Sayt test rejimida ishlamoqda

Сапаева Барно Шаназаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз тилини ўқитишда “Темурбеклар мактаби” ўқувчиларининг коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Ped 4181.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Илмий раҳбар: Алимардонов Зохид Шукуруллаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жўраевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Жуманазаров Умид Умирзакович, педагогика фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тилини ўқитишда “Темурбеклар мактаби” ўқувчиларида коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш бўйиша тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз тилини ўқитишда “Темурбеклар мактаби” ўқувчиларининг коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш имкониятлари жараёнга обектив таъсир кўрсатадиган педагогик омилларнинг интегратив хусусиятларини таълим мақсадларига мос яхлитлаш ҳамда самарали мулоқот маданиятига риоя қилиш, фикрни аниқ ифодалаш, нутқий саводхонликни ривожлантириш ва интеллектуал-иродавий ва эмоционал-когнитив элементлар идиентивлигини фронтал аниқлаш асосида такомиллаштирилган; 
инглиз тилини ўқитишда “Темурбеклар мактаби” ўқувчиларининг коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш технологиялари ташкилий-педагогик шарт-шароитларни изчил ривожлантиришга қаратилган вербал мулоқот натижадорлигини таъминлаш ҳамда касбий омилларнинг ўзаро интеграциялашув жараёнларига рефлексив-технологик таъсирини диагностика қилишга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
инглиз тилини ўқитишда “Темурбеклар мактаби” ўқувчиларининг коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш жараёни тасвирли, намойишли, интерфейсли интегратив-ижодий топшириқларни киритиш ва интерфаол моделлаштириш имкониятларини реал аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
инглиз тилини ўқитишда “Темурбеклар мактаби” ўқувчиларининг коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш даражасини қиёсий баҳолаш мезонлари дидактик жараён мазмунини диагностик технологиялар индикаторларини ҳисобга олиш таъсирчанлигини кенгайтириш ҳамда ўз-ўзини ривожлантириш мотивациясини барқарор шакллантириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тилини ўқитишда “Темурбеклар мактаби” ўқувчиларининг коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш бўйиша илмий тадқиқот натижалари асосида:
инглиз тилини ўқитишда “Темурбеклар мактаби” ўқувчиларининг коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш имкониятлари жараёнга обектив таъсир кўрсатадиган педагогик омилларнинг интегратив хусусиятларини таълим мақсадларига мос яхлитлаш ҳамда самарали мулоқот маданиятига риоя қилиш, фикрни аниқ ифодалаш, нутқий саводхонликни ривожлантириш ва интеллектуал-иродавий ва эмоционал-когнитив элементлар идиентивлигини фронтал аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 20-сентябрдаги 02-07-4125/04 рақамли далолатномаси). Натижада таълим жараёнида ўқувчиларнинг коммуникатив компетенсиясига қўйиладиган умумий компетенсиялари компонентлари ривожлантиришга шароит яратилган;
инглиз тилини ўқитишда “Темурбеклар мактаби” ўқувчиларининг коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш технологиялари ташкилий-педагогик шарт-шароитларни изчил ривожлантиришга қаратилган вербал мулоқот натижадорлигини таъминлаш ҳамда касбий омилларнинг ўзаро интеграциялашув жараёнларига рефлексив-технологик таъсирини диагностика қилишга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 20-сентябрдаги 02-07-4125/04 рақамли далолатномаси). Натижада ўқув жараёнида ўқувчиларга инглиз тилини ўқитиш орқали коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришнинг амалдаги механизми такомиллаштиришга шароит яратилган;
инглиз тилини ўқитишда “Темурбеклар мактаби” ўқувчиларининг коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш жараёни тасвирли, намойишли, интерфейсли интегратив-ижодий топшириқларни киритиш ва интерфаол моделлаштириш имкониятларини реал аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. Натижада ўқувчиларда коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш даражалари (юқори, ўрта, қуйи) сифат кўрсатгичлари ва баҳолаш мезонларини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган;
инглиз тилини ўқитишда “Темурбеклар мактаби” ўқувчиларининг коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш даражасини қиёсий баҳолаш мезонлари дидактик жараён мазмунини диагностик технологиялар индикаторларини ҳисобга олиш таъсирчанлигини кенгайтириш ҳамда ўз-ўзини ривожлантириш мотивациясини барқарор шакллантириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 20-сентябрдаги 02-07-4125/04 рақамли далолатномаси). Натижада инглиз тили дарсларида коммуникатив компетентлиликнинг компонентларини ривожлантириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish