Sayt test rejimida ishlamoqda

Жолдасбаев Парахат Муратбаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Академик Жуманазар Базарбаевнинг педагогик фаолиятида таълим-тарбия асослари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Ped1526.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Пазилов Арзи Кенжебаевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01. 
Расмий оппонентлар: Ботирова Шаҳло Исамиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Тилегенов Асқарбай Толегенович, педагогика фанлари номзоди, проффессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жуманазар Базарбаевнинг ижтимоий-педагогик фаолияти ва таълим-тарбивий қарашларидан таълим жараёнида самарали фойдаланиш имкониятларини асослаш ҳамда миллий тарбия жараёнига татбиқ этишга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
академик Жуманазар Базарбаевнинг ижтимоий-педагогик фаолият консепсияси олимнинг педагогик қарашларини ретроспектив таҳлил методи ёрдамида ўрганиш, таълим ва тарбия яхлитлиги ва узвийлигини  англаш  билан  боғлиқ  педагогик  амалиётга  йўналтирилган пансўфийлик (донолик, оқиллик) ғоясининг мазмунини педагогик аспектда таълимий ёртишнинг амалий механизмларини ишлаб чиқиш асосида аниқлаштирилган;
академик Жуманазар Базарбаев илмий асарларининг педагогик аҳамияти олимнинг миллий педагогика назарий масалаларининг ечимини ривожлантиришга доир илмий-педагогик қарашлари, тарбия турлари ва унинг қонуниятлари ҳамда тамоийилларини педагогик амалиётга эвристик фаолиятни ташкил этишнинг замонавий когнитив технологиялари орқали очиб берилган;
академик Жуманазар Базарбаев асарларидаги педагогик қарашларнинг дидактик моҳияти илм-фан ва одоб диалектикаси, илм эгаллаш ва илмий тадқиқотлар билан шуғулланиш консепсиясига оид қарашларининг субъэктивлик, шахсий муваффақиятга эришиш, яхлитлик тамойиллари, ўз-ўзини намоён этиш каби мезонларининг  шахсга йўналтирилган таълим парадигмаларига мувофиқлиги ҳамда уларнинг  ижтимоий онгни ривожлантириш билан бевосита  боғлиқ  эканлигини далиллаш асосда очиб берилган;
талабаларнинг ватанпарварлик компетенцияларни ривожлантиришнинг  концептуал-мазмунли модели академик Жуманазар Базарбаевнинг педагогик қарашларидан,  фикрларидан замонавий  таълим-тарбия  жараёнларида  фойдаланиш механизмларини витаген таълим технологиялари воситасида ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Академик Жуманазар Базарбаевнинг педагогик фаолияти ва таълим-тарбиявий асослари бўйича тадқиқот натижалари асосида: 
олимнинг педагогик қарашларини ретроспектив таҳлил методи ёрдамида ўрганиш, таълим ва тарбия яхлитлиги ва узвийлигини  англаш  билан  боғлиқ  педагогик  амалиётга  йўналтирилган – пансўфийлик (донолик, оқиллик) ғоясининг мазмунини педагогик аспектда таълимий ёртишнинг амалий механизмларини ишлаб чиқиш асосида аниқлаштирилган академик Жуманазар Базарбаевнинг ижтимоий-педагогик фаолият консепсияси бўйича хулосалардан 60110100 – Педагогика ва психология таълим йўналиши талабалари учун «Академик Жуманазар Базарбаевнинг педагогик хизмати ва таълим-тарбиявий қарашлари» номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ỳрта махсус таълим вазирининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сон буйруғи). Натижада, «Академик Жуманазар Базарбаевнинг педагогик хизмати ва таълим-тарбиявий қарашлари» курсини ўқитишда унинг тарбиявий ва дидактик қарашларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
олимнинг миллий педагогика назарий масалаларининг ечимини ривожлантиришга доир илмий-педагогик қарашлари, тарбия турлари ва унинг қонуниятлари ҳамда тамоийилларини педагогик амалиётга эвристик фаолиятни ташкил этишнинг замонавий когнитив технологиялари орқали таҳлил қилиш асосида ёритиб берилган академик Жуманазар Базарбаев илмий асарларининг педагогик аҳамияти борасидаги мулоҳазалардан Озбекистон республикаси Фанлар академияси Қпрақалпогистон булими Қорақалпоқ гуманитар фанларилмий тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф1-005-рақамли «Қорақалпоқ фолъклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш» (2017-2020 йй.) фундаментал лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023 йил 1 январдаги 2/1-сон маълумотномаси). Натижада, Жуманазар Базарбаевнинг таълим-тарбиявий ғояларини туркумлаштиришга хизмат қилган.
илм-фан ва одоб диалектикаси, илм эгаллаш ва илмий тадқиқотлар билан шуғулланиш консепсиясига оид қарашларининг субъэктивлик, шахсий муваффақиятга эришиш, яхлитлик тамойиллари, ўз-ўзини намоён этиш каби мезонларининг  шахсга йўналтирилган таълим парадигмаларига мувофиқлиги ҳамда уларнинг  ижтимоий онгни ривожлантириш билан бевосита  боғлиқ  эканлигини далиллаш асосда очиб берилган академик Жуманазар Базарбаев асарларидаги педагогик қарашларнинг дидактик моҳияти, академик Жуманазар Базарбаевнинг педагогик қарашларидан,  фикрларидан замонавий  таълим-тарбия  жараёнларида  фойдаланиш механизмларини витаген таълим технологиялари воситасида ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган талабаларнинг ватанпарварлик компетенцияларни ривожлантиришнинг  концептуал-мазмунли моделига доир таклиф ва тавсиялардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари  илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2017-2020 йилларда бажарилган ФЗ-2016-0908165532 ракамли «Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қойдаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси» номли фундаментал лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари  илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023 йил 12 январдаги 10-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ижтимоий, педагогик компетенлиги тажрибалардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish