Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупов Дилмурод абдурашидовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий ўқув юртларида ядро физикаси бўлимини ўқитиш методикасини инновацион технологиялар асосида такомиллаштириш”, 13.00.02  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Ped4609.
Илмий раҳбар: Маматкаримов Одилжон Охундедайевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.  
Расмий оппонентлар: Кадирова Мунира Расуловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Дадамирзаев Муҳаммаджон Ғуломқодирович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. олий таълимда ядро физикаси бўлимини инновацион технологиялардан фойдаланиб ўқитиш методикасини такомиллаштириш орқали физика йўналиши талабаларида ядровий жараёнларнинг замонавий тасаввурини шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
    физика йўналиши талабалари учун атом ядроси ва элементар зарралар физикасига оид замонавий тасаввурларни инновасион технологияларни қўллаш орқали ҳодисаларни кузатиш, таҳлил қилиш ва мустақил хулосалар чиқариш кўникмаларини  шакллантириш ва ривожлантириш асосида ядро физикаси бўлимини ўқитиш методлари ҳамда воситаларини такомиллаштириш зарурати асосланган;
    ядро физикасини инновасион технологиялар орқали ўқитиш самарадорлигига  эришиш учун мақсадли, ўқув методик ва техникавий жараёнларнинг натижавий компонентларига асосан, талабаларнинг билим, кўникма ва малакалари ўсишини таъминлайдиган, илмий дунёқарашларини ривожланишини амалий таъминлашга йўналтирилган таълим технологияларини дидактик тамойиллар, методлар, воситалар орқали ривожлантириб ўқитиш усуллари такомиллаштирилган;
ядро физикасининг асосий дидактик воситаси сифатида инновацион технологиялар ва ядровий жараёнларни моделлаштириш имконини берувчи хорижий ва рақамли технологияларга (ТечСмитҳ Cамтасиа, МХ Медиа Флаш, АcтивеПресентер, ЭасйҚуиззй, АутоПлай МедиаСтудио, Жава сcрипт) устуворлик бериш орқали янги дидактик таъминотлар яратилган ва замонавий фан ютуқлари уйғунлашган ҳолда ядро физикасини ўқитиш методикаси такомиллаштирилган;
талабаларга ядро физикасини инновацион ўқитиш орқали ядро энергетикасининг физик асослари, энергия манбаларининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги аҳамиятини кўрсатувчи барқарор таъминот, экологик тозалик, ҳавфсизлик, мобиллик, узоқ муддатлилик каби параметрлари аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълимда ядро физикаси бўлимларини ўқитиш методикасини инновацион технологиялар асосида такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида: 
физика йўналиши талабалари учун атом ядроси ва элементар зарралар физикасига оид замонавий тасаввурларни инновасион технологияларни қўллаш орқали ҳодисаларни кузатиш, таҳлил қилиш ва мустақил хулосалар чиқариш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш асосида ядро физикаси бўлимини ўқитиш методлари ҳамда воситаларини такомиллаштириш зарурати асослашга оид маълумотлар “Атом ядроси ва элементар зарралар физикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сон буйруғига асосан берилган 232-442-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, физика ўқитиш методикасида қўлланилган замонавий инновацион компютер технологияларини ядро физикаси бўлимини ўқитишдаги имкониятларини кенгайтиришга шароит яратилган; 
ядро физикасини инновасион технологиялар орқали ўқитиш самарадорлигига  эришиш учун мақсадли, ўқув методик ва техникавий жараёнларнинг натижавий компонентларига асосан, талабаларнинг билим, кўникма ва малакалари ўсишини таъминлайдиган, илмий дунёқарашларини ривожланишини амалий таъминлашга йўналтирилган таълим технологияларини дидактик тамойиллар, методлар, воситалар орқали ривожлантириб ўқитишни такомиллаштиришга оид тавсиялари ОТ-Ф2-75-рақамли “Деформацияланган ўта оғир, трансуран ва ноёб ер элементлари ядролари ротацион ҳолатларининг хусуситятларини тадқиқоти” мавзусидаги лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил                 5-июлдаги 02-07-2504/04-сон далолатномаси). Натижада, ядро физикасини инновасион технологиялар орқали ўқитиш таълим технологияларини дидактик тамойиллари, методлари ва воситаларининг ҳамда  талабаларни билим, кўникма ва малакалари ўсиши, илмий дунёқарашларини ривожланиш самарадорлиги оширилган;
ядро физикасининг асосий дидактик воситаси сифатида инновацион технологиялар ва ядровий жараёнларни моделлаштириш имконини берувчи хорижий ва рақамли технологияларга (ТечСмитҳ Cамтасиа, МХ Медиа Флаш, АcтивеПресентер, ЭасйҚуиззй, АутоПлай МедиаСтудио, Жава сcрипт) устуворлик бериш орқали янги дидактик таъминотлар яратилган ва замонавий фан ютуқлари уйғунлашган ҳолда ядро физикасини ўқитиш методикасини такомиллаштиришга оид тавсиялар “Атом ядроси ва элементар зарралар физикаси” номли ўқув қўлланма ҳамда “Ядро реакциялари” ва “Атом энергетикаси” электрон дарсликлар мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сон буйруғига асосан берилган 232-442-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг илмий дунёқарашлари, касбий коппетенсиялари, ижодий когнитив ривожланишларига шароит яратилган;
талабаларга ядро физикасини инновацион ўқитиш орқали ядро энергетикасининг физик асослари, энергия манбаларининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги аҳамиятини кўрсатувчи  муҳим параметрлари асосида яратилган жадвал маълумотларидан АМ-ПЗ-2019062031-сонли “Ядро энергетикаси”, “Ядро медицинаси ва технологиялари”, “Радиацион медицина ва технологиялари” фанлари бўйича бакалавр ва магистрлар учун мулътимедиали дарсликлар яратиш мавзуидаги лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 5-июлдаги 02-07-2504/04-сон далолатномаси). Натижада, педагогик ва ахборот технологияларининг интеграциясини таъминловчи инновацион дидактик воситалардан фойдаланиш имкони кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish