Sayt test rejimida ishlamoqda

Жураев Воҳиджон Муҳаммедовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Спортчининг даъвогарлик даражаси – фаолият самарадорлигини таъминлашнинг психологик омили сифатида», 19.00.01–Психология тарихи ва назарияси. Умумий психология. Шахс психологияси.  (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/P324.
Илмий раҳбар: Мелибаева Рузахон Насировна, психология фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Комолиддин Ботирович, психология фанлари доктори, профессор; Расулов Абдумўмин Ибрагимович, психология фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: спортчиларнинг даъвогарлик даражаси фаолият самарадорлигини таъминлашидаги етакчи омилларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
индивидуал ва жамоавий спорт турида шахс фаолиятига кўра масъулиятлилик билан тиришқоқлик сифатларининг ўзаро интеркорреляцияси спорт юкламалари ва кўрсатмаларини оператив бажаришини таъминлаши ҳисобида мусобақаларда жанговорлиги, шижоаткорлиги ва  чидамлилигини кучайтириши туфайли спортчининг даъвогарлик даражасини меъёрий ифодаланишида дифференциал фарқларнинг мавжудлиги далилланган;
спортчининг даъвогарлиги компонентлари билиш мотивларининг ўз-ўзини камол топтириш, қувватни сафабар эта олганликни эришганлик эҳтиёжи, натижаларни кутилганлик даражаси курашиш ва рағбатлантириш эҳтиёжига боғлиқлиги туфайли спорт мотивациясини шаклланганлигига тўғри пропорционал эканлиги асосланган; 
даъвогарлик даражаси юқори бўлган спортчиларнинг фаолиятида натижага эришиш билан рағбатлантириш эҳтиёжларини кучайиши ўзига адекват баҳони ҳамда матонатлик сифатини ривожланишига олиб келганлиги сабабли шахсда даъвогарлик даражасининг мотивли компонентини устуворлиги исботланган;
халқаро спорт мусобақалари ғолиблари ва иштирокчиларининг даъвогарлик даражалари факторизациясига кўра спортчиларнинг  эришадиган ютуқларини бойитувчи, уларнинг юқори натижаларга эришиши спортдаги маълум қонунларни ўз ичига олганлиги, ўзини камол топтиришга интилиши, шахсий фазилатларни эгаллашини таъминловчи, талабгорнинг мусобақаларга тайёргарлик кўриши ва иштирокида натижаларга ва ўзига нисбатан муносабатни шакллантиришни шартловчи мезонларни устуворлиги туфайли “спортчиларнинг даъвогарлик даражасини оптималлигини шартловчи иродавий сифатлар ва фаолият мотивлари”, “спортчиларнинг даъвогарлик даражасини стимулловчи фаолият мотивлари”, “спортчининг фаолият натижалари ва ўзига муносабатини шаклланганлиги даъвогарлик даражасини кафолотловчиси” каби омилларнинг тартибли тузилмасини тавсифлаш мумкинлиги исботланган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Спортчининг даъвогарлик даражаси-фаолият самарадорлигини таъминлашнинг психологик омилларига оид муаммони тадқиқ этиш асосида:
индивидуал ва жамоавий спорт турида шахс фаолиятига кўра масъулиятлилик билан тиришқоқлик сифатларининг ўзаро интеркорреляцияси спорт юкламалари ва кўрсатмаларини оператив бажаришини таъминлаши ҳисобида мусобақаларда жанговорлиги, шижоаткорлиги ва  чидамлилигини кучайтириши туфайли спортчининг даъвогарлик даражасини меъёрий ифодаланишида дифференциал фарқларнинг мавжудлиги далилланган илмий таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 4 сентябрдаги ПМ-61-сонли буйруғи билан «Спорт  психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПМ-61-а сон маълумотномаси). Натижада индивидуал ва жамоавий спорт тури билан шуғулланувчи спорчиларнинг даъвогарлик даражаларига кўра шахслилик сифатлари билан спорт юкламалари ва кўрсатмалари орасидаги интеркорреляцияни эмперик жиҳатдан ёритиш имкони кенгайтирилган;
спортчининг даъвогарлиги компонентлари билиш мотивларининг ўз-ўзини камол топтириш, қувватни сафабар эта олганликни эришганлик эҳтиёжи, натижаларни кутилганлик даражаси курашиш ва рағбатлантириш эҳтиёжига боғлиқлиги туфайли спорт мотивациясини шаклланганлигига тўғри пропорционал эканлиги асосланганлигига доир илмий натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 4 сентябрдаги ПМ-61-сонли буйруғи билан «Онтогенез  психологияси. Педагогик психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПМ-61-а сон маълумотномаси). Натижада юқори даъвогралик даражасидаги спортчиларнинг жисмоний ва руҳий зўриқишларда иродавий хусусиятига асосланиб, мусобақаларда қувватни сафарбар этиш имкониятини далиллашга эришилган;
даъвогарлик даражаси юқори бўлган спортчиларнинг фаолиятида натижага эришиш билан рағбатлантириш эҳтиёжларини кучайиши ўзига адекват баҳони ҳамда матонатлилик сифатини ривожланишига олиб келганлиги сабабли шахсда даъвогарлик даражасининг мотивли компонентни устуворлиги исботланганлигига доир илмий натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 4 сентябрдаги ПМ-61-сонли буйруғи билан «Спорт  психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПМ-61-а сон маълумотномаси). Натижада спортчилар даъвогралик даражасининг спорт фаолияти мотивлари, иродавий сифатларни ва ўзини-ўзи баҳолаш хусусиятларига боғлиқликни шартловчи омилларни эмперик тадқиқ этиш имкони кенгайтирилган;
халқаро спорт мусобақалари ғолиблари ва иштирокчиларининг даъвогарлик даражалари факторизациясига кўра спортчиларнинг эришадиган ютуқларини бойитувчи, уларнинг юқори натижаларга эришиши спортдаги маълум қонунларни ўз ичига олганлиги, ўзини камол топтиришга интилиши, шахсий фазилатларни эгаллашини таъминловчи, талабгорнинг мусобақаларга тайёргарлик кўриши ва иштирокида натижаларга ва ўзига нисбатан муносабатни шакллантиришни шартловчи мезонларни устуворлиги туфайли “спортчиларнинг даъвогарлик даражасини оптималлигини шартловчи иродавий сифатлар ва фаолият мотивлари”, “спортчиларнинг даъвогарлик даражасини стимулловчи фаолият мотивлари”, “спортчининг фаолият натижалари ва ўзига муносабатини шаклланганлиги даъвогарлик даражасини кафолотловчиси” каби омилларнинг тартибли тузилмасини тавсифлаш мумкинлиги исботланганлигига доир илмий янгиликлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 4 сентябрдаги ПМ-61-сонли буйруғи билан «Консултатив психология. Психокоррексия» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПМ-61-а сон маълумотномаси). Натижада факторли таҳлил ёрдамида халқаро спорт мусобақалари ғолиблари ва иштирокчиларининг ютуқларини таъминловчи даъвогарлик даражалари билан боғлиқ етакчи психологик омилларни аниқлаш самарадорлиги ошган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish