Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонов Азизжон Садуллаевич нинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Яширин иқтисодиёт кўламини жиловлашда замонавий фискал инструментлар ролини ошириш», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Iqt2005
Илмий раҳбар: Ниязметов Исломбек Машарипович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, PhD.03/29.12.2022.I.133.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Нарбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сабиров Мирза Қиличбаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда яширин иқтисодиётни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш, унинг даражасини қисқартиришга қаратилган фискал инструментлар ролини ошириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
яширин иқтисодиётнинг юқори солиқ юки ҳисобига юзага келаётган қисмини камайтириш мақсадида қўшилган қиймат солиғи ставкасини унинг самарали ставкасига (12 фоизга) қадар пасайтириш ва шу билан бирга солиқ имтиёзларини қисқартириш таклифи асосланган;
қўшилган қиймат солиғининг ундириш механизми самарадорлигини ошириш мақсадида хуфёна иқтисодиётга молик соҳалар (қурилиш) ва солиқ хавфи юқори даражада бўлган контрагентлар билан операцияларни (битимларни) амалга оширадиган солиқ тўловчилар учун солиқ унидиришнинг “тескари тўлов” усулини жорий этиш таклиф этилган;
электрон тўлов тизимида пул айланмалари шаффофлигини ошириш мақсадида операторларнинг ўз тўлов тизимларини онлайн назорат-касса машиналарига мажбурий улаш ва унга соддалаштирилган электрон ҳисоб-фактураларни бириктириш орқали солиқ органларининг ахборот тизимларига интеграциялашувини таъминлаш таклифи киритилган;
турли қисқа муддатли инқирозлар даврида яширин иқтисодиётнинг кескин ўсиши олдини олиш мақсадида автоматик фискал стабилизаторларни қўллаш бўйича таклиф киритилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Яширин иқтисодиёт кўламини жиловлашда замонавий фискал инструментлар ролини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
қўшилган қиймат солиғи ставкасини унинг самарали ставкасига (12 фоизга) қадар пасайтириш ва шу билан бирга солиқ имтиёзларини қисқартириш бўйича берган таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2022 йилдаги «очиқ мулоқоти»да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2022-йил 30-августдаги ПҚ-364-сонли Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 24 январдаги 11/05-15-552-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши ҚҚС базасини яширин иқтисодиёт ҳисобига кенгайтириш орқали унинг механизмидаги комплаенс тафовутни камайтиришга ёрдам беради. 
қўшилган қиймат солиғини ундириш механизми самарадорлигини ошириш мақсадида хуфёна иқтисодиётга молик соҳалар (қурилиш) ва солиқ хавфи юқори даражада бўлган контрагентлар билан операцияларни (битимларни) амалга оширадиган солиқ тўловчилар учун солиқ унидиришнинг “тескари тўлов” усулини жорий этиш таклифи киритилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 24 январдаги 11/05-15-552-сонли маълумотномаси). Бу таклифнинг амалиётга жорий этилиши ҳар бир солиқ тури бўйича солиқдан қочиш даражасини аниқ ҳисоблаб чиқиш ва камайтириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш имконини беради.
электрон тўлов тизимлари операторлари ўз тўлов тизимларини онлайн назорат-касса машиналарига мажбурий равишда улаш ва унга соддалаштирилган электрон ҳисоб-фактураларни бириктириш орқали солиқ органларининг ахборот тизимларига интеграциялаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4 октябр 2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарори асосан амалиётга жорий этилди (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 24 январдаги 11/05-15-552-сонли маълумотномаси). Бу таклифнинг жорий этилиши қўшилган қиймат солиғи ва даромад солиғи механизмларидаги солиқдан қочиш ҳолатларини 1-1.5 фоизгача камайтириш имконини беради.
турли қисқа муддатли инқирозлар даврида яширин иқтисодиётнинг кескин ўсиши олдини олиш мақсадида автоматик фискал стабилизаторларни жорий этиш борасидаги таклиф кейинги ислоҳотларни ишлаб чиқишга қабул қилинди (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 24 январдаги 11/05-15-552-сонли маълумотномаси). Бу таклифнинг жорий этилиши ташқи шоклар оқибатида юзага келадиган ҳолатларда бизнес субъектларини иқтисодий ва молиявий қийинчиликлар сабабли фаолиятини тўхтатиши ёки яширин иқтисодиётга ўтиш тўғрисидаги қарорлари олдини олиш ва уларни расмий фаолият юритишини рағбатлантириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish