Sayt test rejimida ishlamoqda

Халикчаева Садокат Илхомжоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Солиққа тортиш тизимида солиқ базасини аниқлаш тартибини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Iqt2014.
Илмий раҳбар: Худойқулов Садирдин Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01. 
Расмий оппонентлар: Қузиева Наргиза Рамазоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Жумаев Шухрат, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: солиққа тортиш тизимида солиқ базасини аниқлаш тартибини такомиллаштириш билан боғлиқ илмий-амалий таклиф ва тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўз эгалигида кўчмас мулк сифатидаги тураржой обекти мавжуд бўлган жисмоний шахслар томонидан мазкур тураржой обектни олий таълим муассасаси талабасига йашаши учун уй-жой ижара шартномаси асосида фойдаланишга беришдан олинган даромадга солиқ базасида “солиққа тортилмайдиган даромад” сифатида қараш лозимлиги асосланган;
фойда солигʼи базасини аниқлаш мақсадида ўн икки ойдан ортиқ вақт мобайнида реконструксийа қилишда йоки модернизацийалашда бўлган активдан солиқ тўловчи томонидан ўз фаолийатида фойдаланилмаган ҳолатларда амортизацийа ҳисоблашнинг ушбу реконструксийа йоки модернизацийалаш жарайони тугаллангунгача бўлган давр оралигʼида “вақтинча тўхтатиб туриш” тартибини жорий этиш таклифи ишлаб чиқилган;
ўқув-тарбийа муассасаларига, етим болаларга йоки ота-она қарамогʼидан маҳрум бўлган болаларга хайрийа йордами кўрсатиш мақсадида қилинган моддий харажатларини фойда солигʼи базасида “чегириладиган харажатлар” сифатида йондашиш таклифи ишлаб чиқилган;
таркибида этил спиртининг улуши 40 фоиздан юқори бўлган алкогол ичимликлари учун аксиз солигʼи базасини аниқлашда мазкур ичимлик таркибидаги этил спиртининг улушидан келиб чиқиб ҳисоблаш таклифи асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Солиқ тизимида солиқ базасини аниқлаш тарибини такомиллаштириш борасида берилган таклифлар асосида:
ўз эгалигида кўчмас мулк сифатидаги тураржой обекти мавжуд бўлган жисмоний шахслар томонидан мазкур тураржой обектни олий таълим муассасаси талабасига йашаши учун уй-жой ижара шартномаси асосида фойдаланишга беришдан олинган даромадга солиқ базасида “солиққа тортилмайдиган даромад” сифатида қараш таклифи “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўгʼрисида”ги 2021-йил 29-декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Ўзбекистон Республикасининг қонуни мазмунида акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодийот ва молийа вазирлиги ҳузуридаги Солиқ Қўмитасининг 2023-йил 9-мартдаги 19/10-27981-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, республикадаги барча олий таълим муассасалари талабалари билан кўчмас мулк эгалари ўртасида уй-жой ижара муносабатлари сезиларли даражада ошган ва 2022-йил давомида “Э-ижара” электрон хизматида ҳудудлар миқйосида ижарада турувчи талабаларнинг ижара шартномалари сони 47730 тани ташкил этиб, бу орқали 79989 та талабани турар-жой билан таъминлаш имконийатини йаратиб берган бўлиб, кўчмас мулк эгаси ҳисобланган жисмоний шахслар учун фойдаланилган солиқ имтийоз миқдори 12798,4 млрд. сўмни ташкил этган;
фойда солигʼи базасини аниқлаш мақсадида ўн икки ойдан ортиқ вақт мобайнида реконструксийа қилишда йоки модернизацийалашда бўлган активдан солиқ тўловчи томонидан ўз фаолийатида фойдаланилмаган ҳолатларда амортизацийа ҳисоблашнинг ушбу реконструксийа йоки модернизацийалаш жарайони тугаллангунгача бўлган давр оралигʼида “вақтинча тўхтатиб туриш” тартибини жорий этиш мазмунидаги таклифи 2021-йил 29-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўгʼрисида”ги ЎРҚ-741-сон Ўзбекистон Республикасининг қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодийот ва молийа вазирлиги ҳузуридаги Солиқ Қўмитасининг 2023-йил 9-мартдаги 19/10-27981-сон маълумотномаси). Натижада, 2021 йилда фаолийат кўрсатайотган юридик шахслар (36874 та корхона) фойда солигʼининг базасида амортизацийа харажатлари 33480,1 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, амортизацийа қилинадиган активнинг ҳисоблаш тартибини белгилаш ишлари йанада такомиллашиши натижасида 2022-йилда фаолийат кўрсатайотган 41351 та корхонанинг фойда солигʼи базасида амортизацийа харажатлари 46893,3 млрд. сўмни ташкил этиб, солиқ базаси 13413,2 млрд. сўмгача қисқарган;
ўқув-тарбийа муассасаларига, етим болаларга йоки ота-она қарамогʼидан маҳрум бўлган болаларга хайрийа йордами кўрсатиш мақсадида қилинган моддий харажатларини фойда солигʼи базасида “чегириладиган харажатлар” сифатида йондашиш юзасидан берилган таклиф 2021-йил 29-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўгʼрисида”ги ЎРҚ-741-сон Ўзбекистон Республикасининг қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодийот ва молийа вазирлиги ҳузуридаги Солиқ Қўмитасининг 2023-йил 9-мартдаги 19/10-27981-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалийотга жорий қилиниши натижасида ушбу солиқ тури базасини аниқлаш тартиби йанада такомиллашган ва 2021-йилда фаолийат кўрсатайотган юридик шахслар фойда солигʼи базасида 1 452,7 млрд. сўмлик чегириладиган харажатлар миқдори 2022-йилга келиб 10 %га ортиб, 1597,7 млрд. сўмга етган;
таркибида этил спиртининг улуши 40 фоиздан юқори бўлган алкогол ичимликлари учун аксиз солигʼи базасини аниқлашда мазкур ичимлик таркибидаги этил спиртининг улушидан келиб чиқиб ҳисоблаш ҳақида берилган таклиф 2022-йил 30-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўгʼрисида”ги ЎРҚ-812-сон Ўзбекистон Республикасининг қонунида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодийот ва молийа вазирлиги ҳузуридаги Солиқ Қўмитасининг 2023-йил 9-мартдаги 19/10-27981-сон маълумотномаси). Бу таклиф амалийотга жорий этилиши натижасида, аксиз солигʼи базасини аниқлаш механизмини йанада такомиллаштирилишига эришилган ва 2022-2023 йилларнинг йанвар-июн ойларини мос равишда таққосланганда, алкогол маҳсулотларидан тўланган жами аксиз солигʼи суммасига нисбатан этил спиртининг улушидан ундирилган солиқ миқдори 6 фоиз (33,9 млрд. сўм) дан 20 фоиз (169 млрд. сўм) гача кескин ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish