги хавф-хатарларни “қисқа”, “ўрта” ва “узоқ” даражали мезонлар асосида баҳолаш бўйича услубий ёндашув таклиф этилган;
помидор ишлаб чиқариш занжирида субектларнинг иқтисодий ҳамкорлигини такомиллаштиришга йўналтирилган давлат томонидан нархларни субсидиялаш механизми орқали рағбатлантириш таклиф қилинган;
деҳқон ва томорқа хўжаликлари учун занжирдаги субектлараро иқтисодий муносабатларни ҳамкорликда бошқаришга қаратилган мувофиқлаштирувчи  марказни ташкил этиш асосланган;
Самарқанд вилояти деҳқон ва томорқа хўжаликларида помидор ишлаб чиқариш ва унинг истеъмоли динамикасининг 2026 йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Помидор ишлаб чиқариш занжири субектлари ўртасидаги иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
помидор ишлаб чиқариш занжирида истиқболдаги хавф-хатарларни “қисқа”, “ўрта” ва “узоқ” даражали мезонлар асосида баҳолаш бўйича услубий ёндашув таклиф этилган ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг 2023 йил 15 мартдаги қабул қилинган услубий қўлланмаси асосида амалиётга жорий этган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 17 ноябрдаги 07/34-05/5902-сон маълумотномаси). Қўлланма қишлоқ хўжалигидаги барча хўжалик юритувчи субектлар учун мўлжалланган бўлиб, помидор ишлаб чиқариш занжирида субектлар ўртасидаги ҳамкорликда юзага келадиган турли рискларни юмшатиш йўлларини ҳамда истиқболда уларни “қисқа”, “ўрта” ва “узоқ” даражали мезонлар асосида бошқариш бўйича кўрсатмалар берилган;
помидор ишлаб чиқариш занжирида субектларнинг иқтисодий ҳамкорлигини такомиллаштиришга йўналтирилган давлат томонидан нархларни субсидиялаш механизми орқали рағбатлантириш таклифи “2023-йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-113-сонли қарорида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 17-ноябрдаги 07/34-05/5902-сон маълумотномаси). Натижада, субектлар билан иқтисодий интеграцияга киришишда ёзма шартноманинг мавжудлиги 2,23 баробар ва ресурс таъминоти билан боғлиқ хусусиятлар 1,13 баробарга оширса, иқтисодий интеграцияга киришиш билан боғлиқ хусусиятлар эса трансаксион харажатларни камайтиришига олиб келган;
деҳқон ва томорқа хўжаликлари учун занжирдаги субектлараро иқтисодий муносабатларни ҳамкорликда бошқаришга қаратилган мувофиқлаштирувчи  марказни ташкил этиш асосланган ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 17 ноябрдаги 07/34-05/5902-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар вилоятнинг Жомбой, Булунғур, Ургут, Тайлоқ, Оқдарё ва Паяриқ туманлари деҳқон ва томорқа хўжаликларида қўлланила бошлаган. Натижаларга кўра, “Деҳқон-истеъмолчи-деҳқон” истиқболли амалий харитасини қўллаш деҳқонлар даромадини 2019 йилда 83,7 минг сўм/сотих ва 2020 йилда эса 79,7 минг сўм/сотихга юқори бўлишини таъминлаган.
деҳқон ва томорқа хўжаликларида помидор ишлаб чиқариш ва унинг истеъмоли динамикасининг 2026 йилгача бўлган прогноз параметрлари бўйича таклифлар Самарқанд вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси томонидан “Помидор ишлаб чиқаришнинг истиқбол режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 17 ноябрдаги 07/34-05/5902-сон маълумотномаси). Прогноз натижаларидан фойдаланиш  2026 йилга бориб деҳқон ва томорқа хўжаликлари томонидан ишлаб чиқариладиган помидор 173,9 минг тонна (ўсиб бориш тренди 1,4%), ушбу маҳсулотга нисбатан истеъмол талаби 50,8 минг тонна (ўсиб бориш тренди 0,75%), маҳсулотни қайта ишлаш корхоналари талаби 12,0 минг тонна (ўсиб бориш тренди 0,76%), экспорт 22,4 минг тонна (камайиб бориш тренди 0,35%) ҳамда бозорини топмаган қолдиқ маҳсулот 14,8 минг тоннага (камайиб бориш тренди 0,65%) тенг бўлиши аниқланиб, қўшимча имкониятларда самарали фойдаланиш йўллари очиб берилишига хизмат қилган.               

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish