Sayt test rejimida ishlamoqda

Носирова Дилноза Собировнанинг
фалсафа доктори (PhD)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инновацион ёндошув асосида талабаларнинг маънавий тафаккурини ривожлантириш (спорт ўйинлари мисолида)”, 13.00.01-Педагогика назарияси.Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3. PhD/Ped 3834. 
Илмий раҳбар: Шомирзаев Махматмурод Хурамович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети,  PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Худайқулов Хол Жумаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Мухаммадиев Комилжон Бурхонович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Этакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талаба ёшлардаги маънавий дунёқарашни ва тафаккурни ривожлантириш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқишдн иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
спорт ўйинлари талаба ёшларнинг маънавиятини юксалтиришнинг когнитив, акмеологик, аксиологик омиллари каби педагогик-психологик жиҳатлари, маънавий идеалнинг роли ва эътиборга моликлигини яхлитлилик тамойили  асосида жисмоний тарбия мураббийлари ҳамда ўқитувчиларида ахлоқий компонентлари таълимий шароитда аниқлаштирилган;
жисмоний тарбия машғулотларини олиб бориш пайтида талаба йигит-қизларнинг маънавиятини юксалтиришнинг блок–модулли интеграциялашган тизимини маънавий шароит ва маънавий идеал билан ўзаро уйғунлигини ноанъанавий ва инновацион кўринишларини бирлаштириш орқали такомиллаштирилган;
талаба ёшлар маънавиятини оширишнинг профилактик технологияси эмпатия кўрсаткичи диагностикаси ижтимоий даъватларни мақуллаб, қувватлаш ҳамда рағбат билдириш билан бирга жисмоний тарбия машғулотлари асносида талабаларнинг маънавияти ареасини кенгайтиришнинг профилактик технологияси такомиллаштирилган;
жисмоний тарбия машғулотларида талабаларнинг маънавий фазилатларни (эмоционал-ҳиссий, интенсив-экспрессив, интегратив компонентлар) ривожлантиришга оид тарбия бериш хусусиятига эга спорт ўйинлари тадбирлари устида лойиҳа яратиш ҳамда унинг натижадорлигини баҳолаш интегратив топшириқларни бажариш методларини қўллашни самарали татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий ёндашиш натижасида  талабаларнинг маънавий дунёсини, онг-тафаккурини ривожлантиришга доир илмий натижалари: 
спорт ўйинлари талаба ёшларнинг маънавиятини юксалтиришнинг когнитив, акмеологик, аксиологик омиллари каби педагогик-психологик жиҳатлари, маънавий идеалнинг роли ва эътиборга моликлигини яхлитлилик тамойили  асосида жисмоний тарбия мураббийлари ҳамда ўқитувчиларида ахлоқий компонентлари таълимий шароитда аниқлаштирилган таклифларидан Термиз давлат университети ва Денов тадбиркорлик ва педагогика институтларининг илмий-тадқиқот ишлари режасининг 2020-2022-йиллар доирасидаги АИФ–2/19–20 “Касбга йўналтириш, қайта тайёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш ўқув ишлаб чиқариш тизимида миллий, анъанавий негизини ҳамда ушбу йўналишда таълим бериш жараёнининг амалий-услубий асосларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023–йил 25–апрелдаги 061/12–1685–сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тавсия ва таклифлар 60112000 – Жисмоний маданият таълим йўналиши талаба ёшларнинг маънавий тафаккурини ривожлантиришга ёрдам берган; 
жисмоний тарбия машғулотларини олиб бориш пайтида талаба йигит-қизларнинг маънавиятини юксалтиришнинг блок–модулли интеграциялашган тизимини маънавий шароит ва маънавий идеал билан ўзаро уйғунлигини ноанъанавий ва инновацион кўринишларини бирлаштириш орқали ҳосил қилишга оид тавсиялардан Термиз давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасининг Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури лойиҳаси доирасида 2019–2022–йилларда бажарилган 574099–ЭПП–1–2019–1–ИТ–ЭППКА2–CБҲЕ–СП рақамли ПАWЕР – “Ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш” мавзусидаги халқаро грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023–йил 25–апрелдаги 061/12–1685–сон маълумотномаси). Натижада, 60112000–Жисмоний маданият таълим йўналишида таҳсил олувчи талабаларга мўлжалланган “Спорт ва ҳаракатли ўйинларни ўқитиш методикаси” деб номланувчи қўлланмада акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 10-майдаги 02/01–01–71–сон маълумотномаси). Инновацион ёндашув замирида талабаларнинг маънавий тафаккурини кенгайтириш, майда гуруҳларда тарбияга оид ишлар натижадорлигини кўпайтириш имконини берган;
талаба ёшлар маънавиятини оширишнинг профилактик технологияси эмпатия кўрсаткичи диагностикаси ижтимоий даъватларни мақуллаб, қувватлаш ҳамда рағбат билдириш билан бирга жисмоний тарбия машғулотлари асносида талабаларнинг маънавияти ареасини кенгайтиришнинг профилактик технологияси такомиллаштирилган тавсиялардан Термиз давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасининг Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури лойиҳаси доирасида   2019–2022–йилларда бажарилган 574099–ЭПП–1–2016–1–ИТ–ЭППКА2–CБҲЕ–СП Олий таълим соҳасида потенциални ривожлантириш йўналишидаги ПАWЕР – Ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш (2019–2022 йй.) мавзусидаги грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 10-майдаги 02/01–01–71–сон маълумотномаси). Натижада, шундай ёндашишлар  талаба йигит-қизлар маънавиятини орттиришнинг сифатиҳамда натижадорлиги таъминлаган;
жисмоний тарбия машғулотларида талабаларнинг маънавий фазилатларни (эмоционал-ҳиссий, интенсив-экспрессив, интегратив компонентлар) ривожлантиришга оид тарбия бериш хусусиятига эга спорт ўйинлари тадбирлари устида лойиҳа яратиш ҳамда унинг натижадорлигини баҳолаш интегратив топшириқларни бажариш методларини қўллашни самарали татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган. тавсиялардан Термиз давлат университети ва Денов тадбиркорлик ва педагогика институтларининг илмий-тадқиқот ишлари режасининг 2019–2020–йиллар доирасидаги АИФ–2/19–20 “Касбга йўналтириш, қайта тайёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш ўқув ишлаб чиқариш тизимида миллий, анъанавий негизини ҳамда ушбу йўналишда таълим бериш жараёнининг амалий–услубий асосларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023–йил 25–апрелдаги 061/12–1685–сон маълумотномаси). Натижада, жисмоний тарбия машғулотлари давомида талабалар маънавиятини ошириш асосида бўлғуси  мутахассис ўқитувчиларда маънавий лимнинг ортишни таъминлаган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish