Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамидов Мансур Абдуманнобовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
  “Ўзбек тили Жанубий Сурхондарё ўзбек шевалари барқарор бирикмаларининг лингвистик хусусиятлари”, 10.00.01 - Ўзбек тили (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Fil1941.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети. 
Илмий раҳбар: Махмараимова Шоҳиста Тўхташевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети, PhD 03/31.03.2021.Fil.78.04. 
Расмий оппонентлар: Маматов Абди Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор; Мусаева Феруза Тўрахоновна, филология фанлари бойича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жанубий Сурхондарё ўзбек шеваларига тегишли барқарор бирикмаларнинг лисоний хусусиятларини очиб беришдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жанубий Сурхондарё ўзбек шеваларидаги паремиологик бирликлар: ибора, мақол ҳамда маталнинг функсионал-семантик хусусиятларида тематик, мазмуний-грамматик жиҳатидан яхлитлик, қисқа ва лўндалик, маълум бир ўзбек уруғининг нутқига хосланганлик ва образлилик каби ўхшаш ва мазмуний-грамматик тугалланганлик, кўп маънолилик, шунингдек, ўз ва кўчма маънога эгалик, дидактик мазмунга хослик, тугалланган оҳанг ва фикрга эга бўлмаслик, реалликдан чекинилиш, муболаға, тасвирийликка эгалик каби фарқли жиҳатлари очиб берилган;
Жанубий Сурхондарё ўзбек шевалари паремиологик бирликларида вариативликни вужудга келтирувчи ареал ва этнолингвистик  сабаблар компонент таҳлил усулида текширилиб, шева мақолларининг адабий тил паремиологик бирликларига нисбатан фонетик, лексик ва морфологик ҳамда синтактик муносабати очиб берилган;
Ўзбек шевалари паремиологик бирликларининг инсон бадиий тафаккури ривожидаги ўрни текширилиб, муаллиф идиолекти натижасида ҳосил бўлган Машаққациз ёрнинг васлига етиб бўлмас, Ким аввал мушт кўтарса, албатта, қўрқоқ келди, Қирқ биринчи ҳунар, Мусофир бўлмагунча…, Уста кўрган шогирд, Қизиллар қулоғи қирқта бўлади, Бўламан дегич эл, бир-бирини ботирим дейди, бўлмайман дегич эл, бир-бирин этини жийди, Халқ қўлласа – бор бўладур, халқ қарғаса – хор бўладур, Халқ бор – ҳақ бор, Яхши уста терини ултон қилур, яхши хотин эрини султон қилур каби антимақоллар – янги мақолларга  тарихий, географик, этнологик, социологик, психологик жиҳатдан лингвистик шарҳ берилган;
Ўзбек шевалари паремиологик бирликларининг халқ миллий-маданий, ижтимоий-маиший турмуш тарзи, ментал ривожидаги тарбиявий, авлодлар алмашинувидаги, умуммиллий қадрятлар, умуминсонийликка асосланган ижтимоий ўрни асосланиб, уларнинг лисоний воқеланишида асос туғдирган маҳалла, инсон аъзолари номлари, табиат билан боғлиқ тушунчалар, меҳмон, тўй, кийим-кечак, таомлар, дўстлик, яхши-ёмон, аҳил-иноқлик, қариндош-уруғчилик, уй ва ошхона жиҳозлари, ҳайвонот дунёси, меҳнат каби ўхшатиш эталонлари ва лингвомаданий кодларга эгалиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жанубий Сурхондарё ўзбек диалектал паремаларини лингвистик таҳлил қилишга тааллуқли хулосалардан: 
Жанубий Сурхондарё ўзбек шеваларидаги паремиологик бирликлар: ибора, мақол ҳамда маталнинг функсионал-семантик хусусиятларида тематик, мазмуний-грамматик жиҳатидан яхлитлик, қисқа ва лўндалик, маълум бир ўзбек уруғининг нутқига хосланганлик ва образлилик каби ўхшаш ва мазмуний-грамматик тугалланганлик, кўп маънолилик, шунингдек, ўз ва кўчма маънога эгалик, дидактик мазмунга хослик, тугалланган оҳанг ва фикрга эга бўлмаслик, реалликдан чекинилиш, муболаға, тасвирийликка эгалик каби фарқли жиҳатлари ёритилган сабабларига оид илмий хулосалардан ПЗ-20170927147 “Қадимги даврлардан ХИИИ асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” номли амалий гранд лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 6-июлдаги 04/1-1136-сон маълумотномаси). Натижада туркий тилларда барқарор бирикмаларнинг лингвомаданий хоссаларига доир билимларнинг мукаммаллашувига эришилган.
Жанубий Сурхондарё ўзбек шевалари паремиологик бирликларида вариативликни вужудга келтирувчи ареал ва этнолингвистик  сабаблар компонент таҳлил усулида текширилиб, шева мақолларининг адабий тил паремиологик бирликларига нисбатан фонетик, лексик ва морфологик ҳамда синтактик муносабати ёритилганлигига доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан олиб борилган ФА-А1-Г007 “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида” мавзуларидаги фундаментал ва илмий-амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 3-апрелдаги 17-01/76-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек шеваларидаги ПБларнинг функсионал-семантик хусусиятларига оид билимларнинг мукаммаллашувига эришилган.
Ўзбек шевалари паремиологик бирликларининг халқ миллий-маданий, ижтимоий-маиший турмуш тарзи, ментал ривожидаги тарбиявий, авлодлар алмашинувидаги, умуммиллий қадрятлар, умуминсонийликка асосланган ижтимоий ўрни асосланиб, уларнинг лисоний воқеланишида асос туғдирган маҳалла, инсон аъзолари номлари, табиат билан боғлиқ тушунчалар, меҳмон, тўй, кийим-кечак, таомлар, дўстлик, яхши-ёмон, аҳил-иноқлик, қариндош-уруғчилик, уй ва ошхона жиҳозлари, ҳайвонот дунёси, меҳнат каби ўхшатиш эталонлари ва лингвомаданий кодларга хулосалар берилганлигига доир хулосалардан “Маҳалла” телеканалининг  “Олтин бешик ва кўнгил тили”, “Сўз айтгани келди дунёга” номли илмий-маърифий кўрсатувларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телеканалининг 2023-йил, 2-июлдаги 01-12-641-сон маълумотномаси). Натижада муаллиф идиолектига мансуб антимақоллар – янги мақоллар борасидаги қарашларнинг мукамаллашувига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish