Sayt test rejimida ishlamoqda

Нарзуллаев Дониёр Шухрат ўглининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида толерантликни ривожлантиришнинг педагогик механизмлари» 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам B.2022.1.PhD/Ped3007.
Илмий раҳбар: Нишонов Махмуд Собиржонович, педагогика фанлари номзоди, доцент 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/05.06.2020.Ped.76.03.   
Расмий оппонентлар: Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, доцент; Юлдашев Икромжон Абдулазизович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот:  Жиззах  давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида педагогик толерантликни ривожлантиришнинг педагогик механизмини такомиллаштиришга доир  таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида педагогик толерантликни ривожланганлик даражасига ташхис қўйиш индикаторлари мотивацион-қадриятли, когнитив-фаолиятли, шахсий-рефлексивликка доир компонентларига устуворлик бериш асосида аниқланган; 
педагогик толерантлик фазилатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш (лойиҳалаш, ижодий вазифа) технологиялари ўқув жараёнида мулоқот тизимини амалга оширишнинг педагогик имкониятлари (маданий диалог, фикрлар хилма-хиллиги) ҳамда толерантликнинг мотивацион-қадриятли, когнитив-информацион, ижтимоий-персептив, аффектив-эмпатия ва хулқ-атворга доир компонентлари уйг;унлигини таъминлаш асосида талабаларда касбий коммуникатив толерентлик ривожланганлик даражасини белгиловчи индикаторлар аниқлаштирилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида педагогик толерантликни ривожлантиришда коммуникатив толерантлик салбий таъсирларни бартараф этишдаги асосий таркибий қисм эканлигини толерантлик тамойилининг педагогик компонентлари (эзгуликка етакловчи, ривожлантирувчи, барқарорлаштирувчи) ва элементлари (миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик, маданий диалог) ўртасидаги ўзаро таъсирнинг миллий маданият билан бегона маданият ўртасидаги ўхшашлик ва фарқларни аниқлаштириш орқали, алгоритмик ахборот алмашиниш фаолиятига босқичма-босқич йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
шахс фаолиятига йўналтирилган ёндашув асосида бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчисида педагогик толерантликни ривожлантиришнинг функсионал модели замонавий этнопедагогиканинг ўзига хос шакли (ўзгалар фикрини ҳурмат қилиш, бошқаларга нисбатан тоқатли бўлиш, прагматик тарзда ҳаракат қилиш, касбий позицияга эга бўлиш), ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятлари ва жисмоний қобилиятларини ҳисобга олиш, таʼлимнинг мақсадли-мазмунли компонентлигини ўзаро интеграциялаш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида педагогик толерантликни ривожлантириш механизмини такомиллаштиеиш бўйича олинган илмий натижалари асосида: 
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида педагогик толерантликни ривожланганлик даражасини белгиловчи индикаторлар лойиҳалашнинг мақсадга йўналганлик, фрагментация, интеграция каби мезонларини этнопедагогиканинг трансляция, коммуникация, трансформация белгиларини ўзида акс эттирувчи “ижтимоийкод” ва “маданий диалог”ни жисмоний тарбиянинг этник ўзига хослиги сифатида ифода этиш асосида аниқлаштирилган. Лойиҳалаш технологиясини индивидуал иш услуби ва мустақил ишларни бажаришда шахсга, фаолиятга йўналтирилган, тизимли, ҳамкорликдаги таʼлимни ташкил этишга доир ёндашувларни дарс ва тўгарак машғулотларига прагматик татбиқ этиш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларидан “Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” фанидан яратилган дарслик ва ўқув қўлланмаларни модернизациялаш жараёнида фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2023-йил 31-мартдаги 01/11-02/0-204-сон маълумотномаси). Натижада, жисмоний тарбия назарияси ва методикасини ўқитиш жараёнига шахсга йўналтитилган ёндашувни жорий этиш орқали талабаларда педагогик толерантликни ривожлантиришга хизмат қилган;  
“педагогик толерантлик” категориясининг инсонпарварлик, адолат, ҳамкорлик, саҳоват сингари гуманистик хусусиятлари миллий ва умуминсоний манфаатларни мувофиқлаштирувчи, бирлаштирувчи, муросага келтирувчи, барқарорлаштирувчи функсиялари воситасида талабаларда педагогик толерантликни ривожлантиришнинг тизимли-функионал модели ва педагогик механизми такомиллаштириш ва уларда  педагогик толерантликни ривожланганлик даражасини белгиловчи индикаторлар, бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиси профессиограммаси (касбий қиёфаси) ишлаб чиқишга доир таклиф-тавсиялар, хулосалар ва илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Болалар ва биз” дастурларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва сенарийларини тайёлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 14-мартдаги 04-36-405-сон маълумотномаси). Натижада турли миллатлар ва маданиятлар ўртасида толерантлик тамойилининг педагогик жиҳатларини янада очиб берилишига хизмат қилган;
рефлексивлик, масʼулият ҳисси, мослашувчанлик, ўз-ўзига ишонч, эмпатия каби толерантликнинг кўрсаткичларини когнитив, ҳиссий-эмоционал, хулқ-атворга доир компонентларини  инобатга олиш бўйича бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида педагогик толерантликни ривожлантиришнинг тизимли-функсионал моделини такомиллаштитишга оид таклифлар ПЗ-2017927124-рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни  ивожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2023-йил 31-мартдаги 01/11-02/0-204-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида педагогик толерантликни ривожлантиришнинг тизимли-амалий моделини такомиллаштиришга эришилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини миллий ҳаракатли ва спорт ўйинлари воситасида миллий маданият билан бошқа мамлакат маданиятлари ўртасидаги ўхшашлик ва фарқларни аниқлаш, этнопедагогик материаллар асосида талабаларда педагогик толерантликни ривожлантиришнинг механизмини такомиллаштириш, турли маданият вакилига муносабатни тавсифловчи топшириқлар, машқлар, диалогик муносабат ва коммуникатив хатти-ҳаракатларни ифода этувчи вазиятларни коммуникатив педагогик толерантлик тизими билан ички интеграциясини ҳисобга олишга доир таклиф ва тавсиялардан ПЗ-20170930223-рақамли “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш” номли лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022-йил 7-декабрдаги 02/07-3942/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда педагогик толерантликни ривожлантиришга доир этнопедагогик тавсифдаги ўқув материаллари орқали жисмоний тарбия ўқитиш жараёнлари самарадорлиги оширишга ва ташкилий, фаолиятга доир ва натижавийлик босқичларининг қайта алоқага киришув даражасини ҳисобга олиш асосида талабаларда педагогик толерантликни ривожлантириш жараёнларига шахсга йўналтитилган ёндашувни татбиқ этиш механизмлари такомиллаштитлган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish