Sayt test rejimida ishlamoqda

Бозоров Ҳамид Хўшмуродовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
“Ўзбек халқ эртакларининг лингвомаданий тадқиқи”, 10.00.01 (Ўзбек тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Fil2715
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Умурқулов Зафар Бекпўлатович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети, PhD 03/31.03.2021.Fil.78.04.
Расмий оппонентлар: Худайберганова Дурдона Сидиқовна, филология фанлари доктори, профессор; Мирсанов Гʻайбулла Қулмуродович, филология фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек халқ эртаклари тилининг лингвомаданий хусусиятларини очиб эришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эртакларда мавжуд фразеологик бирликларнинг мавзу доираси, лингвомаданий хусусиятга эга мақолларнинг мавзуий гуруҳлар бўйича фарқи, нарса-предмет, кийим-бош ва мато, озиқ-овқат, тўй ва мотам маросимлари билан боғлиқ этнографизмларнинг аксарияти бошқа халқлар учун экзотизм сифатида қаралиши, халқ эртакларида прецедент номларга асос бўлган ономастик бирликларнинг семантик ва лингвомаданий хусусиятлари аниқланган;
эртаклардаги образлар нутқида мавжуд саломлашиш ва мурожаат одоби, аёллар, кексалар нутқининг ўзига хос томонлари, нутқий этикет бирликларининг юзага келишида эвфемизмларнинг, маданий нутқни шаклланишида нутқ одобининг ўрни муҳим эканлиги исботланган;
ҳайвон, қуш, рақам, ранг ва ўсимликларнинг ўзбек халқ эртакларида турли рамз вазифасини ўташи ҳамда рамзий маънолар ҳар бир халқнинг менталитетига богʻлиқлиги очиб берилган;
ўзбек халқ эртакларида мавжуд ижтимоий ва этномаданий стереотиплар ўзбек халқининг меҳмондўстлиги, болажонлиги, оилада фарзанд тарбияси, йигитларининг мардлиги, қизларининг ибо-ҳаёси ва номуси каби миллий-маданий хусусиятларни ифодалаши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек халқ эртакларининг лингвомаданий тадқиқ қилиш жараёнида олинган илмий натижалари асосида:
ҳайвон, қуш, рақам, ранг, ўсимликларнинг ўзбек халқ эртакларида турли рамз вазифасини ўташи ҳамда рамзий маънолар ҳар бир халқнинг менталитети билан богʻлиқлигига доир маълумотлардан давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2021-2022-йилларга мўлжалланган ПЗ – 2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 28-апрелдаги 04/1-829 сон маълумотномаси). Натижада туркий халқлар огʻзаки ижодида ўзбек халқ эртакларининг ўрнини белгилаш, бу орқали умумтуркий миллий-маданий жиҳатларни аниқлашда самара берган;
эртакларда мавжуд фразеологик бирликларнинг мавзу доираси, лингвомаданий хусусиятга эга мақолларнинг мавзуий гуруҳлар бўйича фарқи, нарса-предмет, кийим-бош ва мато, озиқ-овқат, тўй ва мотам маросимлари билан боғлиқ этнографизмларнинг аксарияти бошқа халқлар учун экзотизм сифатида қаралиши, халқ эртакларида прецедент номларга асос бўлган ономастик бирликларнинг миллий-маданий хусусиятлари аниқланганлигига оид хулосалардан давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2021-2022-йилларга мўлжалланган АМ – ФЗ – 201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 28-апрелдаги 04/1-830-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида ўзбек халқ эртакларининг лингвомаданий хусусиятларини аниқлашга хизмат қилган;
эртаклардаги образлар нутқида мавжуд саломлашиш ва мурожаат одоби, аёллар, кексалар нутқининг ўзига хос томонлари, нутқий этикет бирликларининг юзага келишида эвфемизмларнинг ҳамда оилавий муносабатларда нутқ одобининг ўрни катта эканлиги ҳақидаги илмий хулосалардан “Сурхондарё” телеканалининг “Тил – миллат кўзгуси”, “Кун мавзуси”, “Маънавият сабоқлари”, “Диалог” кўрсатувларида фойдаланилган (Сурхондарё телерадиокомпаниясининг 2023-йил 18-мартдаги 01-12/1-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашувига, илмий далилларга бой бўлишига эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish