Sayt test rejimida ishlamoqda

Мавлонова Кларахон Махмутовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Она тили дарсларида матн тузилишини ўргатиш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Ped246.
Илмий маслаҳатчи: Ниёзметова Роза Хасановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc. 03/30.12.2019.Fil.19.01(бир марталик кенгаш).
Расмий оппонентлар: Юсупова Шоҳидахон Жалололиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Худойберганова Дурдона Сиддиқовна, филология фанлари доктори, профессор; Ахмедова Малохат Эргашевна, педагогика фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларининг она тили дарсларида ўқувчиларга матннинг ташкилий-техник ҳамда мазмуний-мантиқий тузилишини ўргатиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг  илмий янгилиги:
матн яратиш методикаси билан боғлиқ асосий ёндашув ва принциплар матн тузилишининг ўзига хослиги нуқтайи назаридан: таълим жараёнини фарқли, функсионал-семантик, модулли, прагматик, лингвистик, интегратив ёндашув асосида ташкил этиш; билимларни мустаҳкамлаш, кўникмаларни ҳосил қилишда танқидий тафаккурни ўстиришга қаратилган ёндашувни қўллаш; машқлар тизимини коммуникатив, ижодий ва компетенсиявий ёндашувлар асосида ишлаб чиқишга йўналтириш орқали такомиллаштирилган;
она тили дарсларида матн тузилишини ўргатишга оид назарий маълумот: таъриф, тавсиф, тасниф фарқланиб, ўқувчиларда матний компетенсияни шакллантиришга қаратилган жорий-тактик, стратегик ва вариатив қоидалар когнитив-прагматик жиҳатларга кўра такомиллаштирилган; 
матн тузилиши билан боғлиқ компонентлар доирасида 5–9-синфлар учун матн тузилишига доир таълим жараёни ҳамда ушбу жараёнда қўлланувчи конструксиялаш-синтезлаш, адаптив, ноадаптив, эвристик ва алгоритм шаклидаги машқлар 4К ёндашуви: критик, креатив фикрлаш, коммуникативлик ва коллаборация асосида ишлаб чиқилган;
6–7-синф “Она тили” дарсликлари мазмуни матннинг функсионал-семантик турлари: ривоя-матн, тасвир-матн, муҳокама-матннинг композицион қурилишига хос дидактик материаллар билан бойитилиб, 5–9-синфлар учун матн тузилишини ўргатишга оид “Қисмдан бутунгача”, “Мен муҳаррирман”, “Тасвир ва матн”, “Чизмани тавсифла”, “Таққослаймиз, фарқлаймиз”, “Таҳрир ва таҳлил” каби инновациялар асосида матн тузилишини спиралсимон ўргатиш методикаси такомиллаштирилган;
она тили таълими учун матн қисмини мураккаб синтактик бутунлик, абзас йоки матн қисми деб аташ; матн қисмларининг олмошли, боғловчили, кўмакчили, юкламали, модал сўзли боғланиши каби лингвистик асослар таълим назарияси ва амалиёти принципи асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Она тили дарсларида матн тузилишини ўргатиш методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
матн яратиш методикаси билан боғлиқ асосий ёндашув ва тамойиллар, матн тузилиши билан боғлиқ компонентлар доирасида 5–9-синфлар учун матн тузилишига доир билим, кўникма ва малакаларга асосланган мавзулар мундарижаси, амалий машқлар; матн тузиш ва хатолар устида ишлаш; тузилган матнни таҳрир қилиш машқлари ҳамда инновацион иш турларидан Республика таълим маркази фаолиятида УНИСЕФ билан ҳамкорликда тайёрланган она тили фанини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023-йил 23-мартдаги 01/11-01/6-168-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим фанидан тайёрланган Миллий ўқув дастурининг ўқувчилар лингвистик ҳамда ёзма нутқ компетенсиясига қўйилган малака талаблар қисми такомиллаштирилган;
матн тузилишига оид назарий қоидалар, машқ ва топшириқлар, иш турларига оид тавсиялар асосида 6-синф “Она тили”; 7-синф “Она тили” дарсликларини яратишда, хусусан, матн билан ишлаш, матн яратиш ва таҳрир қилишга оид ўқув топшириқларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023-йил 23-мартдаги 01/11-01/6-172-сон маълумотномаси). Натижада она тили фани дарсликлари мазмунининг матн тузиш билан боғлиқ билим бериш, кўникма ва малакаларни шакллантириш, ўқувчиларнинг матн ярата олиш лаёқатини ошириш, шунингдек, нутқий ва лингвистик компетенсияларни ривожлантириши нуқтайи назаридан бойишига хизмат қилган; 
матн билан ишлаш орқали нутқий ва лингвистик компетентликни шакллантиришга оид тадқиқот натижалари: она тили дарслари учун матн тузилишига оид лингвистик асослар, матн тузилиши билан боғлиқ компонентлар доирасида 5–9-синфлар учун матн тузилишига доир билим, кўникма ва малакаларга асосланган мавзулар мундарижаси, эвристик машқлар ҳамда инновацион иш турлари, 5-синф ўқувчилари учун тайёрланган қўлланмадан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2017–2020-йилларда бажарилган “ФЗ – 2016-0908165532-рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023-йил 5-апрелдаги 177-сон маълумотномаси). Натижада она тили дарсларида матн тузилмасига оид қоидаларни амалда қўллаш, матн тузишда боғловчи воситаларни қўллаш, матнга мақол, ҳадис, ҳикматли сўз, шеʼрий мисраларни киритиш талаб этиладиган топшириқлар орқали матн устида ишлаш методикаси такомиллашган;
матн тузилиши билан боғлиқ инновацион усуллар, матн яратиш ва таҳрир қилишга оид ўқув топшириқларидан Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактабларининг 7-синф “Она тили” (И қисм); 7-синф “Она тили” (ИИ қисм) дарслигини яратишда фойдаланилган (Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг 2023-йил 8-сентябрдаги 01-11-1523-сон маълумотномаси). Натижада она тили дарслиги мазмуни “Ижод қиламиз”, “Таҳрир ва тадқиқот” рукни билан бойитилган; тасвирий матн ёзиш, эссе тузилмаси, матн сарлавҳаси, матн қисмлари, матн билан боғлиқ назарий маълумотлар ва ўқув топшириқлари оъқувчиларда матн тузиш ва хатолар устида ишлаш коъникмасининг ривожланишига хизмат қилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish