Sayt test rejimida ishlamoqda

Баратов Дилшод Донияровичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларнинг инновацион муҳандислик фаолиятига тайёрлашда креатив компетентлигини ривожлантириш методикаси (материалшунослик ва конструксион материаллар технологияси фани мисолида)”, 13.00.02.- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ped2842.
       Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университетининг Қарши ирригатсия ва агротехнологиялар институти.
Илмий  раҳбар: Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари  доктори, профессор.
         ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD.03/30.06.2020.Т.111.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш. 
 Расмий оппонентлар: Чоршанбиев Зафар Эсанпулатович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Тўхтаева Зебо Шарифовна, педагогика фанлари  доктори (DSc), профессор.
        Етакчи ташкилот: Термиз муҳандислик-технология институти. 
        Диссертация юналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  талабаларнинг инновацион муҳандислик фаолиятига тайёрлашда креатив компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг  илмий янгилиги: 
техника олий таълим муассасаларида талабаларнинг инновацион муҳандислик фаолиятига тайёрлашда креатив компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари компетентликнинг креатив, махсус, ижтимоий, шахсий, индивидуал турларини,  гностик, рефлексив, коммуникатив компонентларнинг психологик ва акмеологик хусусиятларни тизимлаштириш ҳамда услубий-дидактик таъминотни рақамли-мобиллаштириш асосида таъминланган;
талабаларнинг инновацион муҳандислик фаолиятига тайёрлашда креатив компетентлигини ривожлантиришнинг методик модели ички ва ташқи педагогик шарт-шароитлар мажмуида мақсаддан натижага йўналтирилган компонентларни тизимли, компетентли, фоилятли ёндашувлар ва таркибий-функсионал аспектларини асослаш ҳамда моделлаштиришнинг педегогик аппаратига устуворлик бериш натижасида такомиллаштирилган;
талабаларни инновацион муҳандислик фаолиятига тайёрлашда креатив компетентлигининг мотиватсион-шахсий, оператив-фаолиятли, когнитив-рефлексив компонентларини ривожлантириш методикаси материалшунослик ва конструксион материаллар технологиясини ўқитишнинг академик таълим шаклларини инновацион таълим шаклларига комбинатсиялаш ҳамда  интерфаол таълим методикаларини муҳандислик технологияларига интегратсиялаш  асосида такомиллаштирилган;
техника олий таълим муассасаларида талабаларнинг конструкторлик, яратувчанлик, тадқиқотчилик каби муҳандислик мутахассислигига хос сифатларини ҳамда креатив компетентлигини ривожланганлик даражаларини баҳолаш мезонлари материалшунослик ва конструксион материалларнинг ахборотлаштирлиган таълимий ва кластерли муҳитини ишлаб чиқиш таълим натижаларини умумлаштириш асосида такомиллаштирилган.
 IV. Тадқиқот  натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг инновацион муҳандислик фаолиятига тайёрлашда креатив компетентлигини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
техника олий таълим муассасаларида талабаларнинг инновацион муҳандислик фаолиятига тайёрлашда креатив компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари компетентликнинг креатив, махсус, ижтимоий, шахсий, индивидуал турларини,  гностик, рефлексив, коммуникатив компонентларнинг психологик ва акмеологик хусусиятларни тизимлаштириш ҳамда услубий-дидактик таъминотни рақамли-мобиллаштириш асосида таъминлашга доир таклифлар “Материалшунослик ва конструксион материаллар технологияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2023-йил 10-майдаги 02/01-01-72-сон маълумотномаси).  Натижада мазкур дидактик таъминотдан таълим жараёнида фойдаланиш таълим сифатини ошириш ва талабаларнинг креативлик компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган; 
талабаларнинг инновацион муҳандислик фаолиятига тайёрлашда креатив компетентлигини ривожлантиришнинг методик модели ички ва ташқи педагогик шарт-шароитлар мажмуида мақсаддан натижага йўналтирилган компонентларни тизимли, компетентли, фоилятли ёндашувлар ва таркибий-функсионал аспектларини асослаш ҳамда моделлаштиришнинг педегогик аппаратига устуворлик бериш натижасида такомиллаштиришга доир таклифлар “ТИҚХММИ” МТУ Қарши ирригатсия ва агротехнологиялар институтининг “Талабаларнинг инновацион фаолиятига тайёрлашда креатив компитентлигини ривожлантириш методлари” мавзусидаги илмий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2023-йил 10-майдаги 02/01-01-72-сон маълумотномаси). Натижада мазкур модел талабаларнинг креативлик компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган; 
талабаларни инновацион муҳандислик фаолиятига тайёрлашда креатив компетентлигининг мотиватсион-шахсий, оператив-фаолиятли, когнитив-рефлексив компонентларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш, талабаларнинг конструкторлик, яратувчанлик, тадқиқотчилик каби муҳандислик мутахассислигига хос сифатларини ҳамда креатив компетентлигини ривожланганлик даражаларини баҳолаш мезонларини такомиллаштиришга доир таклифлар ТИҚХММИ” МТУ Қарши ирригатсия ва агротехнологиялар институти, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ва Жиззах политехника институтларида тажриба-синовидан ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2023-йил 
10-майдаги 02/01-01-72-сон маълумотномаси). Натижадан фойдаланиш талабаларнинг креативлик компетентлигини ривожлантиришга ҳамда таълимда ўқув курслар мазмуни, ўқитиш методикаси ва педагогик тажриба-синов ишларининг сифат даражасини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish