Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайдаров Козимбек Абдихакимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
         Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак офицерларда фуқаролик компетенсиясини ривожлантириш технологияси”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4419. 
Илмий раҳбар: Медетова Раушан Мамадияровна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаниязов Сардов Умарович, педагогика фанлари доктори, доцент, Акрамова Шахноза Аброровна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий ҳарбий таълим муассасаларининг бўлажак офицерларида фуқаролик компетенсиясини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак офицерларида фуқаролик компетенсиясини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари таълим жараёнида ўқув-билиш фаолиятини ташкил этишнинг мотивацион ва когнитив-фаолиятли жараёнларини олий ҳарбий таълим муассасаларида тарбиявий ишлар методикаси билан горизонтал ва вертикал интеграциялаш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак офицерларда фуқаролик компетенсиясини ривожлантириш технологияси глобаллашув шароитида ватанпарварлик тарбияси тамойиллари (илмийлик, тарихийлик, узвийлик, фаоллик, ворисийлик) ҳамда усулларини (ишонтириш, машқ қилдириш, кузатиш ва таҳлил, рағбатлантириш) фуқаролик маданиятининг педагогик мазмунига гуманитар фанларни ўқитиш методикасини ривожлантириш орқали сингдириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак офицерларда фуқаролик компетенсиясини ривожлантиришнинг педагогик модели курсантларни фаол фуқаролик руҳида тарбиялаш консептини узлюксиз маънавий тарбия консепсияси мазмунига мувофиқ ишлаб чиқиш ҳамда фуқаролик ва глобаллашув тушунчалари ўртасидаги алоқадорликни корреляцион усул орқали аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
фуқаролик компетенсиясини ривожлантириш бўйича педагогик талабларнинг бўлажак офицерлар сиёсий маданиятини ривожлантириш технологияларини илмий тадқиқот методологиясининг дидактик моделлаштириш усули воситасида такомиллаштириш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак офицерларда фуқаролик компетенсиясини ривожлантириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
таълим жараёнида ўқув-билиш фаолиятини ташкил этишнинг мотивацион ва когнитив-фаолиятли жараёнларини олий ҳарбий таълим муассасаларида тарбиявий ишлар методикаси билан горизонтал ва вертикал интеграциялаш асосида аниқлаштирилган бўлажак офицерларида фуқаролик компетенсиясини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларига оид таклиф ва тавсиялар Мудофаа вазирлиги тизимидаги олий ҳарбий таълим муассасалари учун тайёрланган “Курсантнинг ор-номус кодекси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2019 йил 14 декабрдаги 1210-сонли гувоҳномаси). Натижада, олий ҳарбий таълим муассасаларининг бўлажак офицерларида фуқаролик компетенсиясини ривожлантиришнинг мавжуд ҳолатини педагогик таҳлил қилиш имконияти яратилган;
глобаллашув шароитида ватанпарварлик тарбияси тамойиллари (илмийлик, тарихийлик, узвийлик, фаоллик, ворисийлик) ҳамда усулларини (ишонтириш, машқ қилдириш, кузатиш ва таҳлил, рағбатлантириш) фуқаролик маданиятининг педагогик мазмунига гуманитар фанларни ўқитиш методикасини ривожлантириш орқали сингдириш асосида такомиллаштирилган бўлажак офицерларда фуқаролик компетенсиясини ривожлантириш технологияси бўйича Ўзбекистон Республикаси Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти “Махсус илмий-техник дастурларнинг “Танкист” ва “Зенит” тушунчалари бўйича илмий-тадқиқот ишлари номли лойиҳаларни бажаришда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти 230-сонли 2023 йил 28-январдаги маълумотномаси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2023 йил 31 январдаги 10/205-сонли гувоҳномаси). Натижада, олий ҳарбий таълим муассасаларининг бўлажак офицерларида фуқаролик компетенсиясини ривожлантириш жараёнининг педагогик моделини такомиллаштириш учун шароитлар яратилган;
курсантларни фаол фуқаролик руҳида тарбиялаш консептини узлюксиз маънавий тарбия консепсияси мазмунига мувофиқ ишлаб чиқиш ҳамда фуқаролик ва глобаллашув тушунчалари ўртасидаги алоқадорликни корреляцион усул орқали аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган бўлажак офицерларда фуқаролик компетенсиясини ривожлантиришнинг педагогик модели бўйича тавсиялар “Разведка мутахассисларини тайёрлашда учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш” номли дарслик мазмунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси олий авиация билим юрти 2022 йил 12 ноябрдаги 9120-сонли сертификати). Натижада, олий ҳарбий таълим муассасаларининг бўлажак офицерлари ўртасида фуқаролик компетенсиясини ривожлантириш учун педагогик шароитларни яхшилаш имконияти амалга оширилган;
фуқаролик компетенсиясини ривожлантириш бўйича педагогик талабларнинг бўлажак офицерлар сиёсий маданиятини ривожлантириш технологияларини дидактик моделлаштириш усули воситасида такомиллаштириш зарурати бўйича тавсиялардан “Ҳарбий педагогика ва психология” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2022 йил 12 ноябрдаги 521/13-сонли сертификати ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2023 йил 31 январдаги 10/205/1-сонли гувоҳномаси). Натижада, бўлажак офицерларда фуқаролик компетенсиясини ривожлантиришнинг мавжуд ҳолатини педагогик таҳлил этиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish